Яшаш учун…

Бир одам капалак тухумини кўриб қолди. Тухум ичидан тешик очилгач, у қизиқиб бир неча соат давомида капалакнинг қобиқни ёриб чиқишини кузатиб ўтирди. Капалакча танасини қобиқ ташқарисига чиқаришга уринарди.

Бироздан кейин капалак тиниб қолди. Гўё у бор кучи билан ҳаракат қилди-ю, уринишлари зое кетгандек эди. Ҳалиги киши капалакка ёрдам бериб юборишга қарор қилиб, қайчи билан туҳум қобиғини аста йиртиб юборди. Капалак енгиллик билан ташқарига чиқиб олди.

Лекин унинг танаси жуда нимжон, қанотлари кичкина, заиф эди. Одам капалакни кузатишда давом этди. Чунки у вақт ўтиши билан капалакнинг қанотлари катталашиб, кучсиз танани кўтара олади деган ўйда эди.

Аммо бундай бўлмади!

У умуман учолмади!

Чунки тухумнинг мустаҳкам қобиғи ва тинимсиз уринишлар  капалак учун зарур эди. Суюқлик ичида турган капалак кичкина тешикни чираниб ёриб чиқар, ёруғ оламга чиққач эса бемалол парвоз қилиб кетар эди.

Баъзида ҳаётимизда курашлар зарур бўлади. Агар ҳаётимизда заҳматлар бўлмаганида, биз ҳалокатларга учрардик. Ҳозиргидек кучли бўлолмасдик.

Ҳеч қачон учолмасдик…

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: