Укам калима айтишни ўргатди

Бу воқеа кузда бўлганди. Йиғим-терим палласи. Қишлоқ чеккасидаги кўздан пана ҳовлимизда катта бир ёнғоқ дарахти бор. Онам шу ёнғоқни қоқиб беришимни сўрадилар. Укам унинг бир шохини қоқиб-терган, ҳозир эса бошқа иши чиқибди.

Узун ходани олиб, йўлга отландим. Дарахт ҳақиқатан жуда улкан. Қишда бировга ўтин керак бўлганми, шохлари анча сийраклатиб қўйилган. Ушлашга жой йўқ. Мева эса асосан тепада. Юқорига тирмаша бошладим. Лекин пастга қарашим ҳамон ваҳм босди. Айтиш ноқулай-у, танимдан мадор кетганини туйдим, ичимдан нимадир “чирт” этиб узилгандек бўлди. Тепага чиқишдан кўра пастга тушишни ўйлардим энди. Сирпана-сирпана ерга, қадрдон еримизга тушиб олдим. Уйга қуруқ қайтишдан эса орим келди. Яна бир икки чирандим. Бироқ ваҳм енгиб қўйган эди. Ноилож, уйга қайтдим. Кулдилар. Укам айтди: “Мен ҳам биринчи чиқолмадим. Кейин калима айтиб, таваккал дедиму қоқиб тушдим”. Таъсирланиб кетдим, агар имон ёрдамга келмаса, одам оддийгина бир ҳолатда ҳам журъатсизлик қилиши мумкин экан.

Яна ходани кўтариб, боққа жўнадим. Шаҳодат келтирдим, истиғфор айтиб, ёнғоққа тирмашдим. Оёқ-қўлим қалтирамади. Тепага бемалол чиқиб, маҳкам ўрнашдим-да, дарахт шохларини савалай кетдим…

 

Ғолиб Аҳмад ўғли

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: