Сувники сувга…

Басралик бир бойнинг беҳисоб қўйлари бор экан. Ҳар кун совлиқларни соғдириб, сутига сув қўшиб сотаркан. Бир кун чўпон бу ҳолни кўриб:

– Хўжайин, хиёнат қилма, оқибати ёмон бўлади, – дебди. Бой унга эътибор бермабди.

Кунлардан бир кун қаттиқ сел ёғибдию тоғ этагида ўтлаб юрган қўйларни оқизиб кетибди. Кечқурун чўпон подасиз қайтибди.

– Қўйлар қани? – сўрабди бой ажабланиб.

– Эй хўжам, сутга қўшган ўша сувларинг селга айланиб қўйларни оқизиб кетди, – деб жавоб берибди чўпон.

Дилкушо ҳикоялар”дан

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: