Стресс дарси

Профессор талабаларга стресс билан боғлиқ дарс ўтаётганди. У сув солинган стаканни кўрсатиб, сўради: “Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?”

Талабалар бу борада ўз тахминларини айтишди. Жавобларни эшитиб профессор шундай деди: “Аслида, бу ўринда оғирлик муҳим эмас. Гап стаканни қўлимизда қанча ушлаб туришимизда. Агар стаканни бир дақиқа ушлаб турсам, ҳечқиси йўқ. Бир соат ушласам, қўлим оғриб қолади. Кун давомида ушлаб турадиган бўлсам, тез ёрдам чақиришга тўғри келади. Оғирлик ўша-ўша, лекин қанча узоқ тутиб турсангиз, шунчалик таъсири кучаяверади. Шу сингари, агар қайғу ва ташвишларимизни доимо кўтариб юрсак, бугун ё эрта умуман кўтаролмайдиган ҳолга келиб қоламиз. Юкимиз борган сари ортиб, оғир кела бошлайди. Шунинг учун энг яхшиси, ғам-ташвиш юкини бир оз қўйиб, нафасни ростлаш, кейин яна кўтаришдир. Шу сабабли ҳам, ишдан уйга қайтганингизда, ишдаги ташвишларингизни ташқарида қолдиринг. Уйингизга оилангиз аъзоси сифатида қадам қўйинг”.

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: