Соҳилдаги кампир

Оила дам олиш кунини соҳилда ўтказди. Болалар денгизда мириқиб чўмилди, қумда ҳаммомпиш ўйнади. Бир пайт узоқроқда шу тарафга қараб келаётган увоққина кампир кўзга ташланди. Кийимлари кир, йиртиқ-ямоқ эди. У қумдан нимадир ажратиб олиб, халтасига солар, ора-сира бир нарсалар деб тўнғиллаб қўярди.

Ота-она болаларни чақириб, кампирга яқин йўламаслик-ларини тайинлади. Қария оила турган жой рўпарасига келди ва уларга жилмайиб қаради. Лекин унинг табассумига ҳеч ким муносабат билдирмади.

Орадан анча вақт ўтгач, оила аъзолари ўша кампир ҳақида бир гапни эшитишди. Айтишларича, у бутун ой-кунларини шу соҳилда ўтказар экан. Болаларнинг оёқларини тилиб кетмасин дея шиша синиқларини териб юраркан.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: