Қизилиштон

Бола эдим… Куз эди… Сўрида дарс қилиб ўтирибман. Аммам бир бурчакда мудраб ўтирибди… Осмонда мезонлар учади. Қондек қизарган ток барглари оҳиста чайқалади. Ўрик хазонлари унсиз пир-пирлаб тўкилади. Боғ томондан яккаш бир садо келади: “тук-тук-тук, тук-тук-тук”. Ҳашга тегади. Хаёлингни қочиради… Охири бўлмади, аммамдан сўрадим:

– Нима у, амма?

Аммам чўчиб кўзини очди.

– Нимани сўрайсан, болам?

– Анави тўқиллаётганни-да, нима ўзи?

Аммам бир зум қулоқ солиб турди. Кейин менга қараб жилмайди.

– Қизилиштон-ку!

– Нега ҳадеб тўқиллатади? Жонга тегди-ку?

– Унақа дема, болам, – деди аммам хўрсиниб. – Худо уни шунга яратган, дарахтнинг қуртини еб тозалайди… – Узоқ жим қолди-да, қўшиб қўйди. – Қанийди, Аллоҳ одамзоднинг кўнглидаги қуртларни тозалайдиган шундоқ жонивор яратса. Ҳамма жаннатга кирармиди…

“Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: