Қатралар

Зидлик

Замона зайли… зоҳиду зокирлар забун. Золимлар зўр “зафар”да, заифу заифалар зор “зулмат”да… Зоҳиран…

Забони Закий Зотнинг зикридаги “зор” зоҳиран зеб-зийнатли, заррин “зўр”дан зиёда…

Замона зайли: “зор”-”зўр” зиддир!

 

* * *

Илм – исломнинг ибтидоси. Инсоннинг илмсизликдан, исрофдан, иллатлардан иҳоталаниши Илоҳга интилган инжа ишқнинг изҳоридир.

Илоҳ изни ихтиёрини излайлик, ислом, имонга интилайликки, излагану интилганларимиз итоатдадир, ибодатдадир.

Ибодат, итоат, истиқоматдаги инсофли, ишончли, илоҳий ишқ-ла илҳомланган инсоннинг илтижо-ю истиғфорларини Илоҳим ижобатлайди, иншааллоҳ…

Гўзал Аҳлиддин қизи

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: