Улар шундай эдилар…

Халифа Маъмуннинг бир вазири бўлиб, насроний эди. Халифа уни кўп марта исломга даъват қилгандан сўнг, вазир шарт қўяди. Бу шарт тўртта саволдан иборат бўлиб, унга жавоб беришса, исломга киришини айтади. Халифа олимларни жамлайди ва улар насроний вазирнинг саволларини эшитадилар. Лекин мажлисда ҳозир бўлган олимларнинг ҳеч қайсиси жавоб бера олмайди. Олимлардан бири бу саволларга икки киши…

Тўлиқ ўқиш

Адолатли хон

Муҳаммад Раҳимхон Соний – Ферузнинг олти ўғли бўлган. Шулардан бири Асқар тўра. Қарангки, хоннинг ўғли тенгдошлари орасида ота-онадан етим қолган, момоси тарбиясидаги бола билан дўстлашади. Улар бирга ўқиб, бирга машқ қилишади. Айниқса, чавандозлик, мерганлик санъатини анча мукаммал эгаллашади. Бехато нишонга олишда уларнинг олдига ҳеч ким туша олмас экан. Тухумни бошлари устига галма-гал қўйиб, мўлжалга олганларида,…

Тўлиқ ўқиш

Фақат ўзингизни ўйламанг

Дарслардан бирида Юнус ибн Абдул Аъло устози Муҳаммад ибн Идрис Шофиий билан бир масалада тортишиб, ғазабланган ҳолда уйига кетиб қолди. Оқшом Юнуснинг эшиги тақиллади. “Ким у?” деди. Ташқаридан: “Муҳаммад ибн Идрис”, деган жавоб бўлди. Юнус ибн Абдул Аъло айтади: “Шофиийдан ташқари исми Муҳаммад ибн Идрис бўлган кишиларнинг ҳаммасини хаёлимдан ўтказдим. Лекин эшикни очсам, айнан устозим…

Тўлиқ ўқиш

Қадрли тош

Бўйра тўқиш билан ном чиқарган тўқувчи бўлиб, подшоҳнинг хос одамларидан эди. Бир куни суҳбат чоғида, подшоҳнинг қўлидаги узукка беихтиёр тикилиб қолди. Буни сезган шоҳ сўради: – Узугимга қараяпсанми? – Ҳа, тошига қарадим. – Бу тош – олмос. – Чиройли экан. Қандай фойдаси бор? – Фойдаси йўқ. – Қандай даромад келтиради? – Ҳеч қандай. – Ғалати-ку!…

Тўлиқ ўқиш

Мукофот

Аллоҳ таоло Иброҳим (а.с.)га сон-саноқсиз қўй суруви эҳсон қилди. Жаброил (а.с.) инсон суратига кириб, у кишидан сўради: – Бу қўй сурувлари кимники? Менга буларни сотмайсизми? – Қўйлар – Раббимники, – дедилар ҳазрат Иброҳим. – Ҳозирча менинг қўлимда омонат. Бир марта зикр қилсанг, учдан бирини, уч марта зикр қилсанг, ҳаммасини олиб кетишинг мумкин. Жаброил (а.с.): “Суббуҳун…

Тўлиқ ўқиш

“Тўйчибой” Муҳим

Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй… “Сабзи тўғрар”га келган маҳалла оқсоқоллари “юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг”, деган эди, астойдил хафа бўлди: – Нима, мен одаммасманми? Ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор… Мен ҳам юртнинг ошини еганман… …Шундай бўлди… Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди… Тонг отмасдан ҳофизлар хониш қилди……

Тўлиқ ўқиш

Ўзимизни ўзгартирсак…

Қадимда катта бир давлатни бошқарган подшоҳ бор эди. Кунларнинг бирида узоқ сафарга чиқди. Қайтишда йўлнинг ўнқир-чўнқирларидан оёқлари шишиб кетди. Чунки подшоҳнинг биринчи марта узоқ сафарга чиқиши эди. Шунда у мамлакатнинг барча кўчаларига тери тўшашга фармон берди. Лекин вазирлардан бири бошқача фикр айтди. У подшоҳнинг оёқларини қоплайдиган миқдордаги теридан бир мослама ясашни таклиф қилди. Бу пойабзалнинг…

Тўлиқ ўқиш

Бургут бўлиш учун…

Бургут қоялар бағрига тўртта тухум қўйди. Қаттиқ зилзила бўлиб, улардан биттаси индан думалади, товуқ катагигача борди. Курк товуқ ўзиникилар қатори бургут тухумини ҳам бағрига олди. Вақти келиб тухум ёрилди, ундан бургутча чиқди. Товуқларнинг тарбиясини олиб катта бўлди ва табиийки, ўзини товуқ деб билди. Бир куни бургутча осмонда учиб ўтаётган бургутларни кўрди. Улар каби самода парвоз…

Тўлиқ ўқиш

Зукколик

Имоми Аъзам (р.а.) ҳузурига бир аёл келди. “Акам вафот этди, ундан олти юз дирҳам мерос қолди. Шундан менга бир дирҳамгина тегди”, деб тақсимот адолатсиз бўлганини билдирди. Имоми Аъзам меросни ким бўлиб берганини сўради. Аёл: “Довуд Тойи”, деб жавоб берди. Шунда ҳазрат: “Меросни тўғри тақсим қилибди”, деди ва аёл билан ораларида бундай суҳбат бошланди: – Вафот…

Тўлиқ ўқиш

Бу ҳаёт уммонида…

Кичкина қайиқ сокин сузиб юрарди. Ғазабнок денгиз тўлқинлари унга билдирмасдан яқинлашди, шафқатсизларча ҳужумга ўтди. Қайиқча учун бу тонг қанчалар чиройли, умидбахш бошланганди. Мавжланиб турган денгиз балки шамол, балки ёмғир таъсирида, бирдан жаҳл отига минди. Исёнкор тўлқинлар уни ҳар ёққа итқита бошлади. Қайиқча биргина нарсани орзу қиларди: бир тўғон, ғов бўлса-ю, қаҳрли долғалар ортга қайтса… Ўшанда…

Тўлиқ ўқиш

Онам бошига ёққан қор

Бола эдим. Кеч кузнинг изғиринли кунида уйга ўқдек учиб кирдим: – Қор! Биринчи қор! Онамнинг ҳар доимгидек қувониб кетишини, бирон-бир ёқимли сўз айтишини кутгандим. У эса: “А?” деди-ю, деразага тикилганча бир зум қотиб қолди. – Қор ёғяпти, ая! – таъкидладим яна бир бор. – Энди маза қиламиз! – Ҳа-а… Ростданам ёғяпти. Мунча эрта… Сўнг сапчиб…

Тўлиқ ўқиш

Мусофирнинг бир куни

Талабалик йилларим. Оилам билан ижарада турамиз. Мусофирчилик осон бўлмаган. Буни бошидан кечирганлар билади. Битирув курсидаги воқеа эсимдан чиқмайди… Оқшом энг охирги егуликлар ҳам тугади. Эртаси нонуштага қолган-қутганларни амалладик. Уйдан чиқаётганимда икки кичкинтойим доимгидай буюртма беришди – ширинликлар олиб келишимни тайинлашди. Болаларга ҳолимни билдирмай “Хўп”, дедиму хаёлимда саволлар айланарди: “Болалар тушликка нима ейди?” “Уларга ширинликларни қандай…

Тўлиқ ўқиш

Ҳажжожни чўчитган ҳайбат

Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий Ироққа ҳоким бўлгач, ҳад-дидан ошди, адолатсизликка йўл қўйди. Кўфа билан Басра орасидаги Восит шаҳрида ўзига муҳташам уй қурдирди. Еб-ичиб, байрам қилиб, кейин ҳақига дуо этишлари учун одамларни чорлади. Ҳасан Басрий жамоат жам бўлган қулай фурсатдан фойдаланиб, йиғилганларга панд-насиҳат қилиш, Аллоҳни эслатиш, дунё зеб-зийнатларига ҳирс қўйишдан қайтариш ниятида йўлга чиқди. Қурилган бинони…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг карами кенг

Иброҳим (а. с.)нинг уйларига бир оташпараст келди. Халилуллоҳ (а. с.) унга: – Мусулмон бўлсанг, меҳмон қиламан, – дедилар. Одам қайтиб кетди. Шунда Илоҳий даргоҳдан у зот (а. с.)га ваҳий келди: – Эй Иброҳим, нега унга меҳмонингиз бўлиши учун динини ўзгартиришини шарт қўйдингиз? Мени танимагани ҳолда 70 йилдан бери унга ризқини етказиб келяпман. Агар уни меҳмон…

Тўлиқ ўқиш

Деҳқонга ким нон берди?

Россияда большевикларнинг давлат тўнтаришига илк ури-ниши 1905 йилда содир бўлди. Чор аскарлари бу ҳаракатни шафқатсизларча бостиргани учун ўша кун “Қонли якшанба” номи билан тарихга муҳрланди. Ана шу инқилобни уюштирган Ленин қочиб, бир сомон-хонага беркинди. Сомонхонанинг бошқа бурчагида эса очлик, ташналикдан икки букилган бир деҳқон ётарди. У таваккул ва таслимият билан ёлворарди: – Парвардигорим! Очликдан ўлар…

Тўлиқ ўқиш

Муаллим Муҳим

Урушдан кейинги йиллар… Куз изғирини этни жунжиктиради. Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди…” У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай…

Тўлиқ ўқиш

Энг қийин савол Муҳим

Битта уйда турадиган тўрт талаба эрталаб ухлаб қолиб, математикадан имтиҳонга кеч қолишди. Ўтирган машиналарининг баллони ёрилиб, улгуриб келишолмагани, шу сабабли улардан қайта имтиҳон олишни илтимос қилишди. Ўқитувчи рози бўлди. Эртаси куни уларни бир синфга тўплади. Тўртовини хонанинг тўрт бурчагига ўтирғизди. Учта савол сўради. Биринчи ва иккинчи сўровнинг тўғри жавобига 15 баллдан белгилади. Учинчи ва 70…

Тўлиқ ўқиш

Қушга ризқ берган Аллоҳ…

Иброҳим Адҳам билан Шақиқ Балхий (рҳ. а.) Маккада учрашиб қолишди. Иброҳим Адҳам Балхийдан сўради: “Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди?” Балхий жавоб берди: “Бир куни чўлга бордим. Қум устида қаноти синган қуш ётарди. Ўз-ўзимга: “Шу ерда ўтириб, унга қаердан ризқ келишини кузатай-чи”, дедим. Бир пасдан ке-йин тумшуқлари орасида емиш олиб бошқа бир қуш келди. Тумшуғидаги…

Тўлиқ ўқиш

Бошқалар ҳам эплайди

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Қилиши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Доктор сўради: “Бу ишларни бошқа бири қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?” – Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди. “Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз,…

Тўлиқ ўқиш

Истаса, ҳар йўл билан… Муҳим

Мавлавий Ҳиндистоний ҳикоя қилади: “Хаттотлик билан шуғул-ланиб турардим. Устозимга “Саҳиҳи Бухорий”ни кўчираётсам, хонадондагилар бугун ейиш учун ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг қўлимда ҳам ҳеч нима йўқ. Аллоҳ бир йўлга бошлайди, деб ишимда давом этдим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида у ёқдан-бу ёққа ўтаверди. Кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, сичқончанинг устига коса тўнкариб қўйдим.…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: