Раҳмдиллик

Автобус шоҳбекатда турарди. Одам сийрак. Ёши ўттизлар атрофидаги, уст-боши ўртамиёна бир эркак шошмайгина чиқди-да, қаттиқ қоғозга қинғир-қийшиқ қилиб ёзилган матнни кўксига тираганча ўтирганларга бир-бир қараб чиқди. У илтижоли жилмаяр, имо-ишоралар билан ўзининг гунглигини англатишга уринарди. Ялинчоқ табассумидан юрагим ачишиб, қандай қилиб пул узатганимни билмай қолдим. Лекин бу тиланчи сургина чиқиб қолди: ҳар бир одамнинг қошига…

Тўлиқ ўқиш

Йўлдаги одам

Ҳикоямиз қаҳрамони ҳам бошқалар каби сафарга чиқди. Йўл-йўлакай кўзига учраган нарсалардан сотиб олар, баъзисини саранжомлаб, баъзиларини эса юкхалтасининг дуч келган ерига отиб қўярди. Аслида, хотимаси номаълум манзилни мўлжаллаб йўлга отланган бўлиб, узоқ йўлда кийимларининг оҳорини кетказиб у ёқ-бу ёқдан қўнаётган гардларнинг айримларига эътибор берса, қолганларига мутлақо бепарво кетарди. Сафари давомида кимлардир унга ола қарар, кимлардир…

Тўлиқ ўқиш

Кўз илғамас разолат

Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккадаги 13 йиллик нубувват даври интиҳосида ҳижрат қилиш учун Аллоҳ таолодан ваҳий олдилар ва кўчишга ҳозирлик кўра бошладилар. Ўзларига Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)ни ҳамроҳ қилдилар. Бу ҳижратда мени ажаблантирган шахс Абдуллоҳ ибн Урайқитдир. У Макка мушриклари динида эди. Набий (а.с.) уни йўл кўрсатувчи сифатида ижарага олдилар. Ҳақ сифатида иккита туяга келишишди. Расулуллоҳ (с.а.в.)…

Тўлиқ ўқиш

Дунё ўткинчи Муҳим

Курк товуғим ўлиб қолди. Қўшнимиз Эргаш бобонинг айтишича, парранда ўлати теккан эмиш. Ўзи яқиндагина сотиб олгандик. Адашмасам, илк бор курк бўлиши эди… Янги инда ётсираб, тухумларини босмай қўйишидан чўчиб, катаги оғзини ўраб қўйдик. Қизиқишим ортиб, хабар олиш мақсадида қолдирганим махсус тирқишчадан кузата бошладим. Аввалига озгина бегонасираб, у ёқ-бу ёққа кўз ташлаб турди. Бошини гоҳ ўнгга,…

Тўлиқ ўқиш

Эҳсон Муҳим

– Ассалому алайкум. Кечирасиз… Газеталарни тахлаб санаётган Холнисо дўконча туйнугидан ийманиброқ қараб турган одамга кўз қирини ташлаб, хуш­ламайгина алик олди. – Кечирасиз, – деди яна ҳалиги одам малол келганини сезиб. – Шу атрофда яшайсизми? Айтмоқчиманки… бу маҳаллага яқинда кўчиб келганман, бир нарсани билмоқчийдим. – Ҳа, сўрайверинг, ака, – қизиқ бир гап илинжида газета­ларни четга суриб…

Тўлиқ ўқиш

Биз ҳақимизда ҳикоя

Бу ҳикоя биз – Ҳамма, Кимдир, Дуч келган одам ва Ҳеч ким ҳақида… Қилиниши шарт бўлган зарур иш бор экан. Ҳамма Кимдирнинг бу ишни қилишидан амин эди. Бироқ бу ишни Дуч келган одам қилишга қодир бўлса ҳам, Ҳеч ким бажармади. Ҳолатдан Кимдирнинг ғазаби қўзиди. Чунки бу иш Ҳаммага тегишли эди. Ҳамма эса бу ишни Дуч…

Тўлиқ ўқиш

Машҳур шахснинг сўнгги сўзлари Муҳим

Мен бизнеснинг чўққисига эришдим. Ўзгалар наздида менинг ҳаётим муваффақият тимсолидек. Бироқ ишдан ташқари ҳаётимда завқли кунларим кам бўлган. Бойлигим эса шунчаки факт холос. Айни дамда касалхонада тўшакда ётарканман, бутун ҳаётимни эсладим. Ангалганим шуки, мен фахрланган мақтовлар ва бойлик муқаррар ўлим олдида ҳеч нарса эмас экан. Қоронғуда сунъий нафас олдириш аппаратининг яшил чироғига боқар эканман, ўлим…

Тўлиқ ўқиш

Энг буюк орзу Муҳим

Келиши муқаррар бўлган ўша Кунда “уфқни тўсган катта тўп одамлар” қаторида сафга турсам ва Худонинг марҳамати билан сўроқлардан эсон-омон ўтсам. Икки қирғоғи ичи ғовак марварид билан безатилган, атрофига териб қўйилган кўзалар юлдузлардек жилоланувчи Ҳавзи Кавсар бўйида Расулуллоҳ (с.а.в.) умматларига кўзаларда оби ҳаёт улашаётган маҳали навбатим келса. У зот (а.с.) менга юзланиб шундай десалар: “Кел, эй…

Тўлиқ ўқиш

Таҳрирсиз хаёллар Муҳим

Кузатишимча, кўпчилик оилаларда ойлаб ўзаро салом-алик бўлмас экан. Яъники, янги кун бақир-чақир билан бошланиб, апил-тапил нонуштадан кейин ҳамма ўз ишига киришиб кетар, фақат узоқроқ жойга бориб-келингандагина саломлашиш “эсга тушиб” қоларкан.  Фарзандларингизга саломлашиш, муомала одоби, хусусан, эрта тонгдан оила аъзоларига салом бериб юзланишни ўргатинг ва бунда ўзингиз намуна бўлинг.   *** “Битта сўкиб қўй, яхшилаб сўкиб…

Тўлиқ ўқиш

Йўлдаги сабоқ Муҳим

 Ўша куни уйдан чиқишим негадир қийин бўлди, аксига олиб, узоқ йўлга отлангандик. Аллақачон йўлакка чиқиб олган турмуш ўртоғим шоштиргани сайин ҳали у, ҳали бу нарсам қолиб кетади. Хуллас, керакли улов томон кўпқаватли уйларни оралаб илдам юриб кетдик. Биздан олдинроқдаги отахоннинг эҳтиётлик билан, ҳассаси билан ерни пайпаслаб бораётгани эътиборимизни тортди. Ичимга хавотир тушди, чунки бу ер…

Тўлиқ ўқиш

Ота-онада одоб бўлмаса… Муҳим

Бир куни элга хизмат кўрсатган, нуфузли инсонлар саломатлигини текширадиган поликлиникага ишим тушди. Қатор дўхтирлардан ўтиш керак бўлди. Бир бемор аёл билан навбатимиз кетма-кет келаверди. 60–65 ёшлардаги бу аёлнинг ўқимишлилиги, бадавлат ўтганлиги кўриниб турарди. Ҳоли анчагина хаста, уни қирқ ёшлар чамасидаги ўғли етаклаб келибди. Мен эсам ўз ўйимга кўмилиб ўтирибман. Қулоғимга она-боланинг ғўнғир-ғўнғири келиб турарди. Ногаҳонда…

Тўлиқ ўқиш

Лоқайд бўлмайлик! Муҳим

Уйдаги митти сичқон девордаги тешикдан қараб туриб, уй эгаси хотини билан халта кавлаётганини кўрди. “Ичида нима бор экан?” деб қизиқди. Кейин кўрсаки, халтадаги сичқон тутадиган қопқон экан! “Уйда қопқон бор, сичқон қопқони бор!” дея бақирганича ўзини ҳовлига отди. Уни талваса ичра кўрган товуқ бепарво ва донишмандларча қақағлади: – Бечора сичқон, сенга ачинаман, бироқ бу муаммонинг…

Тўлиқ ўқиш

Айбдор ким?

Қизалоқ ошхонада ўтирар, онаси идиш-товоқ юварди. Бир пайт онасининг қора сочлари орасидан кўриниб турган оқ толаларга кўзи тушди. Ҳайрон бўлиб сўради: – Нега сочингизда оқлар бор, ойижон? Она жавоб берди: – Ҳар хато қилганингда, мени ранжитганингда, гапимга қулоқ солмаганингда сочимдан битта қора тола оқариб қолади. Бу гапни эшитиб қизалоқ бир муддат ўйланиб қолди, кейин олдингидан…

Тўлиқ ўқиш

Қоракуя

Ошхонага кириб газни ёқдим. Бир пайт қарасам, кўк ўрнига сариқ тусдаги олов ёнар, устидаги қозон эса қоп-қорайиб кетган эди. Кўнглим ғаш бўлди. Овқатни пишириб бўлдиму дарров сузиб олдим. Кейин бор тозалаш воситалари биланни қозонни ювишга киришдим. У дастмол билан ишқалаганим сари очилиб борарди. Бундан завқланиб энг кичик доғлари кетгунича эринмай тозаладим. Ниҳоят сувда чайганимдан кейин…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг марҳамати

Зуннун Мисрий ҳикоя қилади: «Кийимларимни ювиш учун Нил соҳилига бордим. Кўзим мен томон келаётган катта чаёнга тушди. Қўрқиб кетдим, Аллоҳдан паноҳ сўрай бошладим. Чаён қирғоққа етиб келди. Шу пайт дарёдан катта қурбақа чиқиб, унинг олдида тўхтади. Чаённи устига чиқарди ва сувга тушиб сузиб кетди. Саёзроқ жойдан кечиб ўтиб, ҳайрат билан кузата бошладим. Дарёнинг нариги томонига…

Тўлиқ ўқиш

Ривоят ичидаги роман

«Набира бобосидан: “Бу ҳаёт нима?” деб сўради. Бобо жавоб берди: “Азон билан намоз ораси”. Бола яна савол берди: “Умр шунчалик қисқами?” “Ҳа, қисқа, аммо бу азон ва намоз нима эканини биласанми? Азон – намозсиз азон, яъни одам туғилган пайтда азон айтилади, бироқ намоз ўқилмайди. На-моз эса азонсиз намоздир, яъни инсон ўлганда жаноза намози ўқилади, аммо…

Тўлиқ ўқиш

Тафаккур

 Ярим тунда кенжа фарзандим безовталанганидан уйғониб кетдим. Бунга сабаб уй ичида учиб юрган ари экан. Чироқни ёқиб, хона шифтида катта қовоғарини кўрдим. Дераза тирқишидан кирган бўлса керак. Уйқуда ётган болаларни чақмасин деб арини ҳайдамоқчи бўлдим. Аксига олиб, шифтдаги қалдирғочнинг бўш инига кириб кетди. Табиийки, у ердан чиқариб олишнинг иложи йўқ. Индан чиқишини кутишга қарор қилдим.…

Тўлиқ ўқиш

Ўғри мушук ва кўр илон

Бир куни Аҳмад ибн Динор ҳузурларидан ёввойи мушук бир парча гўштни олиб қочди. Ул зот бу “ўғри” гўштни қаерга олиб бориб ер экан, деб мушук ортидан кузатишга тушдилар. Мушук ўлжасини унча узоққа элтмади. Ҳовли четига, девор остидаги бир ковак оғзига қўйиб нари кетди. Олим бундан таажжубда қолди. Нима учун бундай қилди экан, деб турган эди…

Тўлиқ ўқиш

Тўлли эсингиздами, ҳамқишлоқ?

Ҳаётда беозор ва безарар яшаб ўтувчи баъзи одамлар бўлади. “Баъзи” деганимизнинг сабаби шуки, улар аслида ҳам камёб инсонлардир. Одатда, уларни кўпчилик сезмайди. Ёки, сезганда ҳам, кўзга илмайди. Қўшни Мучун қишлоғида Тўлли исмли эси сал ғалатироқ йигит бўлгич эди. Асл исми Тўлқинми ёки Тўланмиди, буни ҳеч ким билмайди. Гапириши бироз ғалати: узиб-узиб, қайтариб-қайтариб, лекин ўта содда-содда…

Тўлиқ ўқиш

Қизилиштон

Бола эдим… Куз эди… Сўрида дарс қилиб ўтирибман. Аммам бир бурчакда мудраб ўтирибди… Осмонда мезонлар учади. Қондек қизарган ток барглари оҳиста чайқалади. Ўрик хазонлари унсиз пир-пирлаб тўкилади. Боғ томондан яккаш бир садо келади: “тук-тук-тук, тук-тук-тук”. Ҳашга тегади. Хаёлингни қочиради… Охири бўлмади, аммамдан сўрадим: – Нима у, амма? Аммам чўчиб кўзини очди. – Нимани сўрайсан, болам?…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: