Бирни кўриб шукр қил

Пиёда кетиб бораётган киши: “Бу охири кўринмайдиган йўлда мендан ҳам ҳоли хароб ким бор?” деб йиғларди. Ёнидан ўтаётган эшак унинг ноласини эшитиб танбеҳ берди: – Эй нодон одам, Худога шукр қилиб йўлингда давом эт! Ниҳояти уловинг йўқ, менга ўхшаб устингда юк билан кетмаяпсан-ку!…

Тўлиқ ўқиш

Маошни нима учун оласиз?

Халифа Ҳорун ар-Рашид Имом Абу Юсуфдан бир масаланинг ечимини сўради. Имом Абу Юсуф: “Билмайман”, деб жавоб берди. Шунда халифа ёрдамчиси: “Маош ва мансабингиз бўла туриб, нега билмайман дейсиз?!” деб писанда қилди. Бунга жавобан Имом Абу Юсуф: “Мен билган нарсаларим учун маош оламан. Агар билмаган нарсаларим учун ҳам маош тўлашса, бутун хазина етмас эди”, деди камтарлик…

Тўлиқ ўқиш

Жаннатдан тушиш ҳикмати

Бир улуғ зотдан: — Ҳазрати Одам нега жаннатдан ерга туширилди? — деб сўрадилар. У киши жавоб берди: — Ёмон бўлибдими?! Икки киши келдилар. Иншааллоҳ, милли­ардларча инсон билан қайтадилар. Жаннатда қолганларида, ҳамон икковлон юраверган бўлишарди. — Аммо дўзахга тушадиганлар сони ҳам оз эмас-да!.. — Шайтонга алданиб, имтиҳондан йиқилганларни миқдорини билиш муҳим эмас. Битта товуққа йигирма бешта…

Тўлиқ ўқиш

Харидор

“Кучукчалар сотилади”. Эълонни кўрган кичкина бола дўконга кирди ва кучукчаларнинг нархини сўради. Дўкон эгаси жавоб берди: – Ўзига қараб, 30 доллардан 50 долларгача. – Менда 2 доллару 37 цент бор, – деди бола афсусли оҳангда. Кейин тортинибгина деди: – Битта кўрсам, майлими? Дўкон эгаси кулимсиради ва ичкарига қараб ҳуштак чалди. Бирпасда бешта кучукча чиқиб келди.…

Тўлиқ ўқиш

Одамгарчилик

Италиялик таниқли кино устаси Витторио Де Сика ҳикоя қилади: «Италияда Неаполнинг чекка маҳаллаларидан бирида, қаҳвахонада ўтиргандик. Бир киши келди. “Битта қаҳва, битта қоғозга!” деди ва иккитага пул тўлаб, битта қаҳва ичиб чиқиб кетди. Қаҳвахона эгаси девордаги михга қоғоз парчасини осиб қўйди. Бироздан кейин икки киши келди. “Иккита қаҳва, битта қоғозга!” Шундай деб учтага пул бериб,…

Тўлиқ ўқиш

30 чақирим

Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни…

Тўлиқ ўқиш

Барака нимада?

Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофиъийга шикоят қилди. Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини…

Тўлиқ ўқиш

Бандаликнинг энг баланд чўққиси

Халқимизда эҳсон сўзи, кўпроқ садақа маъносида қўлланади. Шунингдек, одамларни чорлаб, олдига дастурхон ёзишни ҳам эҳсон деймиз. Албатта, бу ишлар ҳам эҳсон-эзгулик. Аммо эҳсон биз ўйлагандан кўра анча кенг маънога эга. Бу сўзга кўп таърифлар берилган. Энг мукаммали эса, шубҳасиз, Пайғамбаримиз (с.а.в.)га оиддир. “Жаброилнинг ҳадиси” номи билан машҳур ҳадисда Жаброил (а.с.)нинг: “Эҳсон нима?” деган саволига Расулуллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

Олимга ҳайдовчи бўлгач…

Эйнштейн кўп жойларда маъруза қилар, уларга ҳамиша хос ҳайдовчисининг уловида борарди. Ҳайдовчи унинг маърузаларини ҳар сафар тингловчилар билан бирга ўтириб эшитарди. Шундай кунлардан бирида: “Жаноб Эйнштейн, – деб қолди ҳайдовчи, – маърузаларингизни узоқ вақтдан бери эшитиб келаман. Шу даражага етдимки, нима дейишингизни сўзма-сўз биламан”. – Яхши, – деди олим. – Ҳозир бораётган жойимизда мени танишмайди.…

Тўлиқ ўқиш

Номаълум махлуқ ва уч сигир

Шарқ халқларида бир масал бор. Ким ўқиган, кимлардир ўқимаган. Ўқиганлар орасида уқмаганлари ҳам бўлиши табиий ҳол. Бир яйловда учта сигир эмин-эркин, тинч-хотир­жам ҳаёт кечирар эди. Яйлов ёнида ўрмон жойлаш­ган бўлиб, у ердаги ёввойи ҳайвонлар ҳам ўз ҳаёт тарзига кўра умргузаронлик қиларди. Уч сигирдан бирининг ранги оқ, иккинчисиники қора, учинчисининг ранги қизил эди. Улар ҳеч кимнинг…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг каломи

Бир киши бемор дўстига деди: “”Кел, ўртоқ озгина Қуръон ўқиб дам солай, шояд Аллоҳ шифо берса!” – Э, қўйсанг-чи шу гапларингни!.. – Нега энди? – Қуръон – Аллоҳнинг каломи, бунга гап йўқ. Аммо уни ўқиб “суф” деганинг билан, бирор таъсири бўлармиди?! Шунда дўсти беморнинг кўзига тик қараб деди: “Ит экансан! Чўчқасан! Эшшаксан!.. Бемор жаҳлдан қизариб-бўзариб,…

Тўлиқ ўқиш

Барча умматдан салом

Икром билан Акбар машҳур олийгоҳга кириш имтиҳонлари топширишди. Икром имтиҳон натижаларини кутишга вақти йўқлигини айтиб, дўстига деди: – Мен уйга қайтаман. Имтиҳон натижаларини телефонда айтарсан. Фақат, эҳтиёт бўл. Мен уйда бўлмасаму, дадам жавоб берсалар, ёмон баҳоларимни индамай қўя қол. – Ие, ёмонларини айтмасам, имтиҳон натижаларини қандай биласан? – Бу жуда осон. Агар битта фандан қониқарсиз…

Тўлиқ ўқиш

Баракага ошён макон

Мунаввар тонг. Кўпқаватли уйлар оралаб қуёшнинг илк нурлари ила саҳархез қушлар сайроғига уйғунлашиб таниш овозлар деразалардан сизиб келади: – Сут, қатиқ, қаймоқ келди-и! Вужудинг уйғонган сари ҳисларинг тиниқлашиб, димоғингга “гуп” этиб иссиқ нон ҳиди урилади. Шу яқинда нонвойхона бор, биринчи тандирни ёпиб улгуришибди, барака топгурлар. Маълум вақт ўтиб, ҳовли саҳнида ўқтин-ўқтин яна бошқа овозлар жаранглайди:…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар ишда бир ҳикмат бор

Кема ҳалокатидан фақат бир киши омон қолди. Уммон тўлқинлари уни кимсасиз оролга олиб бориб ташлади. У титраб-қақшаб Худога ёлворди, қутқаришини сўради. Одам ҳар куни уфқларга узоқ тикилиб ўтирар, бирор қора кўринармикан деб умид қиларди. Ниҳоят бу ишдан зерикди. Тунаш ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун турли шох-шаббалардан бир бошпана қурди. Орадан кунлар ўтди. Бир куни кечгача озиқ-овқат…

Тўлиқ ўқиш

Терак ва қовоқ

Баланд терак дарахтининг ёнидан қовоқ униб чиқди. Ёз келгани сари теракка чирмашиб ўса бошлади. Ёмғирлар ва қуёш нурлари ёрдамида жуда тез бўй чўзди ва терак билан тенглашиб олди. Бир куни мағрурланиб сўради: – Шунчалик ўсишинг учун неча ой керак бўлди? – Ўн йил, – хотиржам жавоб берди терак. – Ўн йил?! – дея мазахомуз кулди…

Тўлиқ ўқиш

Сифатли ҳосил учун…

Йилда ўтказиладиган “Энг яхши буғдой” мусобақасида ҳар галгидай таниш деҳқон ғолиб бўлди. Ундан бу ютуғининг сирини сўрашди.  – Жудаям оддий, – деди деҳқон. – Ўзимдаги буғдой уруғларини қўшниларим билан баҳам кўраман. – Ие, – ҳайрон бўлди ҳайъат. – Қўлингиздаги сифатли уруғларни рақобатчиларингизга берасизми? – Сизларга ғалати туюляпти, лекин ростдан ҳам шундай. Чунки шамол етилиб келаётган…

Тўлиқ ўқиш

Ҳисоби аниқ

Бувам ёймачи-баққол эдилар. Ёшлари бир жойга бориб қолганига қарамай, Худо берган куни каллаи саҳарлаб бозорга йўл олардилар. Қариндош-уруғларининг қатъий эътирозларига қарамай, юмушларини қўймасдилар. – Уялмай қўяқолларинг, мен ишдан тўхтасам, ўлиб қоламан. Аллоҳга шукр, фарзандларим топарман-тутарман, меҳрибон, рўзғорда камчилигим йўқ. Лекин имконияти қадар ҳар бир одам тирикчилигини ўзи ўтказиши керак, – деб айтар эдилар. Ўқишдан кейин…

Тўлиқ ўқиш

Ўқитувчи

Томпсон хоним 5-синфга дарс ўтиш учун кирган илк куни эди. Олдинги парталардан бирида уст-боши хароб, юзу қўллари кир ўқувчини кўриб: “Шу синфда ўқиркан-да”, деган ўй ўтди. Томпсон хоним Тедди исмли бу болани ўтган йили кузатган, бошқаларга қўшилиб кетолмаслигига, ҳамма нарсага лоқайдлигига ҳайрон бўлганди. Ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқаркан, унга доир тавсифномаларни ўқиб ҳайрати янаям ошди.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаловат қаерда?

Бир қирол рассомлар орасида мусобақа уюштирди ва ҳаловатни энг ишонарли, гўзал тасвирлаган кишига катта мукофот ваъда қилди. Жуда кўпчилик қатнашган танлов бир неча кун давом этди. Қирол расмлар орасидан иккитасини ёқтирди. Бироқ ғолибни аниқлаш учун биттасини танлаши керак эди. Биринчи расмда атрофидаги баланд тоғларни ойна каби ўзида акс эттирган сокин кўл, тип-тиниқ осмонда парқу булутлар…

Тўлиқ ўқиш

Уч сабоқ

Бир киши ҳикоя қилади: «Умримда ҳеч унутмайдиган сабоқларни асло кутмаган пайтларимда олдим. Илк дарсни овчи берди. Ўрмонда кетаётиб адашиб қолдим. Бир одамни учратдим, менга жой беришини сўрадим. У эса овчи экани ва кулбасидаги ночор шароитга кўнсам, қолишим мумкинлигини айтди. Шу бўйи бир ой қолиб кетдим. Мезбон ҳар куни эрталаб бир пайтда чиқиб кетарди. Қайтганида: “Ишларинг…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: