Куйган чипта

Тошкентга, бизникига меҳмон бўлиб келган онам билан шаҳарнинг бошқа бир томонига кетарканман, ичим ғимирларди: эссиз чипталар! Шундай зўр томошани ташлаб, нима бор экан-а тупканинг тагида? Қариндошларини эртага кўрсалар ҳам бўларди-ку! Йўқ, онам томошадан кўра, болаликдан бирга ўсган, бир синфда ўқиган амакисининг қизини зиёрат қилишни афзал кўрди. Азбаройи онамнинг сўзини қайтаролмай борганимдан, эшик қўнғироғини босганимизда ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Энг яхши табиб

Бир вақт, бир замонларда, кўп олис томонларда, баланд  тоғлар ортида бир мамлакат бўлган экан. Бу ернинг одамлари доимо катта-катта ишлар билан банд экан, тўғрироғи уларнинг ўзи шундай ўйларкан. Бутун халқ тонг саҳардан тунгача иш устида бўларкан. Бора-бора бу ўлка аҳолиси ишим қолиб кетмасин дея, бир-биридан хабар олмайдиган бўлишибди. На баҳорнинг гўзал гуллари, на кузнинг маҳзун…

Тўлиқ ўқиш

Саховат соҳиби

Бир киши масжидда ухлади. Уйғонгач, киссасидан ҳамёнини излади. Топмади. «Ўғирланган!» Масжидда намоз ўқиётган Жаъфари Содиқни кўриб, у кишига  маҳкам ёпишиб олди. – Ҳамёнимни ўғирлабсан, бу ерда сендан бошқа ҳеч ким йўқ эди, сен олгансан. – Ҳамёнингда қанча пул бор эди? – Минг динор. Жаъфар (р.а.) уйларига бориб, унга минг динор келтириб бердилар. Сўнг ҳалиги киши…

Тўлиқ ўқиш

Савиясиз ўғрилар

Уни шайтон йўлдан урибди шекилли, масжиддан чиққунимча кутишга сабри етмабди-я. Мен бўлсам, унинг учун анчагина пулимни аямагандим. Оқибатсиз! Рости, унга яхшигина меҳр қўйиб улгурган эканман. Тоғларга бирга чиқдик, ҳар ҳафта футбол ўйнардик, тонглари биргаликда югурардик у билан. Бугун бўлса, «қадрдоним» мени ташлади-кетди… Аллоҳнинг уйида шу ишни қилди-я! Ундан кўра дарёда оқиб кетса ёки ўтга тушса,…

Тўлиқ ўқиш

Умид ҳамроҳ бўлса…

Бундан бир неча йиллар олдин Америкада, ташландиқ автомобил таъмирлаш устахонасида ёш рассом яшарди. «Яшарди» дедигу аслида унинг ҳаётини яшаш деб бўлмасди. Ярим оч, ярим тўқ ҳолда зўрға кун кечирарди. Чизган суратлари «уч пулга арзимас»лигини сабаб қилиб ишлаб юрган газетасидан бўшатиб юборишганидан буён аҳвол шу. Аммо ёлғизлик, пулсизликдан қанчалик қийналмасин, умидсизликка ён бергани йўқ. Ўзини чалғитиш…

Тўлиқ ўқиш

Итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг…

Иброҳим Адҳамнинг ҳузурларига бир одам келиб: «Эй Абу Исҳоқ, ўз устимдан ҳеч назорат ўрната олмаяпман. Маслаҳат беринг, мендаги бу итоатсизликка бирор чора борми?» дебди. Шунда ҳазрат: «Агар қуйидаги бешта шарт­ни қабул қилиб, уларни амалга татбиқ эта олсанг, итоатсизлигинг сенга ҳеч қандай зиён етказолмайди». «Унда уларни тезроқ айтинг», сабрсизланибди сўровчи. – Биринчи шарт шу – Аллоҳга …

Тўлиқ ўқиш

Илк кредит карталар

Мутахассислар кредит карточкалари тарихини бобомиз Амир Темур номи билан боғлашади. Қандай, дейсизми? Бу ҳақда қуйида ҳикоя қилинади. Олис юртларда бораётган жангда аскарларга тўлаш учун пул қолмади. Шунда Амир Темур дарҳол пул келтириш учун Самарқандга чопар юборди. Аммо чопар пул ўрнига хат билан кайтиб келди. «Пулингиз тугаган бўлса, сиёсатингиз хам тугадими», дея қисқа ва аччиқ жумла…

Тўлиқ ўқиш

Бузилмаган ҳовли

Иброҳим ва Илёсга бутун умр рўзғорга бир луқма ҳаром аралашмасин деган андишада ўтган ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон…

Тўлиқ ўқиш

Обид ва дўкондор

«Кишилар бордир, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни мукаммал адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар. Улар қилган эзгу амаллари сабабли Аллоҳнинг мукофотлаши ва яна уларга ўз фазли билан зиёда (савоблар ато) қилиши учун (ибодат қилурлар). Аллоҳ (ўзи) хоҳлаган кишиларга беҳисоб…

Тўлиқ ўқиш

Борига шукр, йўғига ҳам…

Автоҳалокатга учраб чап қўли кесиб ташланганида ўн ёшда эди. Шунга қарамай, ҳаётга бўлган иштиёқи иккала қўли бутунлардан кўра кўп эдики, кам эмасди. Шу сабабли ҳам, дзю-до билан шуғулланиш ҳақидаги қарорини ота-онаси қўллаб-қувватлашди ва жуда яхши мураббий топишди. Боланинг ғайрати ичига сиғмас, машғулотларга жону дили билан киришар, аммо устози уч ойдан бери зўр бериб битта ҳаракатни…

Тўлиқ ўқиш

Охират саройи

Дилшод исмли биродарим бўларди (Аллоҳ раҳмат қилсин). Унинг мўминга хос фазилатлари анчагина эди. Аммо биттаси ҳақида атрофдагилар ҳам кўп гапиришарди. Бу фазилати силаи раҳм одобини бекаму кўст бажаришида кўринарди. Унинг акаси, беш синглиси ва бир укаси бор эди. Дўстим бошқа ҳовли-жой қилиб чиқиб кетганди. Аммо мен унинг кунда бўлмаса ҳам кунора ота ҳовлига, муҳтарама онаси…

Тўлиқ ўқиш

Оқил учун вақт – олтин

Бир нарса аниқ – зое кетган вақтимизни  бор бойлигимизни бериб ҳам ортга қайтара олмаймиз. Зеро, бекор кетган вақт гугурт чақиб ёқилган қоғоз парчаси каби ҳавога учади-кетади. Вақтини зое кетказган одам пушаймонлик, надомат ва виждон азобига маҳкум. Чунки ўша бекор кетган вақтда қанча иш қилиш мумкин эди. Улуғларимиз ҳаётида бу борада ҳам бизга етарлича ибратлар бор.…

Тўлиқ ўқиш

Одимлардан топилган ҳикмат

“Юрган дарё, ўтирган бўйра”, дейдилар. Боиси, йўлдаги воқеа-ҳодисалар инсонни ўйлашга, тафаккур қилишга ундайди. Яъни, босилган ҳар бир одим ҳикмат бўлиб ёғилади дилга… Бозордан қайтардим. Аравачасида ширингина ухлаб ётган ўғилчамни қуёшдан асраш учун имкон қадар соялаб борардим. Йўлкани бир тўп одам тўсиб турар, дарахт кесаётганларни томоша қилишарди. Энг қисқа йўл шу ердан ўтгани сабаб уларнинг қаторидан…

Тўлиқ ўқиш

Кундаликдаги гаплардан…

Ишхонамизда маош олиш учун ҳамма навбат кутади. Насиба опани эса ҳисобчининг ўзи йўқлайди. У ҳам бошқалар қатори ҳисоб дафтарида белгиланган ҳақини шу куннинг ўзидаёқ олади. Бутун ой мобайнида меҳнат қилган Насиба опани ҳаракатсизликда айблаб бўлмайди, албатта. У ҳисобчининг остонасида қадалиб туришдан ҳаё қилади, холос. Ризқ шунақа, сабр қилсанг, иффатли бўлсанг, ўзи сени топиб келади. Чунки,…

Тўлиқ ўқиш

Кулфатми ё саодат?

Анча йиллар аввал яшаган шотландиялик Кларк ва оиласининг бир орзуси бор эди – АҚШга саёҳат қилиш. Бунинг учун Кларк ва хотини тинмай ишлаб, пул жамғаришарди. Ниҳоят етарли маблағ йиғилди. Кларк ўзи, хотини ва тўққиз фарзанди учун АҚШга кетаётган янги лайнерга билет сотиб олди. Улар бўлажак сафар завқи ва янги ҳаёт умиди билан кута бошлашди. Бироқ…

Тўлиқ ўқиш

Бахт нимада?

Ёш мушук боғчада қуёшга тобланиб, ҳузур ичра думини ликиллатиб ётган дадасининг ёнига келди. Унинг қиёфасидан нимадандир қаттиқ хафалиги кўриниб турарди. Бир пас ёнида ўтирганидан кейин дардини дадасига айтди: – Биласиз, биз мушукларда ўз думини тута олса, бахтли бўлади, деган ишонч бор. Мен ҳам шундай ўйлайман. Аммо бугунгача қанча уринсам ҳам бу ишни уддалолмадим. Жудаям бахтсизман.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикматли қабила

Азд қабиласи аҳли Мадинадан борган даъватчининг сўзлари билан имонга кирган эди. Аллоҳнинг расулини шахсан кўргилари келди. Шу ниятда еaтти кишилик гуруҳ бир куни Пайғамбар (с.а.в.) жанобимизнинг ҳузурларига келишди. Салом беришди. Жанобимиз уларнинг саломларига жавоб берарканлар, мусофирларнинг қилиқ ва қиёфаларидан, гап-сўзларидан мамнун бўлдилар. – Сизлар қайси диндасизлар? – деб сўрадилар. – Биз мўминлармиз, – жавоб қилишди…

Тўлиқ ўқиш

Тош отилгунича…

Ёш йигит янги сотиб олган сўнгги русумдаги автомобилида маҳалла ичидан тезлик билан ўтиб кетаётган эди. Машинасининг эшигига келиб теккан тош уни тўхташга мажбур қилди. Эшик бўёғи кўчганлигини кўриб, тош отган болани ҳақоратлай бошлади. Болакай қилган иши учун узр сўради. Шундай қилмаса ҳеч ким тўхтамаётганлигини айтди ва йўл четида ногиронлар араваси билан ағдарилиб ётган акасини кўрсатиб…

Тўлиқ ўқиш

Лайлак

Ўткир Ҳошимов   Она ёш эди. Она навжувон эди. Бола ғўр эди, бола гўдак эди… Кунларнинг бирида она-бола қишлоққа – узоқ қариндошлариникига борадиган бўлишди. Она қаддини ғоз тутиб, тез-тез юриб борар, бола эса аланг-жаланг қилиб атрофдаги манзараларни томоша қилар эди. Қишлоқ гузарида ярмини яшин учириб кетган баҳайбат чинор бор экан. Бола дарахтни кўриб анграйиб қолди:…

Тўлиқ ўқиш

Вақт қийматлими, нақдми?

Телевизор қаршисида ўтирган набирадан бобоси сўради: – Вақт қийматлими, нақдми? – Бобо, вақтнинг нималигини биламан, масалан, телевизор кўриб ўтказган соатларимга ҳам вақт дейилади. Аммо нақд нима дегани? – Нақд вақт ичида қўлга киритиладиган даромад, пулнинг яна бир номи. Шунинг учун сўрадим вақт қийматлими, нақдми дея… – Демак, бобожон, вақт қийматли экан, – деди бийронлик билан…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: