Синов дарвозаси Муҳим

Қадим замонда бир подшо вазирликка муносиб киши қидира бошлади. Энг яхши номзодни танлаш учун бир синов ўйлаб топди. Салтанатидаги энг катта дарвозани қалъага келтиришларини буюрди. Бу улкан темир эшикни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлади. Сарой аъёнлари, турли амалдорлар, донишмандлар йиғилган мажлисда подшо шундай деди: – Катта дарвозани кўрган бўлсаларинг керак. Уни бекорга олиб келмадим. Унинг эшигини…

Тўлиқ ўқиш

Увайс Қароний ўрнаги Муҳим

…Ўша дамларда Яман аҳли жаҳолат ботқоғига ботган, барча қалби салим кишилардек Увайс Қароний ҳам кишиларнинг маъсиятларидан озурда эди. Уларнинг тўғри йўл топишини сўраб даргоҳи илоҳийга қўл чўзарди: “Раббим! Осий қулларингга раҳм қил. Қалбларини имон нури билан ёрит, кўнгилларига раҳмат ёмғирларини ёғдир. Сен ҳидоят қилмасанг, қулларинг қандай имонга келсин? Ибодатга қандай бош эгсин? Шайтоннинг ҳийла-найрангларидан қандай…

Тўлиқ ўқиш

Қўшни муҳтож бўлмасин Муҳим

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради. Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб…

Тўлиқ ўқиш

Яхшилик имонга олиб боради Муҳим

Улуғ машойихлардан Жунайд Бағдодий қиш кунларининг бирида жоме масжиди олдида бир мажусийнинг қушларга ем бераётганини кўриб: “Сен яхши иш қиляпман деб бекорга овора бўляпсан. Аввало Аллоҳ таолога имон келтириш керак, имон келтирмагунингча бу яхшилигинг қабул бўлмайди”, деди. Бунга жавобан мажусий: “Биламан қабул бўлмаслигини. Аммо Аллоҳ таоло бу ишимни кўрмайди, билмайдими?” деди. – Албатта, У зот…

Тўлиқ ўқиш

Чўкиб кетмайин тағин… Муҳим

Ҳазилкаш киши бир араб билан ҳамроҳ бўлиб кетаётган экан. Йўлда: "Отинг нима?" деб сўрабди арабдан. – Матар, яъни ёмғир, — дебди араб, – Лақабинг нима? – Абулғайс, яъни ёмғирнинг отаси. – Отангнинг оти нима? – Фурот, яъни дарё. – Унинг лақаби нима? – Абулфайз, яъни оқар сувнинг отаси. – Онангнинг исми нима? – Саҳоб, яъни…

Тўлиқ ўқиш

Сабоқ Муҳим

Солда сузиб кетаётган бир кишини тўлқинлар уммон ўртасига олиб бориб ташлади. Ниҳоят йигирма бир кун шу аҳволда қолиб кетган одамнинг турган жойи аниқланиб, қутқарилди. Бу воқеадан кейин яшаётган жойида жуда машҳур бўлиб кетган кишидан “саёҳат” давомидаги кечинмалари ҳақида сўрашди. – Кечинмаларим унчалик муҳим эмас, – жавоб берди у. – Лекин олган катта сабоғим шу: ичишга…

Тўлиқ ўқиш

Кирсам ҳам, кирмасам ҳам… Муҳим

Лицейдаги ўқитувчиси билан учрашиб қолган йигит суҳбат орасида олий ўқув юртига ҳужжат топширмаганидан пушаймон эканини айтди. Ўқитувчиси сўради: “Энди топширсанг бўлмайдими?” “Йигирма бешдаман, оилам, фарзандим бор. Ўқишга кирсам, камида тўрт йилим кетади”. Ўқитувчи яна савол берди: “Агар университетга кириб ўқисанг, битирганингда неча ёшда бўласан?” Йигит ҳайрон бўлиб: “Йигирма тўққизга”, деб жавоб берди ва саволнинг моҳиятини…

Тўлиқ ўқиш

Салмон Форсий уйида бир кун Муҳим

“Икки кунда ҳаммасига улгуришим керак!” Шанба куни тонгда ана шундай ўй билан кўзларимни очдим. Бомдоддан сўнг нонушта қилар-қилмас ишга киришдим. Ошхонани йиғиштиришим керак. Аввал шкафлардаги кундалик идишларни бирма-бир ювиб чиқдим. Кейин ишлатилмай тураверганидан чанг босиб кетган меҳмонлар учун мўлжалланган идишларни тозаладим. Шкафларни, деворларни артдим, тушлик тайёрладим. Овқатланиб бўлгач, яна бир тўп ювилмаган идиш-товоқлар қўлимдан тутди.…

Тўлиқ ўқиш

Оқ ва қора Муҳим

Ўқувчи эдик. Синфдошларимдан бири билан тортишиб қолдик. Ўзимнинг ҳақ эканимга ишончим комил эди. Тортишув устига ўқитувчимиз кириб қолди. Нима бўлаётганини сўради, айтиб бердик. Шунда мени столнинг бир томонига, синфдошимни нариги томонига ўтирғизиб, ўртага юмалоқ, қора рангдаги идиш қўйди. Синфдошимдан идишнинг рангини сўради. “Оқ”, деди у. Бу жавобдан кейин ўртамизда янги – идишнинг ранги ҳақидаги тортишув…

Тўлиқ ўқиш

Тиланчи эмасман Муҳим

Буюм бозорига кираверишда кўпинча шу қўлтиқтаёқли кишини кўраман. Улкан дарвозанинг темир рахига суянганча майда-чуйда сотиб туради. Бугун ҳам у ўз жойида эди: каттагина қутини бўйнига боғлаб олган, осма “раста”сида сақич, қурт, ручкагача бор. Юкининг залвориданми боши доим эгик, ўтган-кетганга ер остидан жимгина қараб туради. Турмуш ўртоғим унга кўзи тушгани ҳамоно чўнтак кавлаб қолди. Менга “ҳозир”…

Тўлиқ ўқиш

Тарнов Муҳим

Эрта баҳор. Ҳордиқ куни эди. Кеч турдим. Ҳовлига тушсам, ҳавонинг авзойи бузуқ. Ювиниб чиқиб қарасам, тунука том пешидаги тарнов бир томонга қийшайиб ётибди. Қишда ёққан қор залворидан қийшайиб қолган, шекилли. Қаттиқроқ шамол бўлса, тушиб кетадиган… Йўлакда ётган нарвонни кўтариб келиб томга тирагунча тинкам қуриди, зах тортиб, зилдек бўп кетибди. Нарвон зинасига оёқ қўйишим билан айвондан…

Тўлиқ ўқиш

Илон ютган одам Муҳим

«От миниб кетаётган амир дарахт соясида ухлаб ётган кишининг оғзига кирган илонни кўриб қолди. Бу балодан қутқариш учун унинг елкасига бир неча қамчи урди. Чўчиб уйғонган одам ўзини қамчилаётган амирдан қўрқиб қоча бошлади. Амир уни олма дарахти остида ушлаб олди. Шохдан тушиб чириган, ҳидланган меваларни унинг оғзига тиқиб, ейишга мажбур қилди. Ора-орада: “Эй бечора! Сен…

Тўлиқ ўқиш

Бойчечак

Қуёшнинг илк нурлари қишлоғим кўчаларига ина бошлаганида тонгги сукунат бағрини тилиб ўтдим: – Бойчеча-ак! Бойчеча-а-ак! Далага туташ йўлдан оёғим ерга тегмай чопиб борарканман, хушхабарни тезроқ ҳаммага етказгим, бу йил баҳор элчисини биринчи бўлиб мен топганимни бутун қишлоққа овоза қилгим келарди. Уч кундан буён шу тантана илинжида тонг ёришиб-ёришмай адир этагидаги даштга чиқаман. Йўл-йўлакай дугоналаримга мақтана-мақтана…

Тўлиқ ўқиш

Болалар шундай севади…

Йигит эшик ва дераза ромлари ясаш бобида мутахассис эди. Уйининг пастки қаватида дурадгорлик қиларди. Аммо пластик эшик-ромлар оммалашгани учун унинг хизматига талаб камайиб кетаётганди. Бу ёқда болалар ҳам улғайиб боряпти… Харажатлар ортгани сабабли шогирдига рухсат беришга мажбур бўлди. Энди ишни одатдагидан вақтлироқ бошлар, икки кишининг ишини қиларди. Бир куни ишлаётганида чироқ ўчиб қолди. Узоқ кутди,…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар ким ҳар хил кўради

Анча йил олдин бир пойабзал фабрикаси бошлиғи икки ходимини Африка бозорларини ўрганиш учун юборди. Биринчи ходим топшириқни бажариб, хўжайинига ахборот берди: “Бу ердан бизга ҳеч қандай фойда йўқ, чунки аҳоли ялангоёқ юради”. Бир неча ойдан кейин иккинчи ходим айни вазифа билан Африкага жўнади. У берган маълумот қуйидагича эди: “Имконни қўлдан бермаслик керак, шошилайлик, чунки бу…

Тўлиқ ўқиш

Юзига қарама, фазилатига қара

 (“Девону луғатит турк” мақолларидан)   Азгулукни сув азақинда кемиш башинда тила – Халққа яхшилик қил, уни сув тагига ташласанг-да, сув устида кўрасан. Бошқа маъноси – овқат-нонни дарё тагига ташласанг ҳам, устида топасан.  Бариғ ўтру тутса, йўққа санмас – Дастурхонга борингни қўйсанг, меҳмон йўққа санамас.  Тилин тугмишни тишин язмас – Тил билан тугилганни тиш билан ечиб…

Тўлиқ ўқиш

Аввалдан билганимда…

Калифорния университети Математика бўлими талабаси Жорж Данциг ҳикоя қилади: «Ҳар галгидек синфга кирдим ва доскага ёзилган иккита мисолни уй вазифаси деб ўйлаб дафтаримга кўчирдим. Ўша оқшом бош қотириб ўтирарканман, бу мисоллар профессорнинг бугунгача берган топшириқлари ичида энг қийини эканини кўрдим. Ҳар кеча икки мисол устида соатлаб ишлайвердим. Бир оқшом миямда худди чақмоқ чаққандек бўлди. Мисолларнинг…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаёт қадри

Кучли ёмғир ёғарди. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига Аризонага йўл олган бир киши кириб келди. Ойнасини очиб, хизматчига бакни тўлдиришни айтди. Ўзи улов ичида иссиққина ўтираркан, ёмғирда ивиб ишлаётган хизматчига раҳми келди. Пул узата туриб: “Ёмғирда қолишингизга сабабчи бўлганим учун афсусдаман”, деди узр оҳангида. Хизматчи эса юзида қуёшли кундек ёруғ табассум билан деди: – Ҳечқиси йўқ.…

Тўлиқ ўқиш

Оқибатимиз хайрли бўлсин

Бир солиҳ йигит Хизр (а.с.)ни кўргиси келаверадиган бўлиб қолди. Нияти унинг дуосини олиш эди. Бир шайхнинг олдига бориб: «Хизр (а.с.) билан учраштиринг», деб ялиниб–ёлворди. — Менга яқинроқ ўтириб кўзингни юм, — деди шайх. Бир дақиқадан сўнг “оч” деб амр қилди. Йигит ўзини Каъбатуллоҳ рўпарасида кўрди. Ҳайратланди, юраклари ҳаприқиб кетди. — Шу ерда ўтир, — деб…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳ қилгандан кўра…

Саъдий айтади: «Соҳилда бир обидни кўрдим. Қоплон ҳужумига дучор бўлган, ҳеч қандай дори кор қилмаётган эди. Қачондан бери шу ярадан азоб чекар, бироқ нолимас, ҳар нафасида шукр қилар ва бундай дерди: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, маъсиятга эмас, мусибатга учрадим».  …

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: