Тўғри йўлга эргашганларга салом бўлсин!

“Ассалому алайкум, менинг исмим Юсуф, олдинги исмим эса Жаррад Бхаллэ эди. Ёшим йигирма учда. Йогага бўлган қизиқишим ўн тўрт ёшимдаёқ мени буддавийлик сари етаклади. Шунинг учун бирмунча вақт медитация билан шуғулландим. Ўша пайтларда ҳам мусулмон ўртоқларим бор эди. Бироқ уларнинг ислом қонун-қоидаларига амал қилмасликлари сабаб бу дин мени ўзига жалб этмасди. Бунинг устига исломни фанатик…

Тўлиқ ўқиш

Эски чориғингни унутма

1900 йилнинг бошлари. Америкада яшайдиган қора танли икки дўст – Смит ва Жонга ҳам бошқа ирқдошлари каби тубан муомала ва ғайриинсоний муносабат раво кўриларди. Икки дўст бир куни Нью Йорк кўчаларида кетиб боришаркан, бир рекламага кўзлари тушиб қолади. Унда шундай ёзилганди: “Негрлар “оқартирилади”! Бор-йўғи 100 доллар эвазига!!!” Смитнинг 101, Жоннинг 99 доллари бор эди. Жон…

Тўлиқ ўқиш

Йўл бошида…

У тирноқларини яхши кўрарди, авайларди, асрарди. Уларни чиройли қилиб ўстириб, бўяб юрар, хилма-хил шакллар билан безаш севимли машғулоти эди. Пардоз-андоз борасида ҳамма нарсага бирдек талабчанлик билан ёндошарди. Қўл, оёқ тирноқларини пардозлаш каби ишлар билан соатлаб машғул бўлар, бундан завқ оларди. У кўнгилларни эмас, тирноқларини авайларди. У қалбига, имонига эмас, тирноқларига зеб берарди. Кошки кечаги чиройли…

Тўлиқ ўқиш

Лойиқ бўлмагач… Муҳим

Зуннун Мисрий ҳазратларининг шогирдлари бўлиб, у бир йил давомида ҳазратга ихлос билан хизмат қилди, ёнларидан айрилмади. Бир куни шогирд кўнглидаги ниятини ҳазратга айтди: – Устоз, менга “Исми Аъзам”ни ўргатишингизни илтимос қиламан. Ҳазрат табассум қилдилар, аммо ҳеч нима демадилар. Шу асно орадан яна олти ой ўтди. Бир куни устоз ўша шогирдни ҳузурларига чорлаб, қўлига оғзи бўз…

Тўлиқ ўқиш

Тазод

Бир одам Умар ибн Абдулазиздан сўради: – қачон гапирай? – қачонки гапиришни истамасанг, сукут сақлаб ўтирма, гапиравер. – Унда қачон сукут сақлай? – Гапиришни истаб қолсанг, гапирма, сукут қил! Шунда ортиқча хато қилмагайсан, бекор гап айтмаган бўласан.…

Тўлиқ ўқиш

Кечиккан қалдирғоч

“Бу чуғурламай қолгурларда ҳикмат кўп. Тинч, осойишта, эгалари ҳаммага яхшилик соғинадиган хонадонларга ин қуради”, дердилар бувим қалдирғочлар ҳақида. Яқинда бир хонадонда бўлганимизда бувимнинг ўша гапларини эсладим. Кўнглимдан: “Хонадон соҳиблари яхши инсонлар экан”, деган ўй кечди. Чунки ўша хонадондаги чиройли нақшлар билан зеб берилган, замонавий кўринишдаги айвон шифтига қалдирғочлар ин солган, мўъжазгина уя бутун хонадонга файз…

Тўлиқ ўқиш

Ансорга теккан «улуш»

Ҳунайн ва Автос жангида мусулмонларнинг қўллари баланд келиб, кўплаб ўлжага эга бўлган эдилар. Уларни тақсим этишда Расули акрам аввало «муаллафатул қулуб»­га, яъни, кўнглини мол-дунё орқали исломга мойил қилинадиганларга эътибор қаратдилар, уларга ўлжадан кўп-кўп ҳисса бердилар. Мақсадлари эса ойдин – арзимас ­ дунё­­­нинг матоҳи орқали залолат зулумотидаги қалбларни ҳидоят маёғи билан ёритиш эди. Бироқ буюк Пайғамбаримиз…

Тўлиқ ўқиш

Келсангиз эди…

Эй суюкли Расулимиз! Биз бугун худди Абдуллоҳ ибн Умму Мактум каби муборак юзингизни кўрмай туриб Сизга мурожаат этмоқдамиз. Нафас товушларингизни ҳис этиб, кўзимизни очишимиз билан нурли чеҳрангизни кўрадигандек хитоб қилмоқдамиз Сизга. Ҳузурингизда баланд овозда гапирилмайди, одоб билан сўзланади, одоб билан сукут сақланади. Аслида бу эшикнинг биз каби гадоларига қўл очиб кутишдан бошқа иш тушиб қолмаганди,…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикматли кун Муҳим

“Ражаб ойи кўп фазилатли ой, шунинг учун рўза тутгандим”. “Шу жазирамада-я? Қандай чидаяпсан?!” “Худонинг Ўзи сабр беради”. Дугонаси билан бўлган бу суҳбат кун бўйи хаёлидан кетмади. Ражаб ойида қилинган ҳар бир яхши амалга кўплаб ажру мукофотлар берилишини билса ҳам, бу ойда ҳеч нафл рўза тутмаган экан. Уйқуга ётаркан шуларни ўйлаб, эртага рўза тутишга қарор қилди……

Тўлиқ ўқиш

Жаннатни истайман

Мадоиннинг улуғи Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) оғир бемор ҳолда ётибдилар. Кишилар кетма-кет у кишини кўргани келишмоқда. Баъзилари юрак ютиб беморнинг кўнглини кўтариш учун ҳол сўрашади: – Нимани истайсиз? – Жаннатни истайман, – жавоб берди бемор. – Нимадан шикоятингиз бор? – Гуноҳлардан. – Табиб чақирайликми? – Табибнинг ўзи бемор қилди. Ўлим лаҳзаси келганда Ҳузайфа ибн Ямон…

Тўлиқ ўқиш

Юкингизни оғирлаштирманг

Бир куни лицейдаги устозимиз бизга шундай деди: “Эртага ҳаммангиз биттадан халта ва беш кило картошка олиб келинг”. Эртасига барчанинг партаси устида картошка ва халталар турарди. Устоз: “Энди бугунгача ўзингиз кечирмаган ҳар бир одам учун биттадан картошка олинг ва унинг исмини картошканинг устига ёзиб, халтага солинг!” Баъзи ўқувчилар 3-4 та картошка олган бўлса, баъзиларнинг халтаси тўлиб…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмонлик – шараф

Ҳазрати Умар (р.а.) Шомга сафар қилдилар. Қўшин қўмондони Абу Убайда ибн Жарроҳ (р.а.) бошчилигида у зотни кутиб олгани жуда кўпчилик йиғилган эди. Буюк халифа қуллари билан битта туяга навбатлашиб миниб келишарди. Оломоннинг олдига яқинлашишганида туяга миниш навбати ҳазрати Умарнинг қулларига келди. У зот пастга тушиб, туянинг нўхтасидан тутдилар. Буни кўрган Абу Убайда: – Ё амиралмўминин,…

Тўлиқ ўқиш

Ажойиб келинлар Муҳим

Алоуддин Самарқандий (вафоти м. 1144 йил) замонасининг етук олимларидан эди. Унинг фиқҳ, тафсир, ҳадис, усул, ақоид, калом илмларига оид кўплаб асарлари бор. Лекин улар орасида “Туҳфатул фуқаҳо” асари ниҳоятда машҳур бўлган. Олимнинг шогирди Алоуддин Абу Бакр Косоний унга шарҳ ёзиб, устозига тақдим этди. Алоуддин Самарқандий шарҳдан шунчалик мамнун бўлдики, фиқҳда ўзига тенглаша оладиган соҳибжамол қизи…

Тўлиқ ўқиш

Стресс дарси

Профессор талабаларга стресс билан боғлиқ дарс ўтаётганди. У сув солинган стаканни кўрсатиб, сўради: “Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?” Талабалар бу борада ўз тахминларини айтишди. Жавобларни эшитиб профессор шундай деди: “Аслида, бу ўринда оғирлик муҳим эмас. Гап стаканни қўлимизда қанча ушлаб туришимизда. Агар стаканни бир дақиқа ушлаб турсам, ҳечқиси йўқ. Бир соат ушласам, қўлим…

Тўлиқ ўқиш

Чин мўминлик

Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларидан: “Биласизларми, чин мўмин қайси дарахтга ўхшайди?” – деб сўрадилар. Саҳобалар турли дарахтлар номини айтдилар, аммо тўғри жавобни топа олмадилар. Шунда Расули акрам (с.а.в.)нинг ўзлари: “Чин мўмин хурмо дарахтига ўхшайди”, деб марҳамат қилдилар. Жанобимиз (с.а.в.) бу билан хурмо дарахтининг ҳеч бир мавсумда баргларини тўкмаслигини назарда тутдилар. Асл моҳият чин мўминнинг сифатини…

Тўлиқ ўқиш

Қўзичоқ

У ўн йилдан бери қассоблик қилар, ўз ишининг устаси эди. Ҳайвонларни синчилик билан танлар ва доимо ўзи сўярди. Сара гўшт қидирган киши излаганини унинг дўконидан топгани учун ҳам, харидорлари бисёр эди. Шу пайтгача мингларча жониворни сўйган қассоб суҳбатларда шундай дерди: “Мен учун ҳайвон сўйиш тарвуз сўйишдан кўра қулайроқ”. Йиллар давомида орттирган тажриба ёрдамида ҳали сўйилмаган…

Тўлиқ ўқиш

Ғолиб бўлишни истасангиз…

Кунлардан бир куни қурбақалар мусобақа уюштиришибди. Шартга кўра ғолиблик баланд миноранинг устига биринчи бўлиб чиққан иштирокчига насиб қилади. Ниҳоят кутилган он келиб, мусобақа бошланди. Томошага келган кўплаб қурбақалар мусобақа иштирокчиларидан ҳеч бири минора тепасига чиқолмаслигидан баҳс қилишар, тинмай бақиришарди: “Бечоралар, бекорга овора бўляпсиз, барибир маррага етолмайсиз!..” Бу сўзларни эшитган иштирокчилар, маррага етолмасликларига ўзлари ҳам ишониб,…

Тўлиқ ўқиш

Бегона

Саодат ая бомдод намозини ўқиб, жойнамоз пойида узоқ ўтириб қолди. Бундан уч йил олдин оламдан ўтган эри уста Туробга атаб Қуръон тиловат қилди. Ўрис шаҳарларида дайдиб қолиб кетган ўғли Бўрихонга Худодан инсоф тилади… Ўтган йили ўтли-шудли, ҳар иш қўлидан келадиган невараси Анваржон, тоғамни топиб келаман, деб чиқиб кетди. Шу кетганча йигирма кун деганда дарагини топиб…

Тўлиқ ўқиш

Топшириқнинг жавоби

Биология фанидан имтиҳон олиш учун муаллим ўқувчиларни лаборатория хонасига олиб кирди. Уларни биттадан микроскоп олдига ўтирғизиб, деди: – Ҳар бир микроскоп остида биттадан ҳашаротнинг оёғи бор. Имтиҳон топшириғи эса оёқ қайси ҳашаротга тегишли эканини аниқлаш. Дарсга тайёрланмаган ўқувчилар қанча ўтирсалар ҳам топшириқни бажаролмадилар. Охири бир ўқувчи эшикни зарб билан очиб чиқиб кетди. Ўқитувчи унинг ортидан…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаёт ҳикмати

Ҳасан Басрий Умар ибн Абдулазизга (розияллоҳу анҳум)  хат ёзиб, бундай деди: “Дарҳақиқат, дунё бир тушдир, охират уйғоқликдир, ўлим эса ўртададир. Биз аралаш-қуралаш тушлар оғушидамиз. Ўзини ҳисоб-китобга тутган фойда қилади. Бундан ғафлатда қолган зарар кўради, ишларнинг оқибатини ўйлаган нажот топади. Ҳавои нафсига итоат этган залолатга кетади. Ҳалим табиатли ютади. Худодан қўрқиб иш қилган омонда бўлади. Ибрат…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: