Отам берган тарбия

Ёшим ўттиздан ошди…

 Университетга кириб, олий маълумотли бўлдим. Оила қуриб, фарзанд кўрдим. Аллоҳга беадад шукр, ота-онам, жигарларим бахтимга соғ. Тотув ҳаёт кечиряпмиз. Оилада уч ўғилмиз. Отамизга бўлган ҳурматимиз чексиз.

Падаримиз бизга тўкин, фаровон ҳаёт бермади. Лекин яхши тарбия берди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, отам шу пайтгача бирор марта сўкиниб, ҳақорат қилмади! Эсимни танибманки, отам айтган энг қўпол сўзлар “аҳмоқ” ёки “ярамас”. Отам оғзидан бирор марта “Ҳе, онангни…” қабилидаги сўкишларни эшитмаганман.  Қаттиқ гапиришдан тийиларди.

Отам совет даврида тарбия топган, диний илмни мустақилликдан кейин китоблар ўқиб ўрганган эса-да, бирор марта сигарет тутатгани ё ичкилик ичганини билмайман. Бу нарсаларни доим ёмон кўрган, яқинига ҳам йўламаган.

Йўқ, мен отамни кўкларга кўтариб мақташ ниятидамасман. Шунчаки, у киши бизга барчасида олдин ўзлари ўрнак бўлганларини айтмоқчиман, холос. Уч ака-ука бирортамиз чекмаймиз, ичкиликдан ҳазар қиламиз. Ота-онамиз олдида тарбиясизлик қилишга ийманамиз. Бироқ шу пайтгача отамиз бизга бирор марта сигаретнинг зарари ҳақида гапириб, ундан қайтарганини эслолмайман. “Ичма!” деган гапни айтган эмас.

Мен ҳам отамга ўхшаган ота бўлишни истайман. Фарзандларим олдида салобатли, юзи нурли сиймо бўлишни орзу қиламан. Бу жуда қийин, лекин Аллоҳнинг мададига таяниб унга албатта эришаман.

 

Ўғил

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: