Олим бўлди Муҳим

Ривоят қилинишича, бир бадавий араб Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб: “Менга бир нарсани ўргатиб қўйингки, ундан кўп фойда етсин”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалардан бирини чақириб: “Бунга Қуръон ўқишни ўргатиб қўйинглар”, деб айтдилар. Саҳобий бадавийга Қуръондан таълим бера бошлади. Илк сабоқни Залзала сурасидан бошлади. Суранинг охирги “Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар” оятларига келганда бадавий араб: “Менга шу етарли”, деди. Саҳобий ҳайратланиб сўради: “Қандай қилиб бу сенга етарли бўлади?”

“Ҳа, чиндан ҳам бу илм менга кифоя қилади”, жавоб берди бадавий.

Саҳобий Расулуллоҳ (с.а.в.)га бўлиб ўтган воқеани баён этди. У зот (а.с.): “Тўғри айтибди, уни тинч қўйинг, биргина оят туфайли у олимлардан бўлди”, дедилар (Абу Довуд ривояти).

 

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: