Ўғирланган изҳор

«Инсон ёши улғайгани, мушоҳада дунёси кенгайгани сари Ватан ҳақидаги фикрлари ойдинлашиб, қарашлари тиниқлашиб борар экан. Болаликда мен учун туғилиб ўсган юрт Ватан ҳисобланса, ўқувчилик йиллари табиат, оила, маҳалла, мактабни ҳам Ватан деб қабул қилдим. Ҳозир эса…»

Шошма, бунча таниш бўлмаса бу сўзлар. Ие, ахир, бу ижодкор биродаримизнинг гаплари-ку! Радиода эшитгандим, чоғи. Айни пайтда эса мен буларни деярли сўзма-сўз бошқа «муал­лиф»дан эшитиб турибман. Қизиқ, телевизорда Ватан ҳақида жўшиб изҳори дил қилаётган «қаҳрамон» журналист экан. Яна таниш сўзлар. Бўлди, ҳаммасини тушундим…

Кейин ижодкор танишимнинг ўзидан эшитсам, ватанпарварлик ҳақида ўша журналистга интервью берган, бугун эса бу фикрлар бошқаники бўлиб турибди. Аслида, юқоридаги иқтибосда деярли ҳеч қандай янги фикр йўқ, шоҳ сатрлар ҳам эмас. Аммо…

«Наҳотки унинг Ватан ҳақидаги ўз сўзлари бўлмаса! Наҳот юртга меҳрини ўз фикрлари билан изҳор қила олмаса. Шунисига ҳайрон қоляпман», дея куюнди танишим.

Тўғриси, ўзим ҳам ўйланиб қолдим. Ҳатто мактаб ўқувчисининг ҳам эл-юрт ҳақида ўз қарашлари, айтар сўзи бор… Бу эса журналист…

Таниш биродаримизнинг кейинги сўзлари янада ўйлантириб қўйди: «Ўзига ҳеч нарса демадим. Нима учундир, қайта-қайта қўнғироқ қиляпти, жавоб бермаяпман. Ватанпарварлик ҳақида бошқа гапиргим йўқ…»

Беҳзод

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: