Одамгарчилик

Италиялик таниқли кино устаси Витторио Де Сика ҳикоя қилади: «Италияда Неаполнинг чекка маҳаллаларидан бирида, қаҳвахонада ўтиргандик. Бир киши келди. “Битта қаҳва, битта қоғозга!” деди ва иккитага пул тўлаб, битта қаҳва ичиб чиқиб кетди. Қаҳвахона эгаси девордаги михга қоғоз парчасини осиб қўйди.
Бироздан кейин икки киши келди. “Иккита қаҳва, битта қоғозга!” Шундай деб учтага пул бериб, иккита қаҳвани ичиб чиқиб кетишди. Қаҳвахона эгаси девордаги михга яна бир қоғоз илова қилди. Бу ҳолат бир неча бор такрорланди.
Бир маҳал ичкарига фақирона кийинган киши кирди. “Қоғоздаги қаҳвадан битта!” деди ва қаҳвасини  ичиб, пул тўламай кетди. Қаҳвахона эгаси эса михдаги қоғозлардан биттасини олиб, пастга ташлади…»
 

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: