Мусулмонлик – шараф

Ҳазрати Умар (р.а.) Шомга сафар қилдилар. Қўшин қўмондони Абу Убайда ибн Жарроҳ (р.а.) бошчилигида у зотни кутиб олгани жуда кўпчилик йиғилган эди. Буюк халифа қуллари билан битта туяга навбатлашиб миниб келишарди. Оломоннинг олдига яқинлашишганида туяга миниш навбати ҳазрати Умарнинг қулларига келди. У зот пастга тушиб, туянинг нўхтасидан тутдилар. Буни кўрган Абу Убайда:

– Ё амиралмўминин, бутун шомликлару румликлар мусулмонлар халифасини кўришга тўпланганлар. Ҳамманинг кўзи сизда бўлиб турган бир пайтда бундай қилмасангиз яхши бўларди…

Ҳазрати Умар дедилар:

– Эй Абу Убайда! Бу гапингни эшитганлар инсоннинг шарафини улов миниш, чиройли либос кийишда экан деб ўйлайдилар. Биз бир муддат аввал камситилган, хор қавм эдик. Аллоҳ таоло бизларни дини ислом билан азиз қилди. Биз мусулмонликдан ўзга шарафни истамаймиз.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: