Кечикиш Муҳим

– Ҳеч гул бермайсиз… – маъюс кулди аёли.

– Тўйимизда берганман-ку! – ҳазилга олди эркак.

– Шунгаям ўн йил бўлибди-я…

– Ҳали сенга кўп гул бераман. Ҳаётимиз олдинда…

Аммо ҳар куни гул бозоридан ўтаркан, эркак ўйларди: “Бирор кун албатта, гул оламан!”

…Ваъдасини бажариб, ниҳоят, гулдаста олди. Уни аёлининг қабрига қўйди.

Нодирабегим Иброҳимова

 

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: