Жаннатни истайман

Мадоиннинг улуғи Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) оғир бемор ҳолда ётибдилар. Кишилар кетма-кет у кишини кўргани келишмоқда. Баъзилари юрак ютиб беморнинг кўнглини кўтариш учун ҳол сўрашади:

– Нимани истайсиз?

– Жаннатни истайман, – жавоб берди бемор.

– Нимадан шикоятингиз бор?

– Гуноҳлардан.

– Табиб чақирайликми?

– Табибнинг ўзи бемор қилди.

Ўлим лаҳзаси келганда Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.):

“Марҳабо, ўлим, хуш келдинг. Марҳабо, камбағалликда келган ҳабибга. Ким надомат қилса, нажот топмабди.

Эй Аллоҳим! Мен дунёни қудуқ қазиш, дарахт экиш учун суйганим йўқ. Мен уни кечаси бедор бўлиш, иссиқда чанқаш, кўп рукуъ ва сажда этиш, Аллоҳ азза ва жалланинг зикрида бўлиш учун севдим”, дедилар.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: