Икки қанот

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бўлиб, эшкакларининг бирига “ният”, иккинчисига “ҳаракат” деб ёзилган экан. Одамлар сабабини сўрашса, қайиқчи бундай жавоб бераркан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакдан фойдалансам, қайиқ бир жойда айланиб тураверади. Фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни эшсам ҳам, олдинга юриб бўлмайди. Иккаласини баравар ишга солсамгина, қайиқ манзилга етади”.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, худди шу қайиқ каби бир жойда тураверади. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бир бўлиши керак. Агар ҳаракат қилсак, аммо ниятимиз аниқ бўлмаса, мақсадсиз ва беҳуда чопганимиз қолади. Бошқача айтганда “ният” – бу орзу қилиш, умид боғлаш, ишониш, кучли истак-хоҳишдир. “Ҳаракат” эса ишга киришиш, ишни бошлаш ва бажариш демак. Динимизда ҳам бу икки тушунча муҳим ҳисобланади. Шунинг учун олдин имон келтириш, сўнг амал қилиш ҳақида гапирилади. Имон – ишониш, яъни қалб билан ният қилиш. Имонсиз одамнинг амали қабул бўлмайди. Худди сув устида битта эшкак билан айланиб қолган қайиқ сингари уринишлари беҳуда кетади. Имони бор, бироқ амали бўлмаган кишининг ҳоли ҳам шунга яқин. Охират манзилига саломат етиш учун ҳар иккиси талаб этилади. Хуллас, икки қанот билангина мақсадга эришиш мумкин. Улар: ният ва ҳаракат, бошқача айтганда, ишонч ва амалдир.

Муслимбек Восидий

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: