Ижодкор Муҳим

– Мен катта ёзувчи бўлмоқчиман! – деди у хотинига, фарзандларига. – Ижод қилаётганимда халал берманглар!

У туну кун ижод қилди. Ўзига кўзлари мўлтираб тикилган қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини, болаларига  айтолмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади.

У танилди, шону шуҳратга бурканди, шоҳ асарлари минглаб нусхаларда чоп этилди.

– Энди етар, – деди бир кун қўлидаги қаламни қўйиб, – кексайибман…

Шундай дея атрофига қаради: ҳеч ким йўқ эди. Бир уюм китоб­лари ичра ёлғиз қолганди.

 

Нодирабегим Иброҳимова

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: