Ҳаёт ҳикмати

Ҳасан Басрий Умар ибн Абдулазизга (розияллоҳу анҳум)  хат ёзиб, бундай деди: “Дарҳақиқат, дунё бир тушдир, охират уйғоқликдир, ўлим эса ўртададир. Биз аралаш-қуралаш тушлар оғушидамиз. Ўзини ҳисоб-китобга тутган фойда қилади. Бундан ғафлатда қолган зарар кўради, ишларнинг оқибатини ўйлаган нажот топади. Ҳавои нафсига итоат этган залолатга кетади. Ҳалим табиатли ютади. Худодан қўрқиб иш қилган омонда бўлади. Ибрат олганнинг кўзи очилади. Кўзи очилган англайди. Англаган билади. Билган эса, амал қилади. Агар адашсанг, қайт. Пушаймонлик туйсанг, шунга олиб келган ишни тарк эт. Билмасанг, сўра. Ғазаблансанг, ғазабингни ют”.

 

“Араб ҳикматлари ва мақоллари”идан

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: