Ҳаққа риоя

Ҳазрати Умар (р.а.) хасталаниб қолдилар. Табиблар даво учун асал ейишни тавсия қилишди. Халифанинг уйларида асал йўқ, мавсуми бўлмаганлиги сабабли бозорлардан ҳам топилмади. Фақат бир жойда – давлат хазинасида асал бор эди.

Ҳазрати Умар одамларни йиғдилар ва шундай дедилар:

– Шифо мақсадида давлат хазинасидаги асалдан бир миқдор олмоқчиман. Ижозат берасизларми?

Халифанинг ҳаққа бу қадар риоя қилишидан таъсирланган жамоа кўзларида ёш билан хитоб қилишди:

– Эй амиралмўминин, сизга жонимиз ҳам фидо бўлсин!

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: