Фазода кўрганларим…

Астронавт Жон Глин фазо билан боғлиқ қуйидаги маълумотларни баён этган:

"Маълумки, ёруғлик соатига 300 минг километр тезликда тарқалади. Агар коинотимиз ўлчамлари ҳақидаги рақамларга мурожаат қилсак, ҳайратда қолмай иложимиз йўқ. Коинотимизнинг радиуси 30 минг ёруғлик йилига тенг ва ўз ўқи атрофини 200 миллион ёруғлик йилида айланиб чиқади. Бизнинг галакатикамиздан ташқари миллионлаб галакатикалар мавжуд ва улар бир-биридан тобора узоқлашиб бормоқда.

Телескоп орқали кузатиб, икки миллиарддан ортиқроқ юлдузни кўриш мумкин. Уларнинг баъзилари икки миллиард ёруғлик йилига тенг масофада жойлашган.

Келинг, энг кичик бирлик ҳисобланган атомни олайлик. Бу митти зарралар Қуёш системасига ўхшаш. Яъни тузилишлари билан Қуёш системасини ёдга солади. Зарралар сайёралар сингари марказ атрофида айланиб туради ва Соҳибига ҳажмнинг фарқи йўқлигини исбот қиладилар. Биз масофадан туриб бошқариладиган қурилмаларни кўриб ҳайратда қоламиз-у, қуёш ва юлдузларни, ҳужайрадаги атомларни бўшлиқда парвона каби айлантириб қўйган қудратни ва унинг Соҳибини қандай инкор этиш ва унга бўйсунмаслик мумкин? Баъзан кичик нарсаларгаям таъсир ўтказолмаймиз-у, йирик осмон жисмларининг улкан тезликда хатосиз ҳаракатланишини тасодиф деб бўладими?

Мен гапимни қуйидагича тугатмоқчиман: "Фазога чиқиб, ўша ҳашаматли ҳаракат майдонини кўриб, ""тасодиф" деган сўзни ишлатишга уяламан".

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: