Эй дўст!..

Камалак мисол табассум қил. Ишқнинг бир исми қайғу бўлса, билгинки, яна бир оти бахт. Ярми машаққат бўлса, ярми саодат…

Изтироб чекканингда, сен учун кимдир йиғласа, У чин дўстинг…

Дўстларинг билан шундай яшаки, бир кун душманга айланганларида, сенга қарши айта оладиган сўзлари бўлмасин. Душманинг билан шундай муносабатда бўлки, бир кун сенга дўст бўлганида, юзинг қизармасин…

Танасига қулоч етмайдиган азим дарахтлар митти уруғдан бунёд бўлади. Энг узун сафарлар биргина одимдан, ҳақиқий севгилар эса кичиккина табассумдан бошланади…

Сен қадрлаган инсон қадрингни билмаётган бўлса, қўй, ўз қимматида қолсин…

Заруратсиз нарсалар ортидан қувган заруратларни қўлдан чиқаради.

Гулни шундай севиш керакки, сўраганларга «тикани йўқ» дея оладиган даражада…

Навда шамолни кечирди, гарчи у туфайли синган бўлса ҳам…

Инсонларни тушкунликка туширган нарса бугуннинг синовлари эмас, кечаги ишлардан пушаймонлик ва эртанинг келтирадиганларидан қўрқув туймоқдир…

Келганингда бўшлиқларни тўлдирма, аммо кетганингда ўрнингни тўлдира олмасинлар…

Дўстлар ирмоқ кабидир – баъзисида қўлларинг фақатгина намланса, баъзисида руҳинг покланади бошдан-оёқ…

Ҳаётнинг энг гўзал лаҳзаси ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр турганингда сени ҳаётга боғлаб турган кимдир, нимадир борлигини ҳис қилган онинг…

Тушкунликка тушиш осон, қийини – тушкунликдан чиқиш, яъни қаттиқ, шиддатли шамолу ёмғирлардан ке­йин камалак мисол табассум қила билмоқдир…

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: