Эҳтиром

Жаноза намозини ўқиб бўлгач, Зайд ибн Собит (р.а.)га хачирларини олиб келишди. У киши энди минмоқчи бўлганларида, Ибн Аббос (р.а.) келиб, хачирнинг узангисидан ушладилар. Шунда Зайд (р.а.):

– Эй Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг амакиваччаси, қўйинг! – дедилар.

Ибн Аббос (р.а.) жавоб бердилар:

– Олимлар ва улуғ кишиларга шундай муомала қилишга буюрилганмиз.

Бу сўздан кейин Зайд ибн Собит (р.а.) у зотнинг қўлларидан ўпиб, дедилар:

– Биз ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аҳли байтларига эҳтиром кўрсатишга амр этилганмиз!

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: