Ер остида ярим соат Муҳим

“Бу одам ё телба ёки бошига бирор катта мусибат тушган…” Ярим кечаси қабристон деворига тирмашаётганимни кўрган одам шундай хаёлга бориши аниқ эди. Аслида ҳам шундай, ахир, намозга бепарволикдан ортиқ мусибат борми?.. Бир пайтлар ўқиган эдим. Суфён Саврий ҳазратлари уйида ўзи учун қабр кавлаб, баъзи-баъзида унинг ичида ўлим ҳақида тафаккур қилиб ётаркан. Кейин ҳаяжонланганча: “Раббиржиъун (Раббим,…

Тўлиқ ўқиш

Она Муҳим

– “Онажоним” номли шеърингиз шундай юксак мукофотга лойиқ кўрилибди! Табриклаймиз, – деди мухбир шоирга. – Ташаккур! – мағрурланди ижодкор. Буни телевизордан томоша қилаётган Онанинг шодликдан кўзларига ёш келди. Ўғли машҳур шоир бўлибди! Сўнг “Қариялар уйи”даги чироқлар ўчирилди. Она ўрнига чўзилди. Нодирабегим Иброҳимова  …

Тўлиқ ўқиш

Кечикиш Муҳим

– Ҳеч гул бермайсиз… – маъюс кулди аёли. – Тўйимизда берганман-ку! – ҳазилга олди эркак. – Шунгаям ўн йил бўлибди-я… – Ҳали сенга кўп гул бераман. Ҳаётимиз олдинда… Аммо ҳар куни гул бозоридан ўтаркан, эркак ўйларди: “Бирор кун албатта, гул оламан!” …Ваъдасини бажариб, ниҳоят, гулдаста олди. Уни аёлининг қабрига қўйди. Нодирабегим Иброҳимова  …

Тўлиқ ўқиш

Ниҳол Муҳим

Икки ёш оила қурди. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмай билишдики, турмуш улар ўйлаганларидек енгил, бир текис кечмас экан. Эр-хотин бир-бирини севса-да, арзимаган нарсалар устида тортишиб қолар, ҳатто жанжаллашиб кетарди. Бу ҳол тобора одат тусини ола бошлади. Бир куни иккови ўтириб, муносабатларини кўздан кечиришга қарор қилишди. Тан олиш керакки, иккови ҳам ажрашишни хоҳламас, лекин бу аҳволда…

Тўлиқ ўқиш

Ота ва бола Муҳим

Ёз кечаси. Чигирткалар чириллайди, қурбақалар қуриллайди. Оғил тарафдан тўйиб ётиб олган сигирнинг инқиллаши, байталнинг пишқириғи эшитилади. Ота-бола очиқ осмон остида, шифер томли уйнинг олдига тушган супада юлдузларга термулиб ётибди. Бола тўлай деб қолган ойга тез-тез қараб олади. Бошида саволлар ғужғон ўйнайди. Лекин отасининг ўйчан ётганини кўриб, пинжига тиқилади-ю, гап қотишга ботинмайди. Ўзига эътибор тортиш ва…

Тўлиқ ўқиш

Янги дада Муҳим

Отаси ўлиб сағир қолди болакай. Онаси йиғлаб-йиғлаб бошқага турмушга чиқди. Бола янги дадасидан хавфсиради. “Ўгай дадалар ёмон бўлади”, дейишганди ўртоқлари. Уни бағрига тортмоқчи бўлган амакини силтаб қочиб қолди. Ертўлага тушиб, ўз дадасини эслаб кўз ёш тўкди. – Нега йиғлаяпсан? – уни яширинган жойидан топиб олди янги дадаси. – Дадамни соғиндим… – Мен ҳам жуда соғиндим,…

Тўлиқ ўқиш

Ким кимга муносиб? Муҳим

Ёшлигимни эсласам, тўрт опа-сингил отамдан, акаларимдан ҳайиқиб яшаган кунларимиз ёдимга тушади. Орамиздаги фарқ бир-икки ёшдан бўлгани учун деярли баравар вояга етдик. Эшикли уй, бир кун биримизга, иккинчи кун бошқамизга совчи келарди. Ўртада воситачи – онам. Совчи қўйган йигитни танисак, яхши-ёмон “сифат”ларини санаб ташлардик. Баъзан “Улар бизнинг тенгимиз эмас”, дердик. Шунда онам: – Тегмасанг, тегмайман деб…

Тўлиқ ўқиш

Ушоқ қадри Муҳим

– Ая, нон егим  келмаяпти, овқа-ат. – Ана, қаймоқ билан еб тургин, ҳозир шўрва  пишади. – Қаймоғиз эскириб қопти, емайман. Онамга хижолатомуз қараб қўйиб, энди қизчамни койимоқчи бўлгандим, оғзимни очгани қўймай, дарров янги қаймоқ солдириб келди. – Қўй, болам, шугинамнинг кўнгли чўкмасин. Ол, момо қизим, оққанддан ҳам сол. – Бесабр бўлмасин, деб койийман-да. Иссиқ чойда…

Тўлиқ ўқиш

Олим бўлди Муҳим

Ривоят қилинишича, бир бадавий араб Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб: “Менга бир нарсани ўргатиб қўйингки, ундан кўп фойда етсин”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалардан бирини чақириб: “Бунга Қуръон ўқишни ўргатиб қўйинглар”, деб айтдилар. Саҳобий бадавийга Қуръондан таълим бера бошлади. Илк сабоқни Залзала сурасидан бошлади. Суранинг охирги “Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни…

Тўлиқ ўқиш

“Ортиқча” Муҳим

– Келинингизга “болани олдир” деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказолмай юрибман… – ҳасрат қилди ўғил онасига. – Шундай дегин? Отанг ҳам бир вақтлар сени, бешинчи фарзандимни “олдир” демаган экан-да? Шунда бойиб кетармидик сенсиз?.. Ўғилни ток ургандек бўлди. Нодирабегим Иброҳимова  …

Тўлиқ ўқиш

Йўловчи Муҳим

Шаҳарлараро автобус бекатига яқин минорадан шом азони эшитилди. Абдуллоҳ рўзасини очиб, автобуснинг орқа эшигидан чиқди. Қўлидаги кичкина сумкани орқа ўриндиққа қўйиб, пастга тушди. Жомадонларни юкхонага жойлаётган ҳайдовчи ёрдамчиси – ўрта бўйли, сабза мўйлабли йигит томон юрди. Бирпас тараддудланиб туриб қолди. Аммо сўраб кўришдан бошқа чораси йўқ эди. – Узр, – деди тортиниброқ. – Лаббай, –…

Тўлиқ ўқиш

Ижодкор Муҳим

– Мен катта ёзувчи бўлмоқчиман! – деди у хотинига, фарзандларига. – Ижод қилаётганимда халал берманглар! У туну кун ижод қилди. Ўзига кўзлари мўлтираб тикилган қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини, болаларига  айтолмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади. У танилди, шону шуҳратга бурканди, шоҳ асарлари минглаб…

Тўлиқ ўқиш

Ўзингизга ишонинг Муҳим

Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳам шу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига кириб, нега бундай баҳо…

Тўлиқ ўқиш

Лабиринтдан чиқиш йўли Муҳим

Устоз шогирдини тоғ этагига олиб борди. У ерда деворлари тик ва баланд лабиринт қурилганди. Томи бўлмаганидан йўлакларнинг ичига қуёш нури тушар, ёп-ёруғ эди. Уста шогирдини лабиринтга киритиб, чиқиш йўлини топишни буюрди. Шогирд йўлаклар орасида бутун кун ва тун бўйи адашиб юрди, борган сари боши берк йўлларга кирди. Ҳориб-чарчаб, мадори қолмай, йиқилди ва уйқуга кетди. Кимдир…

Тўлиқ ўқиш

Дастурхонга ташланган бадавий Муҳим

Расули акрам (с.а.в.) бир гуруҳ саҳобалари билан меҳмондорчиликка таклиф этилдилар. Келишди, дастурхон ёзиғлиқ экан, ўтиришди. Лекин ҳали бир луқма ҳам олинмаган эди. Асҳоби киром қачон бирга овқатланишса, Пайғамбаримиздан олдин дастурхонга қўл узатишмасди. Шу пайт бир бадавий шоша-пиша келиб қолди. Худди орқасидан биров итаргандек, келасолиб овқатга ташланди. Жанобимиз дарров унинг қўлига чўзилдилар ва билагидан ушлаб тўхтатдилар.…

Тўлиқ ўқиш

Ўғрининг ҳиммати Муҳим

Амакимнинг ўртоғи ҳикоя қилади: «Бир йил аввал “Дамас”да қўл телефонимни тушириб, йўқотиб қўйдим. Русуми Nokia 6300 эди. Дарров қўнғироқ қилдим. Ёшроқ бола олди. Телефон меники эканини айтиб, қайтаришини сўрадим. “Йўқ, бермайман, мен уни топиб олдим”, деб телефонни ўчирди. Яна қўнғироқ қилдим: – Болам, майли, телефон сенга қолсин-у, лекин сим картамни қайтар. – Майли, – деди…

Тўлиқ ўқиш

Сурат Муҳим

Ўша куни эрта тонгда қўнғироқ бўлди. Пойтахтдан хизмат сафарига келган марказий журналлардан бирининг вакили сўраттирган экан. Онамнинг суратини олиб боришимни айтишганидаёқ, тушундим. Волидам ҳақидаги соғинчли хотираларимни йўллаган эдим, демак, расми билан беришмоқчи. Қувониб кетдим. Онажоним, менинг содда онагинам шундай атоқли нашрда чиқса-я! Буни ўзи билганида, кўрганидайди! Кўзларига ишонмаган, рўмолининг учига севинч ёшларини артган бўларди. Лекин…

Тўлиқ ўқиш

Энг катта бойлик Муҳим

Муштипар, ёлғиз она ҳаётидан нолимайди. Фақирликда яшашса ҳам, соғ-саломат юргани учун Яратганга беадад шукр айтади. Кўзининг нури, ҳаётининг қувончи, ишонган тоғи – ўғли омон бўлса, бас. Она-бола экваторга яқин ўлкаларнинг бирида яшашади. Йил бўйи қурғоқчилик. Фақат ёмғир мавсумидагина сув сероб бўлади. Онага марҳум эридан биргина уй мерос қолган, холос. Унинг ҳам томи йўқ, ўзи эски,…

Тўлиқ ўқиш

Зарур дорилар Муҳим

Бир ҳукмдор вазиридан ғазабланиб, зиндонга ташлаттирди. Ейиш учун қуруқ нондан бошқа ҳеч нарса бермасликни буюрди. Кунлар ўтди, бироқ маҳбусдан ҳеч қандай шикоят йўқ. Бундан ҳайрон бўлган подшоҳ вазирининг шунча қийинчиликка қандай чидаётганини билиш учун зиндонга одам юборди. Келганлар сўрашди: “Зулмат, зах зиндонда занжирбанд, оч ҳолда ётибсан. Бироқ рангингга қарасак, соппа-соғ одамдексан. Бунга қандай эришдинг?” Вазир…

Тўлиқ ўқиш

Қилганинг ўзингга қайтади Муҳим

Қуйидаги ҳикояни кўпчилик афсона деб ҳисоблайди. Бу воқеа балки бўлгандир, балки тўқима. Лекин унда катта ибрат борлиги аниқ. Йигирманчи аср бошлари. Шотландиялик бир деҳқон даладан қайтаётиб ботқоқлик ёнидан ўтади. Кимнингдир ёрдам сўраб бақираётган товушини эшитиб, овоз келган томонга шошиб йўл олади ва ботқоққа чўкиб бораётган болани кўради. У қутулишга уриниб чиранар, бунга сари янаям ичкарига…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: