Рамазон

Рамазон рўзасини тутмасликка узрлар Муҳим

Рўза тутиш Рамазон ойида фарз бўлса-да, бир неча узрлар сабабли уни кейинги ойларда қазо қилиб тутиб бериш мумкин. Касаллик, ҳомиладорлик, эмизиклилик, кексалик, ҳайз, нифос ва сафар ана шундай узрлардандир. Дарди оғирлашиши ёки тузалиши чўзилиб кетишидан қўрққан касал Рамазон ойида рўза тутмай, сўнг қазо қилиб тутиб беради. Ҳомилали ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишларида ўзлари ёки…

Тўлиқ ўқиш

Яхшиликка тўла ой Муҳим

Рамазон – покланиш ойи. Рўза инсонни ҳалол-покликка даъват этади, қалбини турли ғуборлардан тозалайди. Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи. Аллоҳ таоло яхши ишлар учун ажру мукофотларни бир неча баробар ошириб берадиган бу кунларни ғанимат билиб, гуноҳлардан покланишга, хайрли ишларни кўпайтиришга шошилишимиз лозим. Зеро, ҳадиси шарифда Рамазон келганида жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилиши айтилади (Бухорий…

Тўлиқ ўқиш

Поклик имондандир Муҳим

Ислом дини, аввало, инсонни руҳий-маънавий ҳамда жисмоний покликка чақиради. Ибодатларнинг қабул бўлиши уларни поклик асосида адо этишга боғлиқ. Поклик йўлидаги ҳар бир иш юқори баҳоланади ва уни қилган кишига улкан ажр-савоблар, олий мартаба берилади. Аллоҳ таоло пок бандаларини яхши кўришини бир неча ўринларда зикр қилиб ўтган. Жумладан:  “Аллоҳ эса покланувчиларни севар” (Тавба, 108). Ушбу оятда…

Тўлиқ ўқиш

II. Сабрнинг аҳамияти Муҳим

Сабрлилик – машаққатли дамларда бандани Аллоҳ таоло ёрдамига эриштирадиган гўзал фазилат. Энг оғир мусибатларга чидаш, ҳақни ҳимоя қилиш, Яратганнинг буйруқларига бўйсуниш, нафсга хуш, дин ва ақлга нохуш келадиган нарсалардан тийилиш, ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришиш, жуда қийин ишларнинг уддасидан чиқиш фақат сабр билан мумкин. Нафсини сабр ва саботга одатлантирган киши ҳамиша хотиржам бўлади. Бошига иш…

Тўлиқ ўқиш

Айём муборак бўлсин! Муҳим

“Яхши кунлар тез ўтади”, дейишади. Бугун Рамазонни кузатиб, янги ойни байрам ила кутиб оларканмиз, бу гапнинг қанчалар ҳақиқат эканини англаб турибмиз. Байрам шукуҳидан масрур кўнглимизда бир ойлик баракотли меҳмонимизни кузатганимиздан маҳзунлик туяётганимиз ҳам бор гап. Иншааллоҳ, келаси шу кунларга ҳам биргаликда ёруғ юз, мукаммал имон-эътиқод билан етгаймиз. Зеро, бугун улуғ кун, дуолар қабул бўладиган қутлуғ…

Тўлиқ ўқиш

Дунё бўйлаб Рамазон: Ким қандай рўза тутади? Муҳим

Бирлашган Араб Амирликларида турли миллат вакиллари яшайди. Дубай шаҳрида Рамазон ҳам диний, ҳам маданий воқеадир. Айнан шу кунларда ажнабийларнинг маҳаллий маданияти билан яқинлашиш имконияти ортади. Рўза шукуҳи ҳамма маиший масканларда сезилиб туради. Бадиий галереяларда диний мавзуга бағишланган кўргазмалар намойиш этилади. Болалар учун кўнгилочди тадбирлар ўтказилади. Барча кўчалар ва бинолар турли рангга бўялади. Ҳар куни шом…

Тўлиқ ўқиш

Қадр кечаси ўқиладиган намоз ва дуолар Муҳим

Ойша онамиз (р.а.) Қадр кечаси қандай дуо қилиш кераклигини сўраганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу дуони ўқишни тавсия этганлар: “Аллоҳумма иннака афуввун каримун туҳиббул афва фаъфу анний” (Ё Аллоҳ, шубҳа йўқки, Сен афв этувчисан, икром соҳибисан, афв этишни севасан, мени ҳам афв эт). Шу боис ушбу дуо «Қадр дуоси» номини олган. Бу муборак кеча қазо намозларини ўқиб,…

Тўлиқ ўқиш

Фитр садақаси Муҳим

Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. У икки кг буғдой ёки майиз ёки 4 кг хурмо ёки арпа деб белгиланган. Фитр садақаси закот нисоби миқдорида бойлиги бўлган мусулмонлар зиммасига вожиб. Бунда закотдаги каби бойлигининг ўсиб туриши (нумувв) шарт эмас. Демак, нисобга эга, лекин закот бериши вожиб бўлмаган кишилар…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳ қандай рўза тутганлар? Муҳим

Абдуллоҳ ибн Шақиқ дедилар: «Мен Ойша (р.а.)дан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг рўзалари ҳақида савол қилдим. Ойша дедилар: “Расулуллоҳ  (с.а.в.) баъзи ойларда шундай рўза тутар эдиларки, биз энди бу ойда оғиз очмасалар керак, дер эдик. Баъзи ойларда шундай оғиз очиқ юрар эдиларки, биз энди бу ойда рўза тутмасалар керак, дер эдик. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келганларидан кейин ҳеч бир…

Тўлиқ ўқиш

Рўзани бузадиган ва бузмайдиган амаллар Муҳим

Рўзанинг бузилиши қуйидаги уч ҳолдан бирида содир бўлиши мумкин: 1. Эсдан чиқариш; 2. Хато қилиш; 3. Қасддан. Рўза тутгани ёдида бўлмай еб-ичиб қўйган ёки уни бузадиган бошқа амалга қўл урган кишининг рўзаси бузилмайди. Агар рўзали экани эсига тушганидан сўнг рўзани бузувчи нарсани (масалан, еб-ичишни) давом эттирмаса. Давом эттирса, рўзаси бузилади ва каффорат лозим бўлади. Рўза…

Тўлиқ ўқиш

Дунё бўйлаб Рамазон: ким неча соат рўза тутади? Муҳим

Сайёрамизда яшаётган икки миллиардга яқин мусулмон Рамазон ойини ўзгача кайфият билан қаршилайди. Ҳар бир мамлакатда уни ўтказишнинг минг йиллардан бери давом этиб келаётган ўзига хос анъаналари бор. Турли халқларнинг айнан шу урф-одатлари Рамазонни янада қизиқарли ва файзли қилади. Бу йилги рўза мавсуми ҳам ёз фаслининг жазирама иссиғига тўғри келди. Ер шарининг баъзи бурчагидаги мамлакат мусулмонлари…

Тўлиқ ўқиш

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг Муҳим

(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Дарҳақиқат, у (намоз) оғирдир. Фақат хушуъ қилувчиларга (оғир) эмас” (Бақара, 45). Оятдаги “сабр”нинг маъноси, Имом Қуртубийга кўра, сақламоқ, тўхтатиб қолмоқ, халал бермоқдир. “Нафсимни бир нарсага қарши сабр қилдим”, дейилганда, “ўзимни ўша нарсадан тийдим, сақладим”, дегани бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг китобида итоатда бардавом бўлиш ва амрларига хилоф қилишдан узоқ…

Тўлиқ ўқиш

Рўзадорликдаги ҳикматлар Муҳим

Аллоҳ таоло азиз, мукаррам ва ақл соҳиби қилиб яратган инсон юксак одоб-ахлоқи билан ер юзида ўзига юклатилган масъул вазифани амалга оширишда Рамазон ойи рўзасидан ирода этилган ҳикматлар қуйидагича: Рўзадорликда Аллоҳ таоло розилигини топиш нафс истагидан устун туради. Банда ейиш-ичиш, жинсий истак-ларидан ўзини тийиш билан инсоний борлиғини Аллоҳга бўйсундиради. Аллоҳга бошқа амал билан бу даражада яқин…

Тўлиқ ўқиш

Хуш келдинг, эй Рамазон! Муҳим

Барча ойларга султон, Эзгулик, савобга кон, Нурланар сенда имон, Хуш келдинг, эй Рамазон!   Шайтон занжирбанд бўлиб, Ҳирсу нафслар ўлиб, Қалбимиз нурга тўлиб, Хуш келдинг, эй Рамазон!   Низолардан қутулиб, Аразлар унутилиб, Барча дўстона кулиб, Хуш келдинг, эй Рамазон!   Қайғу-ғам четга қочиб, Қут-баракани сочиб, Жаннат эшигин очиб, Хуш келдинг, эй Рамазон!   Танадан дардлар…

Тўлиқ ўқиш

IV. Исломдаги енгиллик ўзбошимчалик эмас! Муҳим

Исломиятда инсонни хўрлайдиган, мажбурлайдиган, ҳаётини азобга айлантирадиган буйруқ, қоидалар йўқ. Аллоҳга ибодат ниятида таркидунё қилиш, ўз жисмига азият бериш, уйланмаслик, таом ва уйқудан воз кечиш кабиларни Пайғамбар (а.с.) ман этганлар. Зеро, ибодатлар машаққат, ташвиш эмас; ҳузур, ҳаловат бахш этиб, Аллоҳга яқинлаштиргувчи амал бўлгани муддатча маъно касб этади. Шунинг учун ҳам, “Динда зўрлаш йўқ” (Бақара, 256).…

Тўлиқ ўқиш

Алвидо, эй моҳи раҳмат! Муҳим

Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо, Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо, Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо, Боиси савму салоту , хатми Қуръон, алвидо, Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо.   Бир неча кун хони эҳсонингга ҳожатманд эдук, Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук, Банд эди иблислар, меҳринг-ла шаккарханд эдук,…

Тўлиқ ўқиш

Рамазонни Қуръон ойи билсак… Муҳим

Яхши тайёргарликсиз, уловсиз ўн бир ойлик сафарга отланган одамни тасаввур қилинг. Манзилга етиб келгунича уст-бошлари, бутун жисми хароб, ифлос ҳолга келади. Бизнинг Рамазон арафасидаги ҳолатимизни ҳам шунга ўхшатиш мумкин. Лекин биздагиси аъзоларга ўрнашган кирдек эмас. Чунки юзу қўлларни ювсангиз, тоза бўлади. Бу – юрагимиздаги, ақлимиздаги, онгу шууримиздаги доғлар; давримизнинг энг тез тарқалувчи, юқумли касаллиги. Маънавий…

Тўлиқ ўқиш

Байрам муборак! Муҳим

Бугун улуғ айём – рамазон ҳайити тонгидамиз. Ортимизда – бу байрамга етгунча синов-имтиҳон, нафсимиз билан курашлар ичида ўтган раҳмату мағфиратга тўла ўттиз кун. Олдинда бир-бир ўтиб, бизларни яна муборак ойнинг шукуҳли кунларига яқинлаштирадиган дамлар.   Бугунги байрам – рўзадор бандаларнинг ёлғиз Ўзининг розилигини истаб чеккан қийинчиликлари эвазига дунё ҳаётида берилган мукофот. Охират ҳаётида эса бу…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон Муҳим

– Яна қанча қолди? – Ҳали вақт борми? – Ўтиб кетмадими? Одатда, маиший ҳаёт панжаларида сиқилавериб ўта майдалашиб кетган бу каби кундалик гаплар Рамазон кунлари, холисанлиллоҳ айтилгани сабабми, бошқача чирой касб этади – улуғлашиб кетгандай бўлади. Азбаройи буюк саодатга восита бўлаётганидан синовларда тобланиб бораётган нафсингни ҳам яхши кўриб кетасан. Эвазига ифтор чоғи уни ҳаддидан оширмай…

Тўлиқ ўқиш

Рўзага доир савол-жавоблар Муҳим

Савол: Бу йилги Рамазон ҳам айни саратонга тўғри келди. Кун ҳаддан ортиқ исиб кетган пайтларда бироз салқинлаш мақсадида чўмилиб олса бўладими?   Жавоб: Рўзадор одамнинг кундуз куни (беузр) чўмилиши, бошидан сув қуйиши, сувга тушиб ўтириши, ҳўл кийимга ўралиб олиши айрим уламолар наздида макруҳ саналган. Имом Абу Юсуф эса, бу каби ишлар макруҳ эмас, деб фатво…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: