2017 йил 4-сон

Муножот Муҳим

Юрак титраб уюшгай эсласам қилган гуноҳимни, Вале таскин этарман ёд этиб фазли илоҳимни.   Гувоҳим қўл-оёғим бўлса ҳам қандағ қилур мардуд Мани “лотақнату минраҳматилло”дек гувоҳимни.   Гуноҳимни бари маълум анга, аммо бирин очмас, Қилур шарманда дўстлар билса мингдин бир гуноҳимни.   Мани кори табоҳимдин  ўзим шармим келур, ё Раб, Эсиз табъим начук севган ўшал кори…

Тўлиқ ўқиш

IX. Намоздаги амаллар маъноси: сажда Муҳим

“Сажда” сўзи аслида “ўзини паст тутиш”, “эгилиш”, “хотиржам бўлиш” маъноларини англатади. Сажда банданинг Аллоҳ таолога муҳтожлигини, камтарлигини изҳор этишнинг энг юқори нуқтасидир. Чунки инсон саждада энг шарафли, азиз аъзоси бўлмиш бошини ерга қўяди. Одатда, сажда қилганда пешона тупроққа тегади, чанг бўлади. Мана шу ҳолат қалб тавозеси, Аллоҳ учун хушу қилганлик белгисидир. Шунинг учун банда саждада…

Тўлиқ ўқиш

Ўзингизга ишонинг Муҳим

Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳам шу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига кириб, нега бундай баҳо…

Тўлиқ ўқиш

Менда намозга рағбат йўқ… Муҳим

“Намоз исломнинг биринчи шарти эканини биламан. Аммо негадир ичимда бу амалга мойиллик йўқ. Нима учун менга намоз ўқиш бунчалик қийин туюларкин?” Танишимнинг бу саволидан ҳайрон бўлмадим. Чунки одамни қизиқиш, эҳтиёж ва манфаатлари ҳаракатга ундайди. Мусулмон киши олдин ўзини ношаръий қизиқиш ва манфаатлардан тийиши, ундан кейин ўзига бундай сўз бериши керак: “Ҳозиргача нафсим буюрганини қилдим, бундан…

Тўлиқ ўқиш

VIII. Намоздаги амаллар маъноси: руку Муҳим

Руку тана аъзолари билан ўзини хокисор тутишни билдиради. Шунинг учун ҳам араблар руку қилишни ёқтирмас, бошни эгишни ўзларига эп кўришмасди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло бундай деган: «Қачон уларга: “Руку қилинглар”, дейилса, руку қилмайдилар» (Мурсалот, 48). Аллома Исфаҳоний айтишича, руку эгилишдир. Бу сўз баъзида намоздаги махсус ҳолатга нисбатан, баъзида, хоҳ ибодатда, хоҳ бошқа нарсада бўлсин, тавозе,…

Тўлиқ ўқиш

Чорсу бозорида Муҳим

Чорсу бозорида бир қизча йиғлаб, Тўрт ёнга жовдираб, дилгир боқарди. Унинг атрофида тўрт-бешча киши Кифтига тасалли бериб қоқарди. – Адашиб қолдингми?! – Жилма ҳеч ёққа! – Онанг ҳам юргандир савдойи бўлиб… – Ҳозир келиб қолар… Қизалоқ баттар Йиғларди юраги қонларга тўлиб. Одамлар таскинга берсалар-да зўр, Қизча тўхтатолмас кўзидан селни. Кўпнинг унга раҳми келган пайт, Менинг…

Тўлиқ ўқиш

VII. Намоздаги амаллар маъноси: қўлни боғлаш ва қиём Муҳим

Аввал айтиб ўтганимиздек, бу ҳолат банданинг хоки­сорлигини, Аллоҳ учун тавозе қилишини, ўзини паст олиб, Аллоҳ ҳузурида турганини ҳис этишини билдиради. Каломи мажидда: “Аллоҳ учун бўйсунган ҳолда туринглар!” деб буюрилган (Бақара, 238). Банда намозда турар экан Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло улуғлигини қалби ила ҳис этади, ҳаётлик чоғида намозда чиройли тура олса, қиёмат куни Аллоҳ олдида туриш…

Тўлиқ ўқиш

Баҳоуддин Нақшбанд Муҳим

Марказий Осиёда XIV асрда пайдо бўлган йирик тасаввуфий тариқат – Нақшбандия тариқатининг асосчиси Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғида туғилади (сўнгра ҳазрат Нақшбанд шарофати билан бу қишлоқ “Қасри Орифон” деб атала бошлаган). Унинг айнан шу жойда туғилишини 1354 йилда вафот этган мутасаввиф олим Хожа Муҳаммад Бобои Самосий башорат қилган эди.…

Тўлиқ ўқиш

VI. Намоздаги амаллар маъноси: Такбири таҳрима Муҳим

Намоздаги амаллар (жумладан, такбири таҳрима, қиём, руку, сажда) моҳиятини яхшилаб тушуниб олиш ҳам хушуни жалб этади. Уламолар айтишича, намозга киришдан олдин икки қўлни кўтариш Аллоҳ билан банда ўртасидаги ғафлат пардасини кўтариш, Аллоҳ улуғлигини эътироф этишни англатади. Айрим уламоларга кўра, бу Аллоҳга ўзини топшириш, унга бутунлай бўйсуниш маъносига эга. Такбири таҳрима ҳақида уч хил ривоят келтирилган:…

Тўлиқ ўқиш

Лабиринтдан чиқиш йўли Муҳим

Устоз шогирдини тоғ этагига олиб борди. У ерда деворлари тик ва баланд лабиринт қурилганди. Томи бўлмаганидан йўлакларнинг ичига қуёш нури тушар, ёп-ёруғ эди. Уста шогирдини лабиринтга киритиб, чиқиш йўлини топишни буюрди. Шогирд йўлаклар орасида бутун кун ва тун бўйи адашиб юрди, борган сари боши берк йўлларга кирди. Ҳориб-чарчаб, мадори қолмай, йиқилди ва уйқуга кетди. Кимдир…

Тўлиқ ўқиш

V. Намоз қалбни поклайди Муҳим

Намоз – диннинг устуни, мўминнинг меърожи. Бу ибодатнинг фазилати жуда улуғ, ҳикмати кўп. Намознинг инсон қалбига, танасига фойдалари бисёр. Намоз инсонга руҳий озуқа беради, қалбини поклайди. Намоз ўқиган инсон онадан туғилган чақалоқдек гуноҳлардан фориғ бўлади. Намоз ўқиб дили покланган одам ёмон ишлардан йироқ юради, яхшиликка мойил бўлади. Намознинг энг катта ҳикматларидан бири айнан қалбни поклашидир.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳамма бидъат залолатми? Муҳим

Бидъат луғатда “янгилик” деган маънони англатади. Истилоҳда эса, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келмаган ҳамда Пайғамбаримиз (а.с.)нинг даврларида содир бўлмаган ибодатга ёки одатий ишларга доир янгиликни англатади. Ирбоз ибн Сория (р.а.) Пайғамбаримиз (а.с.)дан ривоят қилади: “Янги ишлардан сақланинглар, чунки ҳар бир янги иш бидъатдир, ҳар бир бидъат залолатдир. Ва ҳар бир залолатдаги шахс жаҳаннамдадир” (Имом…

Тўлиқ ўқиш

Жисман-маънан покланиш йўли Муҳим

Таҳорат ва намоз ҳаётимизнинг ажралмас икки бўлаги. Намоз, тавоф каби амалларни бажаришимизда энг зарур шарт – таҳорат ҳақида Қуръони каримда бундай баён қилинади: “Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювинглар, бошларингизга масҳ тортинглар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювинглар)!..” (Моида, 6). Таҳорат – белгиланган аъзоларни ювиб, жисмоний кирлардан тозаланиш билан бирга, маънавий…

Тўлиқ ўқиш

Агар… Муҳим

…қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22-оятини ўқинг: “Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”; …ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87-оятини ўқинг: “Эй ўғилларим! Боринг, Юсуф ва унинг укасини изланг ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”; …ўзингизни…

Тўлиқ ўқиш

Шамсул аимма Сарахсий Муҳим

Сарахсий Имом Абу Ҳанифанинг энг яқин шогирди Имом Муҳаммаднинг Зоҳири ривоя асарларидан “Жомеъул Кабир” ва “Жомеъус Сағир”ни, “Зиёдот” ва “Зиёдотуз зиёдот”ни шарҳ қилган. Хассофнинг “Нафақалар” ва “Адабул қозий” китобини, Таҳовийнинг “Мухтасар”ини ҳам шарҳлаган. Бундан ташқари, “Қиёмат аломатлари”, “Фиқҳий фойдалар”, “Ҳайз китоби” номли таълифотлари ҳам мавжуд. Зоҳири ривоя асарлари шарҳи ўттиз жилдлик “Мабсут” номли китоб бўлиб,…

Тўлиқ ўқиш

IV. Жамоат билан намоз ўқишнинг фазилати Муҳим

Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деганлар: «Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида, бозорда ўқиган намозидан йигирма беш баравар кўпайтирилади. Агар у яхшилаб таҳорат қилса, кейин масжидга чиқса, фақат намоз (ўқиш) учун чиққан бўлса, босган ҳар бир қадами билан мартабаси бир поғона кўтарилади, битта гуноҳи ўчирилади. Қачон намоз ўқиса, модомики, намозгоҳида турар экан, фаришталар: “Ё Аллоҳ, унга салавот…

Тўлиқ ўқиш

Дастурхонга ташланган бадавий Муҳим

Расули акрам (с.а.в.) бир гуруҳ саҳобалари билан меҳмондорчиликка таклиф этилдилар. Келишди, дастурхон ёзиғлиқ экан, ўтиришди. Лекин ҳали бир луқма ҳам олинмаган эди. Асҳоби киром қачон бирга овқатланишса, Пайғамбаримиздан олдин дастурхонга қўл узатишмасди. Шу пайт бир бадавий шоша-пиша келиб қолди. Худди орқасидан биров итаргандек, келасолиб овқатга ташланди. Жанобимиз дарров унинг қўлига чўзилдилар ва билагидан ушлаб тўхтатдилар.…

Тўлиқ ўқиш

Соврин муборак, ғолиблар! Муҳим

Ассалому алайкум, саҳифамизнинг қадрли мухлислари! Сиз билан яна ғойибона дийдорлашиб турганимиздан мамнунмиз. Сўзимиз аввалида бир нарсани афсус билан маълум қилмоқчимиз: келган жавоб мактубларини олгани алоқа бўлимига борганимизда уларнинг кўплигидан ҳайратландик. Аммо ҳайратимиз узоққа чўзилмади. Маълум бўлишича, хатларнинг ярмидан кўпи ўтган 3-чорак учун юборилган. Биз бу бўйича алоқа бўлими мутасаддиларидан сўраб-суриштирдик. Маълум бўлишича, мактуб эгалари почта…

Тўлиқ ўқиш

Викторина саволлари Муҳим

1. Аллоҳнинг юзи, қўли, ғазаби кабиларни қандай тушунишимиз лозим? 2. Қийналиб сабоқ олган, савол ва эътирозлари туфайли устозидан ажралган Пайғамбар ким? 3. Аёл киши беморликдан ўзи таҳорат қила олмаса, эри таҳорат қилдириб қўйиши керакми? 4. Ҳадис истилоҳида «мақлуб» деб нимага айтилади? 5. Пайғамбаримизнинг махфий юришлари ҳақида душманларга хабар етказмоқчи бўлган саҳобий ким эди? – Ушбу…

Тўлиқ ўқиш

“Думли одамлар” дунёси Муҳим

Бундан анча йиллар аввал Абдулла Қаҳҳорнинг “Думли одамлар” ҳикоясини ўқигандим. Унда юртимизга келган америкалик сайёҳнинг саргузаштлари ҳақида ёзилган. Сайёҳ шаҳар айланиш асносида думли одамларни қидиради. Ўзи ишлайдиган газетага шов-шув бўладиган материал тайёрлаш учун думли одамнинг суратини олиб беришни ўзини айлантириб юрган Мелибой акадан сўрайди. Кўпни кўрган, меҳмоннинг ўзини тутишидан кўнгли ғашланган нафақахўр эса ғалати ҳолатлар…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: