2017 йил 2-сон

Илоҳо… Муҳим

Илоҳо, бандани соҳиб надам қил, Сироти шаръ уза собит қадам қил. Ҳидоят пирига топшур қўлумни, Иноят кўйига кенг қил йўлумни. Маъосий лойиға тойдирма пойим, Беҳишти маърифатни айла жойим. Агар чандики беҳаддур гуноҳим, Саломат қил хатарлардин, Илоҳим. Карамлик Подишоҳо, Кирдикоро, Раҳимо, мағфиратлик Биру боро. Агарчи сони йўқ исён қилибмиз, Умид улки сани Воҳид билибмиз. Илоҳо, бирлигингни…

Тўлиқ ўқиш

Агар… Муҳим

“Агар…” – шайтоннинг сўзи. Қайси маънодаки, “Агар ундай бўлмаганида, бундай бўларди”, “Унақа қилмаганимда, бунақа қилардим” қабилидаги гаплар, ҳадисда таъкидланганидек, шайтон амалига йўл очади – васвасага солади, тақдирга норозиликка ундайди. Зотан, фақат Аллоҳ хоҳлаганигина бўлур! Шу ҳақиқатга тўлиқ таслим эсанг-да, бандаликка бориб баъзан билиб-билмай “агар…”ларга берилиб қоласан: “Агар ҳозир англаётганларимни аввалроқ тушуниб етганимда, ўтган йилларим бошқачароқ,…

Тўлиқ ўқиш

Рўзадорликдаги ҳикматлар Муҳим

Аллоҳ таоло азиз, мукаррам ва ақл соҳиби қилиб яратган инсон юксак одоб-ахлоқи билан ер юзида ўзига юклатилган масъул вазифани амалга оширишда Рамазон ойи рўзасидан ирода этилган ҳикматлар қуйидагича: Рўзадорликда Аллоҳ таоло розилигини топиш нафс истагидан устун туради. Банда ейиш-ичиш, жинсий истак-ларидан ўзини тийиш билан инсоний борлиғини Аллоҳга бўйсундиради. Аллоҳга бошқа амал билан бу даражада яқин…

Тўлиқ ўқиш

Хуш келдинг, эй Рамазон! Муҳим

Барча ойларга султон, Эзгулик, савобга кон, Нурланар сенда имон, Хуш келдинг, эй Рамазон!   Шайтон занжирбанд бўлиб, Ҳирсу нафслар ўлиб, Қалбимиз нурга тўлиб, Хуш келдинг, эй Рамазон!   Низолардан қутулиб, Аразлар унутилиб, Барча дўстона кулиб, Хуш келдинг, эй Рамазон!   Қайғу-ғам четга қочиб, Қут-баракани сочиб, Жаннат эшигин очиб, Хуш келдинг, эй Рамазон!   Танадан дардлар…

Тўлиқ ўқиш

Чўкиб кетмайин тағин… Муҳим

Ҳазилкаш киши бир араб билан ҳамроҳ бўлиб кетаётган экан. Йўлда: "Отинг нима?" деб сўрабди арабдан. – Матар, яъни ёмғир, — дебди араб, – Лақабинг нима? – Абулғайс, яъни ёмғирнинг отаси. – Отангнинг оти нима? – Фурот, яъни дарё. – Унинг лақаби нима? – Абулфайз, яъни оқар сувнинг отаси. – Онангнинг исми нима? – Саҳоб, яъни…

Тўлиқ ўқиш

Миллат бошига келган бало Муҳим

Узундан-узоқ мақолалардан кўра қисқа ва лўнда хулосалар одамларга яхшироқ таъсир қилади. Шунга кўра, таржимон Абдуллоҳ Раҳимбоев ҳамда муҳаррир Шокир Долимов сериал ва фильмлар аста-секин миллатимиз онгига сингиб, жамиятимиз маънавиятига путур етказаётган зарарини жамлаб, рўйхат тузишди. Марҳамат, ушбу рўйхат билан танишинг: 1. Неча ёшда бўлишидан қатъи назар, севгилиси бўлмаган одам “қийналган”, “бечора” саналади. Бирор қиз ёки…

Тўлиқ ўқиш

IV. Исломдаги енгиллик ўзбошимчалик эмас! Муҳим

Исломиятда инсонни хўрлайдиган, мажбурлайдиган, ҳаётини азобга айлантирадиган буйруқ, қоидалар йўқ. Аллоҳга ибодат ниятида таркидунё қилиш, ўз жисмига азият бериш, уйланмаслик, таом ва уйқудан воз кечиш кабиларни Пайғамбар (а.с.) ман этганлар. Зеро, ибодатлар машаққат, ташвиш эмас; ҳузур, ҳаловат бахш этиб, Аллоҳга яқинлаштиргувчи амал бўлгани муддатча маъно касб этади. Шунинг учун ҳам, “Динда зўрлаш йўқ” (Бақара, 256).…

Тўлиқ ўқиш

Сабоқ Муҳим

Солда сузиб кетаётган бир кишини тўлқинлар уммон ўртасига олиб бориб ташлади. Ниҳоят йигирма бир кун шу аҳволда қолиб кетган одамнинг турган жойи аниқланиб, қутқарилди. Бу воқеадан кейин яшаётган жойида жуда машҳур бўлиб кетган кишидан “саёҳат” давомидаги кечинмалари ҳақида сўрашди. – Кечинмаларим унчалик муҳим эмас, – жавоб берди у. – Лекин олган катта сабоғим шу: ичишга…

Тўлиқ ўқиш

Кирсам ҳам, кирмасам ҳам… Муҳим

Лицейдаги ўқитувчиси билан учрашиб қолган йигит суҳбат орасида олий ўқув юртига ҳужжат топширмаганидан пушаймон эканини айтди. Ўқитувчиси сўради: “Энди топширсанг бўлмайдими?” “Йигирма бешдаман, оилам, фарзандим бор. Ўқишга кирсам, камида тўрт йилим кетади”. Ўқитувчи яна савол берди: “Агар университетга кириб ўқисанг, битирганингда неча ёшда бўласан?” Йигит ҳайрон бўлиб: “Йигирма тўққизга”, деб жавоб берди ва саволнинг моҳиятини…

Тўлиқ ўқиш

Ризқ Аллоҳдан Муҳим

Ривоят қилинишича, ҳазрат Сулаймон пайғамбар (а.с.) денгиз қирғоғида ўтирган эди. Дон кўтариб денгиз томон кетаётган чумолига кўзи тушди. Уни кузата бошлади. Чумоли денгизга етиб борди. Шунда сув ичидан бир қурбақа бошини чиқарди ва оғзини очди. Дон кўтарган чумоли унинг оғзига кириб олди. Қурбақа шу бўйи бир соатча йўқ бўлиб кетди. Сулаймон (а.с.) бу ҳолдан таажжубланиб…

Тўлиқ ўқиш

Бугун Бароат кечаси Муҳим

Шаъбон ойининг 15-куни, яъни 14-куннинг қуёш ботган вақтидан то эртаси куннинг қуёш ботган вақтигача ойнинг энг улуғ айёмларидан ҳисобланади. Бу кеча “Бароат кечаси” де-йилади. Кечанинг улуғлиги ҳақида эса ривоятлар жуда кўп. Бароат кечасида бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниши, ажал ва умрлар белгиланиши қилинган амалларнинг саҳифалари Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилиб намойиш этилиши…

Тўлиқ ўқиш

Бобомнинг эсдаликларидан Муҳим

Бобом тўқсон ёшдан ўтиб, истиқлол неъматларига шукрона айтиб, ҳаж зиёратига бориб, ҳаётидан рози бўлиб кетди. У кишининг иккинчи жаҳон уруши йилларида кечган ҳаёти ҳақидаги айрим лавҳаларни ҳамон хотирамда сақлайман. «Урушга отланганимда онанг ҳали чилласи чиқмаган чақалоқ эди. Бувинг бағридаги гўдакнинг нигоҳларига боқиб, насиб қилса, сени яна кўраман, дея пешонасини силаб хайрлашдим… Жангчиларга Ўзбекистондан туршак, тутмайиз,…

Тўлиқ ўқиш

Салмон Форсий уйида бир кун Муҳим

“Икки кунда ҳаммасига улгуришим керак!” Шанба куни тонгда ана шундай ўй билан кўзларимни очдим. Бомдоддан сўнг нонушта қилар-қилмас ишга киришдим. Ошхонани йиғиштиришим керак. Аввал шкафлардаги кундалик идишларни бирма-бир ювиб чиқдим. Кейин ишлатилмай тураверганидан чанг босиб кетган меҳмонлар учун мўлжалланган идишларни тозаладим. Шкафларни, деворларни артдим, тушлик тайёрладим. Овқатланиб бўлгач, яна бир тўп ювилмаган идиш-товоқлар қўлимдан тутди.…

Тўлиқ ўқиш

Фиқҳий масалалар Муҳим

Савол: Бир дўстимдан қарз сўрадим. У нақд пули йўқлигини, аммо пластик карточкасида маблағи борлигини ва истасам, бериши мумкинлигини айтди. Мен олдим. Қарзни қайтаришда нақд пул билан қайтарсам, рибо бўлмайдими? Жавоб: Йўқ, пулнинг нақди ва нақдсиз шакли бир хил қийматга эга бўлгани учун рибо бўлмайди. Аммо бунда қанча қарз олган бўлсангиз, камайтириб-орттирмасдан, ўшанча сумманинг ўзини қайтаришингиз…

Тўлиқ ўқиш

Эҳтиёт бўлинг – янгилик! Муҳим

Умрим ахборотлар ичида ўтяпти. Ўқувчига бир янгилик бериш учун ўзим ўнини ўқиб чиқишим керак. Уларга шунчаки кўз югуртириб ўтаману, аммо онгости тафаккуримда минглаб керакли-кераксиз ахборотлар йиғилиб бораётганини ҳис этаман. Айниқса, охирги кунлардаги керагидан ортиқ янгиликлар, ҳар хил гап-сўзлардан чарчадим. Ҳадеб хавотирланавериш, тез-тез телефон титкилаш, лентанинг минут, сония сайин янгиланмаганидан асабийлашиш, ҳеч гап бўлмаганда нимадир ёзиб,…

Тўлиқ ўқиш

Чин дўст муборак, болажон! Муҳим

Ҳали бир ёшга тўлиб-тўлмаган болакай кенг, шинам хонанинг каттагина телевизор жойлаштирилган бурчаги томон эмаклаб боряпти. Мактаб ёшидаги набиралар катталар томоша қилаётган, қачон якун топишини ҳеч ким билмайдиган можароларга тўла сериалга эътибор бермай, компьютердаги ўйинга “кириб кетай” деб ўтиришибди. Улардан сал берида қалин жилдли китоб мунғайиб ётибди… Хона ичидаги бу манзарадан таажжуб ва хавотирда ўтирган бобо…

Тўлиқ ўқиш

III. Қуръонда енгиллик мавзуси Муҳим

Қуръони каримда “юср – енгиллик” сўзи турдошлари билан биргаликда 41 ўринда келади. “Юср” оғирликнинг зидди бўлиб, осон, осонлаштириш, енгил, енгиллаштириш, оғирликни кетказиш маъноларида қўлланилади. Қуръонда бу маъноларни ифодалаш учун “юср, юсро, ясир, майсур ва таҳфиф” каби сўзлардан фойдаланилади. Аллоҳ таолонинг асос васфи марҳаматдир. У Раҳмон ва Раҳимдир. Бандаларига улар кўтаролмайдиган юкни, машаққатларни юкламайди (Бақара, 286); тоқатларидан…

Тўлиқ ўқиш

Оқ ва қора Муҳим

Ўқувчи эдик. Синфдошларимдан бири билан тортишиб қолдик. Ўзимнинг ҳақ эканимга ишончим комил эди. Тортишув устига ўқитувчимиз кириб қолди. Нима бўлаётганини сўради, айтиб бердик. Шунда мени столнинг бир томонига, синфдошимни нариги томонига ўтирғизиб, ўртага юмалоқ, қора рангдаги идиш қўйди. Синфдошимдан идишнинг рангини сўради. “Оқ”, деди у. Бу жавобдан кейин ўртамизда янги – идишнинг ранги ҳақидаги тортишув…

Тўлиқ ўқиш

Бугун Меърож кечаси Муҳим

“Меърож” – “кўтарилиш”, “юксалиш” дегани бўлиб, бу кечада Пайғамбаримиз (а.с.) осмонга кўтарилганлар ва Аллоҳ таоло билан суҳбатлашганлар. Унинг тафсилоти тарих китобларида баён қилинган. Бу кечанинг фазилати улуғ бўлиб, уни тиловат, қазо намозлари бўлса, уларни ўташ, зикр, дуо, тасбеҳ ва салавот айтиш билан ўтказиш марғуб саналади. Зиммасида қазо намозлари бўлмаганларга эса, 12 ракат нафл намоз ўқиш…

Тўлиқ ўқиш

Тиланчи эмасман Муҳим

Буюм бозорига кираверишда кўпинча шу қўлтиқтаёқли кишини кўраман. Улкан дарвозанинг темир рахига суянганча майда-чуйда сотиб туради. Бугун ҳам у ўз жойида эди: каттагина қутини бўйнига боғлаб олган, осма “раста”сида сақич, қурт, ручкагача бор. Юкининг залвориданми боши доим эгик, ўтган-кетганга ер остидан жимгина қараб туради. Турмуш ўртоғим унга кўзи тушгани ҳамоно чўнтак кавлаб қолди. Менга “ҳозир”…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: