2016 йил 4-сон

Муҳаррам ойининг фазилати

Маълумки, ислом дини таълимотига кўра, муҳаррам ойи ҳурматли, Аллоҳ таоло уруш-бузғунчиликларни ҳаром қилган тўрт ойнинг биридир. “Аллоҳнинг ойи” деган номи ҳам бор. Муҳаррамнинг ашуро, яъни ўнинчи кунида барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб ўтгани сабабли бу ойни “ашуро ойи” дейиш урфга айланган. Имом Аҳмад (р.а.) Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилишича, шу куни Нуҳ (а.с.)нинг…

Тўлиқ ўқиш

Энди совринингиз уйингизга боради!

Ассалому алайкум, саҳифамизнинг қадрли мухлислари! Бизга ишонишда давом этганингиз ва эринмай манбалар ахтариб, жавоб мактублари битганингиздан миннатдормиз. Охирги икки-уч сондан бери манзилимиз ўзгариб тургани учун сизлар билан тўғридан-тўғри алоқа қуриш бироз қийин бўлаётганди. Хусусан, совриндорларга совғаларини етказишда айрим муаммолар юзага келган эди. Аллоҳга шукр, Ўзи бизга бу борада ҳам тўғри ечим кўрсатди. Энди ғолиблар ютуқни…

Тўлиқ ўқиш

Байрам қутлуғ бўлсин!

“Ўзига шукр, яна ҳайитга етдик…” Шугина жумла байрам бир қувонч бўлса, унга тўкис-тугаллик, ёруғ юз билан етмоқ шодлик устига шодлик эканини англатади.   Бу кун тилу дилимизда шукроналар билан айтамиз: “Яна ҳайитга етдик”. Арафа кечасида бедорлик бахти, муборак ҳайит тонгини кўриш саодатига эришдик. Барчамиз ҳам шу муборак кунлар баракотидан баҳраманд бўлиш умидидамиз. Аллоҳ таоло ана…

Тўлиқ ўқиш

Қурбон ҳайитига тайёрмисиз?

Қурбон ҳайити Иброҳим (а.с.) ҳамда ўғли Исмоил (а.с.) ва хотини Ҳожар онамизнинг нафс истаги, шайтон васвасаси устидан қозонган ғалабалари сифатида тарихда қолган. Қурбон ҳайитини қиёматгача тарих саҳифасидан ўчмас, ҳаётимиздаги унутилмас воқеа сифатида нишонлашга одат қилганмиз. Динимиз Қурбон ҳайити кунида биз мусулмонларга баъзи вожиб ва суннат амалларни қилишни буюради. Жумладан, арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг…

Тўлиқ ўқиш

Истиқлол берган ҳурлик

Ҳаммамиз учун табаррук уч сўз бор: Имон, Ватан ва Истиқлол. Бу сўзларнинг мазмун-моҳиятини бугун ҳар биримиз юракдан ҳис этиб турибмиз. Имон – Аллоҳ ва Расулига ишониш, Унинг раҳмат, мағфиратидан умидвор бўлиш, амр-фармонларига итоат қилиш демак. Ватан – муқаддас замин, буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихори. Уни авайлаб-асраш, бағрида эртанги кунга умид билан яшаш имон…

Тўлиқ ўқиш

Қурбонлик қандай амал?

Савол: Қурбонлик нима? Жавоб: “Қурбонлик” сўзи араб тилидаги “қурбон” сўзига ўзбек тили сўз ясовчи қўшимчалари қўшилишидан ҳосил бўлган. “Қурбонлик” сўзи Аллоҳ таолога қуллик мақсадида қилинадиган барча амалларни, жумладан, жонлиқ сўйишни ҳам билдиради. Савол: Қурбонлик қилиш қачон вожиб бўлган? Жавоб: Қурбонлик ҳижратнинг иккинчи йили Мадинада вожиб бўлган. У Қуръон, суннат ва ижмо билан собитдир. Савол: Қурбонлик…

Тўлиқ ўқиш

Нондан азиз неъмат

Шу кунларда юртимизнинг азим пойтахтидан тортиб, чекка гўшаларигача, ҳар бир маҳалла, хонадонда истиқлол байрами шукуҳи, мустақиллик шодиёнаси руҳи кезиб юрибди. Мамлакатимиз ҳурликка эришганидан бери ўтган ҳар йил асрларга татигулик бўлди, барча соҳада оламшумул ўзгаришлар, юксалишлар юз берди. Энг муҳими, тинчлик-хотиржамликда кундалик ҳаёт ташвишлари билан юрибмиз. Биз ўз тараққиёт йўлимизни белгилаб олдикки, бу ҳақида тўлқинланиб сўзлашга,…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Ё Раб, гуноҳим беадад, ман йиғламай, ким йиғласун? Қилган ишим бориси бад, ман йиғламай, ким йиғласун? Нафсим учун оввораман, амринг тутолмай бораман, Даргоҳинга юз қораман, ман йиғламай, ким йиғласун? Умрим бўйи юрдим саёқ, бўлғай гувоҳим қўл-оёқ, Гар урсалар ўтлиғ таёқ, ман йиғламай, ким йиғласун? Жон олгучи келса агар, шайтон солур юз шўру шар, Ҳифз этмасанг…

Тўлиқ ўқиш

ХV. Қалб касалликларининг давоси

Қалб хасталикларини даволаш учун айрим жиҳатларга эътибор бериш керак. Уларнинг бир қисми қуйидагилардир: 1. Ҳалол луқма. Ибодат учун танага куч-қувват кераклигини ҳеч биримиз инкор этолмаймиз. Ҳалол луқма жисму руҳга файз, енгиллик берса, ҳаром, шубҳалилари акс таъсир кўрсатади. Улуғлар қалб тозалигида икки нуқтага эътибор қаратишади: “Ейдиган таомингизга, гапирадиган каломингизга ҳушёр бўлинг!” Абдулқодир Жийлоний (қ.с.) айтади: “Ҳаром…

Тўлиқ ўқиш

ХIV. Бахиллик

“Бахиллик” луғатда сахийликнинг зиддидир. Шариат истилоҳида “бахиллик” бериш лозим бўлган нафақани қилмасликдир. Уламолар бахилликни турлича таърифлашган бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириб келади. Журжоний дейди: “Бахиллик ўз молини бировларга ман қилишдир”. Яна: “Эҳтиёжи бор кишини ўзидан устун кўрмаслик бахиллик ҳисобланади”. Ибн Ҳажар: “Бахиллик сақлаб турилган нарсадан сўралганда бермасликдир”, деган. Ислом дини таълимоти бўйича, инсоннинг қўлидаги мол унга…

Тўлиқ ўқиш

Олимга ҳайдовчи бўлгач…

Эйнштейн кўп жойларда маъруза қилар, уларга ҳамиша хос ҳайдовчисининг уловида борарди. Ҳайдовчи унинг маърузаларини ҳар сафар тингловчилар билан бирга ўтириб эшитарди. Шундай кунлардан бирида: “Жаноб Эйнштейн, – деб қолди ҳайдовчи, – маърузаларингизни узоқ вақтдан бери эшитиб келаман. Шу даражага етдимки, нима дейишингизни сўзма-сўз биламан”. – Яхши, – деди олим. – Ҳозир бораётган жойимизда мени танишмайди.…

Тўлиқ ўқиш

ХIII. Дунёга муҳаббат

Бу дунёга муҳаббат қўйиш ҳам оғир маънавий дардлардан бири. Қалбни дунё севгиси қай даражада эгалласа, охиратга муҳаббат шу даражада тарк этиб боради. Ким нимани яхши кўрса, Аллоҳ таоло уни орзусига етказади. Бу дунё зийнатини хоҳлаб, шу мақсадда ҳаракат қилганларга истагани насиб бўлади. Бироқ охиратдан бенасиб қолади. Ояти каримада бундай дейилади: «Одамлар орасида шундай кимса ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Номаълум махлуқ ва уч сигир

Шарқ халқларида бир масал бор. Ким ўқиган, кимлардир ўқимаган. Ўқиганлар орасида уқмаганлари ҳам бўлиши табиий ҳол. Бир яйловда учта сигир эмин-эркин, тинч-хотир­жам ҳаёт кечирар эди. Яйлов ёнида ўрмон жойлаш­ган бўлиб, у ердаги ёввойи ҳайвонлар ҳам ўз ҳаёт тарзига кўра умргузаронлик қиларди. Уч сигирдан бирининг ранги оқ, иккинчисиники қора, учинчисининг ранги қизил эди. Улар ҳеч кимнинг…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмон Михаил

Жума куни эди. Жума намози олдидан мавъиза қилиб бўлган имом илгари насроний динига эътиқод қилган ватандошимиз Михаил Итексов мусулмон бўлганини ва орамизда ибодат учун турганини айтди. Бу хабар барчамизни қувонтирди. Ибодатдан кейин Михаил билан суҳбатлашдик. У узоқ йиллар давомида динлар тарихи ва ақидаларини ўрганганини, ниҳоят, Ислом энг тўғри ва одил дин эканига ишонч ҳосил қилгач,…

Тўлиқ ўқиш

XII. Ҳасад

“Ҳасад” сўзи луғатда “арчиш” ва “шилиш” деган маъноларни билдиради. Чунки ҳасад қалбни арчади ва шилади. Ўзига фойдаси бўлмаса ҳам, бировга етган неъматнинг эгасидан кетишини хоҳлаш – ҳасад; бошқаларга ёмонлик тиламаган ҳолда, улардаги неъматга эга бўлишни исташ эса ҳавасдир. Ҳасад катта гуноҳ, ҳавас эса ундай эмас. Инсоннинг баланд тоғларча амали бўлса ҳам, ҳаммасини ҳасад йўққа чиқаради.…

Тўлиқ ўқиш

Этмагил асло тама

Эй кўнгил, нафс комидин қоч, этмагил асло тама, Ким гулистонингни айлар бир куни саҳро тама. Эл аро рост йўлда юргил, яхшилар измида бўл, Чиқса ногоҳ ким бу издин айлагай иғво тама. Файзу икром бирла тутгил сен ўзингни туну кун, Қилса ким анга ўзин дуч, айлагай расво тама. Ҳар еган луқманг ҳалол бўлсин мисоли офтоб, Этмасин…

Тўлиқ ўқиш

XI. Кин

Қалбнинг кин сақланаётган одамни давомли эслаб, ундан жирканиши, нафратланиши ҳам оғир маънавий хасталикдир. Кин – ғазабнинг заҳарли меваси. Унинг заҳари қуйидаги шаклларда намоён бўлади: кек сақлаётган одамига неъмат келса, хафа бўлиш, бало келса, суюниш; адоватлашган одами билан риштани узиш, у яқинлашишга ҳаракат қилишига қарамасдан ундан узоқлашиш; ўзининг ҳақ эканини исботлаш учун уни ерга уриш, дўст…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг каломи

Бир киши бемор дўстига деди: “”Кел, ўртоқ озгина Қуръон ўқиб дам солай, шояд Аллоҳ шифо берса!” – Э, қўйсанг-чи шу гапларингни!.. – Нега энди? – Қуръон – Аллоҳнинг каломи, бунга гап йўқ. Аммо уни ўқиб “суф” деганинг билан, бирор таъсири бўлармиди?! Шунда дўсти беморнинг кўзига тик қараб деди: “Ит экансан! Чўчқасан! Эшшаксан!.. Бемор жаҳлдан қизариб-бўзариб,…

Тўлиқ ўқиш

X. Ғурур

Имом Журжоний: “Ғурур нафснинг ҳавосига мувофиқлик ва табиатига мойилликдир”; Кафавий эса: “Ғурур хатони тўғри дея зийнатлашдир”, деб таърифлайди. Кўпчилик аслида янглиш йўлда бўлса ҳам, қилаётган ишларини тўғри деб ўйлайди. Шайтон “Аллоҳ кечиргувчи Зот”, деб одамларни чалғитади. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни…

Тўлиқ ўқиш

Усмон ибн Мазъун

Усмон ибн Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ ибн Амр ибн Мусайс ибн Каъб Жумаҳий (р.а.). Куняси Абу Соиб. Ота-онаси ҳақида маълумотлар учрамайди. Усмон ибн Мазъун ниҳоятда зийраклиги, тақво, садоқат ва қаноати билан танилган Ҳавла бинти Ҳаким исмли аёлга уйланганди. У яхши тарбия кўрган оила фарзанди эди.  Қабиладошлари орасида чиройли хулқи ва…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: