2016 йил 3-сон

Муножот

Худоё, Сендан ёмонлик келмас ва мендан яхшилик, Сен яхшисан ва мен ёмон. Ҳар кимнинг ўзига муносибдир қилиқ. Тикан иши санчилмоқ учун, унга оташ керак, баҳор файзи омма учун, унга гулдан суҳбатдош керак. Худоё, тупроқдан элнинг кўзига қоронғулик етади ва қуёш ўз нури билан олам аҳлининг кўзини равшан этади. Худоё, ҳар нима қилинса, бунда Сендан тақдир…

Тўлиқ ўқиш

Ҳисоби аниқ

Бувам ёймачи-баққол эдилар. Ёшлари бир жойга бориб қолганига қарамай, Худо берган куни каллаи саҳарлаб бозорга йўл олардилар. Қариндош-уруғларининг қатъий эътирозларига қарамай, юмушларини қўймасдилар. – Уялмай қўяқолларинг, мен ишдан тўхтасам, ўлиб қоламан. Аллоҳга шукр, фарзандларим топарман-тутарман, меҳрибон, рўзғорда камчилигим йўқ. Лекин имконияти қадар ҳар бир одам тирикчилигини ўзи ўтказиши керак, – деб айтар эдилар. Ўқишдан кейин…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳдан тийилишнинг ягона чораси

Баъзан: “Бир гуноҳни, ёмонликни йўқ қилиш учун унинг манбаини йўқотиш керак”, деган гапни эшитиб қоламиз. Бу нотўғри тушунча! Сийрат асарларидан ўқиган бўлсангиз, эсингиздадир: Расулуллоҳ (с.а.в.) нубувватнинг илк йилларида Ҳарамда намоз ўқир, Парвардигорга узоқ-узоқ сажда қилардилар. Ҳолбуки, ўша пайтда биргина Каъба ичида уч юздан ортиқ бут-санамлар бор эди. У зот ишни бутларни синдиришдан бошламадилар, балки энг…

Тўлиқ ўқиш

Табиат билан тинчлик аҳдномаси

Мен, атроф-муҳитнинг авайланиши ва заминимиз янада яхши ҳолатга келиши учун қўлимдан келганини қилишга;   табиатга, башариятга моддий-маънавий таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга қарши курашишга;   ўзим яшаётган жой ва ундаги одамлар, ҳайвонот, ўсимликларга зиён етказмасликка;   иш ва шахсий ҳаётимда фойдамни кўзлаб атроф-муҳитга зарар бермасликка;   замонавий технологияларнинг борлиқни ифлослантиришига қарши туришга ва бошқаларни ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Фарзандингиз билан…

Бола учун ота-онасининг нима ҳақида эмас, қандай оҳангда гапириши муҳим. Агар фарзандингиз сизни индамай эшитаётган бўлса, бекорга овора бўлаяпсиз демак. Шундай қилингки, у ҳам бемалол ўйлари, туйғуларини сиз билан ўртоқлашсин. Зинҳор гап қайтаряпти деб ғазабланманг. Болалар билан келишишнинг энг яхши йўли уларга яхши ният билан яқинлашишдир. Болангизга тўғри маълумот беринг. Эринаётганингизни “Барибир тушунмайди”, “Унинг яхшилиги…

Тўлиқ ўқиш

8 амал ўрнига 8 амал

Динимиз – инсонпарвар дин. Бизга ота-онамиздан ҳам меҳрибон Парвардигоримиз ҳеч қачон тоқатимиздан ташқари нарсани, имконимиз етмайдиган вазифани юкламайди. Бинобарин, исломда ҳар бир банданинг имкониятлари ҳисобга олинган. Шунинг учун Аллоҳ йўлида катта-катта маблағ сарфлаётган бадавлат кишини кўриб, маъюс бўлманг! Сизнинг бунга қодир эмаслигингизни имконларни ато этувчи Раззоқ Эгам кўриб-билиб турибди. Сиз учун ана шу саховатли бой…

Тўлиқ ўқиш

Исломда раҳбарга муносабат

(Халқни мавжуд тузумга қарши гиж-гижловчи ва инқилобий ҳаракат ташвиқотчилари бўлмиш иғвогар хаворижларга холисона раддия)   Ватанимиз ўз эркига эга бўлиб, тараққиёт сари жадал одимлаб борар экан, атрофда халқимиз тинчлиги ва равнақига чидай олмайдиган ёвуз кучларнинг ҳам ҳаловати йўқолиб бор-япти. Парокандалик чиқариш ниятида турли-туман бўлмағур иғво тарқатиб, аҳолимиз орасида фитна қилишмоқда. Интернетдаги махсус сайтлари, ижтимоий тармоқлар,…

Тўлиқ ўқиш

Бу – ҳаёт…

Ҳаётни шундай тасаввур қилинг: сиз – ҳўққабозсиз, иккита қўлингиз билан бешта тўпни тепага отиб ўйнаяпсиз. Тўпларга иш, оила, саломатлик, дўстлар ва севги деб ном беринг. Бешовини ҳам ҳавода тутишга ҳаракат қилинг. Тез фурсатда иш номли тўпнинг резина каби эканини билиб оласиз, ерга тушса, янаям тепароққа учади… Бироқ қолган тўртта тўпча биллурдан қилинган. Булардан бирортаси ерга…

Тўлиқ ўқиш

Ўқитувчи

Томпсон хоним 5-синфга дарс ўтиш учун кирган илк куни эди. Олдинги парталардан бирида уст-боши хароб, юзу қўллари кир ўқувчини кўриб: “Шу синфда ўқиркан-да”, деган ўй ўтди. Томпсон хоним Тедди исмли бу болани ўтган йили кузатган, бошқаларга қўшилиб кетолмаслигига, ҳамма нарсага лоқайдлигига ҳайрон бўлганди. Ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқаркан, унга доир тавсифномаларни ўқиб ҳайрати янаям ошди.…

Тўлиқ ўқиш

Қарз олди-берди муомаласи

Исломда садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқ. Чунки садақа, эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтожларга улашилаверади. Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади.  Пайғамбаримиз (с.а.в.)  марҳамат қиладилар: «Жаннатга кирдим ва унинг эшигида: “Садақа ўн (баробар савоб) билан, қарз ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади)”, деган ёзувни кўрдим. Шунда: “Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаловат қаерда?

Бир қирол рассомлар орасида мусобақа уюштирди ва ҳаловатни энг ишонарли, гўзал тасвирлаган кишига катта мукофот ваъда қилди. Жуда кўпчилик қатнашган танлов бир неча кун давом этди. Қирол расмлар орасидан иккитасини ёқтирди. Бироқ ғолибни аниқлаш учун биттасини танлаши керак эди. Биринчи расмда атрофидаги баланд тоғларни ойна каби ўзида акс эттирган сокин кўл, тип-тиниқ осмонда парқу булутлар…

Тўлиқ ўқиш

Уч сабоқ

Бир киши ҳикоя қилади: «Умримда ҳеч унутмайдиган сабоқларни асло кутмаган пайтларимда олдим. Илк дарсни овчи берди. Ўрмонда кетаётиб адашиб қолдим. Бир одамни учратдим, менга жой беришини сўрадим. У эса овчи экани ва кулбасидаги ночор шароитга кўнсам, қолишим мумкинлигини айтди. Шу бўйи бир ой қолиб кетдим. Мезбон ҳар куни эрталаб бир пайтда чиқиб кетарди. Қайтганида: “Ишларинг…

Тўлиқ ўқиш

Раҳмдиллик

Автобус шоҳбекатда турарди. Одам сийрак. Ёши ўттизлар атрофидаги, уст-боши ўртамиёна бир эркак шошмайгина чиқди-да, қаттиқ қоғозга қинғир-қийшиқ қилиб ёзилган матнни кўксига тираганча ўтирганларга бир-бир қараб чиқди. У илтижоли жилмаяр, имо-ишоралар билан ўзининг гунглигини англатишга уринарди. Ялинчоқ табассумидан юрагим ачишиб, қандай қилиб пул узатганимни билмай қолдим. Лекин бу тиланчи сургина чиқиб қолди: ҳар бир одамнинг қошига…

Тўлиқ ўқиш

Қуръонда зикр этилган беш мева

Қуръонда зикр этилган мевалар инсон саломатлиги учун фойдали эканини замонавий тиббиёт ҳам тасдиқлайди. Қуйидаги маълумотлар ҳам сўзимиз исботидир.   Хурмо. «Ерда бир-бирига ёнма-ён, бўлак-бўлак (унумдор ва унумсиз) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, (ҳаммаси) бир сув билан суғорилур…» (Раъд, 4). Хурмо кам калорияли мева ҳисобланади. Бироқ, 50 фоизи глюкозадан иборат. Шу…

Тўлиқ ўқиш

Намозга доир фатволар

Хуфтон намозининг икки ракатини ўқиб бўлгач, бу таровеҳ намози деб ўйлаб, салом бериб қўйса, шунингдек, пешиннинг икки ракатидан кейин бу жума деб ўйлаб, салом бериб қўйса ёки муқим тўрт ракатли намознинг икки ракатидан кейин ўзини сафарда деб ўйлаб, салом бериб қўйса, намозини қайтадан ўқийди. Аммо мазкур ҳолатларда намознинг охири деб ўйлаб салом бериб қўйса, намози…

Тўлиқ ўқиш

Йўлдаги одам

Ҳикоямиз қаҳрамони ҳам бошқалар каби сафарга чиқди. Йўл-йўлакай кўзига учраган нарсалардан сотиб олар, баъзисини саранжомлаб, баъзиларини эса юкхалтасининг дуч келган ерига отиб қўярди. Аслида, хотимаси номаълум манзилни мўлжаллаб йўлга отланган бўлиб, узоқ йўлда кийимларининг оҳорини кетказиб у ёқ-бу ёқдан қўнаётган гардларнинг айримларига эътибор берса, қолганларига мутлақо бепарво кетарди. Сафари давомида кимлардир унга ола қарар, кимлардир…

Тўлиқ ўқиш

Хотирани мустаҳкамлаймиз

Фикрни жамлолмаслик ёки бирор нарсани қаергадир қўйиб, кейин тополмаслик кўпчиликка таниш ҳолат. Лекин, одатда, бунга кўп ҳам эътибор беравермаймиз. Бу эса ёшимиз ўтгани сари хотира билан боғлиқ муаммони чуқурлаштириши ҳеч гап эмас. Шундай экан, келинг, бу “носозлик”ни тузатишга ҳаракат қиламиз. Хотира ва диққатни жамлашга ёрдам берувчи бир қанча усуллар бор. Уларни ётган ҳолда, яъни уйқудан…

Тўлиқ ўқиш

Шайтоннинг энг биринчи ҳамласи

Шайх Саъдий айтади: “Нафаснинг ичкарига кириши бир неъмат бўлса, ташқарига чиқиши бошқа неъматдир. Демак, ҳар нафасда инсонга икки неъмат ҳосил бўлади ва ҳар бири шукрни тақозо қилади. Агар одам ҳар нафаси учун бир марта шукр қилса ҳам бу неъмат шукрини адо этолмаган бўлади. Шундай экан, бошқа ҳисобсиз неъматлар шукрини қандай адо қилсин?” Аллоҳ таоло берган…

Тўлиқ ўқиш

Кўз илғамас разолат

Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккадаги 13 йиллик нубувват даври интиҳосида ҳижрат қилиш учун Аллоҳ таолодан ваҳий олдилар ва кўчишга ҳозирлик кўра бошладилар. Ўзларига Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)ни ҳамроҳ қилдилар. Бу ҳижратда мени ажаблантирган шахс Абдуллоҳ ибн Урайқитдир. У Макка мушриклари динида эди. Набий (а.с.) уни йўл кўрсатувчи сифатида ижарага олдилар. Ҳақ сифатида иккита туяга келишишди. Расулуллоҳ (с.а.в.)…

Тўлиқ ўқиш

Дунё ўткинчи Муҳим

Курк товуғим ўлиб қолди. Қўшнимиз Эргаш бобонинг айтишича, парранда ўлати теккан эмиш. Ўзи яқиндагина сотиб олгандик. Адашмасам, илк бор курк бўлиши эди… Янги инда ётсираб, тухумларини босмай қўйишидан чўчиб, катаги оғзини ўраб қўйдик. Қизиқишим ортиб, хабар олиш мақсадида қолдирганим махсус тирқишчадан кузата бошладим. Аввалига озгина бегонасираб, у ёқ-бу ёққа кўз ташлаб турди. Бошини гоҳ ўнгга,…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: