2016 йил 1-сон

Худовандо!

Умрим охир бўлғонда не қилгайман, Худоё? Жон олғувчи келганда не қилгайман, Худоё?   Жон бермакни ваҳмидин, Азозилни заҳмидин, Шафқат бўлмаса Сендин не қилгайман, Худоё?   Жоним жудо бўлғонда, таним мунда қолғонда, Тахта узра олғонда не қилгайман, Худоё?   Ожиз бўлиб ётганда, фаришталар кирганда, “Ман Раббук?” деб сўргонда не қилгайман, Худоё?   Элтиб гўрга қўйгонда, етти…

Тўлиқ ўқиш

Бутун борлиқ зикр айтур…

Муҳйиддин ибн Арабий бундай дейди: “Бутун мавжудотлар ўзига хос тарзда Аллоҳни зикр қилади. Фақат уларнинг зикри бир-биридан фарқли. Бу маънода энг қуйи даражада бўлганлар жамодот, яъни, тош, тупроқ, маъдан ва шунга ўхшаш жонсиз нарсалардир”. Анбиё сураси 79-оятида: “…Тоғлар ва қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйин сундириб қўйдик. Биз шундай қила олувчидирмиз”, дейилади. Жамодотдан…

Тўлиқ ўқиш

Фақат ўзингизни ўйламанг

Дарслардан бирида Юнус ибн Абдул Аъло устози Муҳаммад ибн Идрис Шофиий билан бир масалада тортишиб, ғазабланган ҳолда уйига кетиб қолди. Оқшом Юнуснинг эшиги тақиллади. “Ким у?” деди. Ташқаридан: “Муҳаммад ибн Идрис”, деган жавоб бўлди. Юнус ибн Абдул Аъло айтади: “Шофиийдан ташқари исми Муҳаммад ибн Идрис бўлган кишиларнинг ҳаммасини хаёлимдан ўтказдим. Лекин эшикни очсам, айнан устозим…

Тўлиқ ўқиш

Дурдона сўзлар

Олимлар орасида ақлингиз билан ўтиринг. Ҳокимлар орасида илмингиз билан ўтиринг. Дўстларингиз орасида одоб билан ўтиринг. Аҳли оилангиз орасида меҳр-шафқат билан ўтиринг. Аҳмоқлар орасида мулойимлик билан ўтиринг. Парвардигор ҳузурида зокирлардан бўлинг, ўзингиз билан ўзингиз холис насиҳат қилувчи бўлиб ўтиринг. Ҳаётимиз атиргулга ўхшайди. Унда бизни қувонтирадиган чирой ҳам, санчилиб жонимизни оғритадиган тиканлар ҳам бор. Сизга деб қадарда…

Тўлиқ ўқиш

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Ке-йин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб…

Тўлиқ ўқиш

Хотиржамлик асоси

Яшарканмиз, тиним билмай ишлаймиз. Имкон қадар кўпроқ бойлик йиғишга ҳаракат қиламиз. Шароитимизни яхшилашга уринамиз. Оила қурамиз, бола-чақа орттирамиз. Булардан кўзлаган асосий мақсадимиз эса хотиржамлик, кўнгилга таскин олишдир. Бироқ кун ўтгани сари янги-янги эҳтиёжлар чиқаверади. Бу югур-югурларнинг кети кўринмайди. Уй жиҳозларини янгиласанг, девори кўчиб тушади. Битта болангга этик олиб берсанг, иккинчисига устки кийим олиш зарур бўлади.…

Тўлиқ ўқиш

Қадрли тош

Бўйра тўқиш билан ном чиқарган тўқувчи бўлиб, подшоҳнинг хос одамларидан эди. Бир куни суҳбат чоғида, подшоҳнинг қўлидаги узукка беихтиёр тикилиб қолди. Буни сезган шоҳ сўради: – Узугимга қараяпсанми? – Ҳа, тошига қарадим. – Бу тош – олмос. – Чиройли экан. Қандай фойдаси бор? – Фойдаси йўқ. – Қандай даромад келтиради? – Ҳеч қандай. – Ғалати-ку!…

Тўлиқ ўқиш

Сара мақолалар танлови

Мухлисларга маълумки, ўтган йили шу номда танлов эълон қилган эдик. Танловга келган мақолаларнинг энг яхшиларини тақвимда бериб бордик. Афсуски, биз кутган савиядаги мақола, ҳикоялар келмади… Биринчи ва иккинчи ўринларга лойиқ номзод топилмади. Шу боис, таҳририят аъзолари келишган ҳолда, улардан учтасига учинчи ўринни беришга қарор қилдик: 1. Шоира Турсунбой қизи, “Мушкуллар ечими”; 2. Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф,…

Тўлиқ ўқиш

Мукофот

Аллоҳ таоло Иброҳим (а.с.)га сон-саноқсиз қўй суруви эҳсон қилди. Жаброил (а.с.) инсон суратига кириб, у кишидан сўради: – Бу қўй сурувлари кимники? Менга буларни сотмайсизми? – Қўйлар – Раббимники, – дедилар ҳазрат Иброҳим. – Ҳозирча менинг қўлимда омонат. Бир марта зикр қилсанг, учдан бирини, уч марта зикр қилсанг, ҳаммасини олиб кетишинг мумкин. Жаброил (а.с.): “Суббуҳун…

Тўлиқ ўқиш

“Тўйчибой” Муҳим

Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй… “Сабзи тўғрар”га келган маҳалла оқсоқоллари “юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг”, деган эди, астойдил хафа бўлди: – Нима, мен одаммасманми? Ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор… Мен ҳам юртнинг ошини еганман… …Шундай бўлди… Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди… Тонг отмасдан ҳофизлар хониш қилди……

Тўлиқ ўқиш

Қалблар ороми

Пайғамбаримиз (а.с.)  бундай марҳамат қиладилар: “Қайси бир қавм (жамоа) Аллоҳнинг зикри учун йиғилса, уларни фаришталар тавоф қиладилар, уларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, уларнинг даврасига сокинлик тушади, Аллоҳ уларни Ўзига яқин фаришталар билан бирга ёдлайди” (Имом Муслим). Аллоҳга тасбеҳ, такбир, таҳлил айтиш, ҳамд, шукр келтириш, дуо ва салавотлар айтиш, Қуръон, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот, садақот ва…

Тўлиқ ўқиш

Ўзимизни ўзгартирсак…

Қадимда катта бир давлатни бошқарган подшоҳ бор эди. Кунларнинг бирида узоқ сафарга чиқди. Қайтишда йўлнинг ўнқир-чўнқирларидан оёқлари шишиб кетди. Чунки подшоҳнинг биринчи марта узоқ сафарга чиқиши эди. Шунда у мамлакатнинг барча кўчаларига тери тўшашга фармон берди. Лекин вазирлардан бири бошқача фикр айтди. У подшоҳнинг оёқларини қоплайдиган миқдордаги теридан бир мослама ясашни таклиф қилди. Бу пойабзалнинг…

Тўлиқ ўқиш

Нега ибодат қиламиз?

Шифокор дори ичиши зарурлигини тайинласа, бемор: “Бундан сизга бирор фойда борми?” дейиши мумкинми? Йўқ, албатта. Чунки дорига шифокор эмас, касал муҳтож. Шу сингари, бизга буюрилган ибодатлардан Аллоҳга асло наф йўқ, биз учун фойда бор. Ер юзини ойналардан иборат деб фараз қилсак, улар ёруғлик ва иссиқликни қуёшдан олиши аён. Бироқ уларда акс этиш ёки этмасликдан қуёшга…

Тўлиқ ўқиш

Бургут бўлиш учун…

Бургут қоялар бағрига тўртта тухум қўйди. Қаттиқ зилзила бўлиб, улардан биттаси индан думалади, товуқ катагигача борди. Курк товуқ ўзиникилар қатори бургут тухумини ҳам бағрига олди. Вақти келиб тухум ёрилди, ундан бургутча чиқди. Товуқларнинг тарбиясини олиб катта бўлди ва табиийки, ўзини товуқ деб билди. Бир куни бургутча осмонда учиб ўтаётган бургутларни кўрди. Улар каби самода парвоз…

Тўлиқ ўқиш

V. Зикрнинг ҳам меъёри ва одоби бор

Мусулмонлар меъёрни унутган масалалардан бири зикрдир. Яъни, бу ибодат пайтида ҳаддан ошиб бақириб-чақириш, номуносиб ҳаракатлар, Қуръон ва суннатга уйғун бўлмаган сўз ва жумлаларни айтиш тўғри эмас. Шубҳасиз, Исломда зикрнинг ўзига хос мезонлари бор. Ҳар ишда бўлганидек, бу борада ҳам энг гўзал ўрнакни Расулуллоҳ (а.с.)дан оламиз: “(Эй имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан…

Тўлиқ ўқиш

“Арбаъин”дан

Бошқа мусулмонлар унинг қўли ва тилидан омонда бўлган киши ҳақиқий мусулмондир. Ким мусулмонлиғ айласа даъво Чин эмас гар фидо қилур жонлар. Ул мусулмондурурки, солимдур Тилию илгидин мусулмонлар.   Ким одамларга ташаккур айтишни билмаса, Аллоҳга ҳам шукр айтишни билмайди. Улки Холиқға шукр дер, аввал Шокир ўлмоқ керак халойиқдин. Кимки, махлуқ шукрини демагай, Демагай дағи шукр Холиқдин.…

Тўлиқ ўқиш

Дуо фазилати

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Парвардигорингиз: “Менга дуо қилинглар, Мен сизларга (дуоларингизни) мустажоб қилай”, деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар» (Ғофир, 60); “Сиздан (эй Муҳаммад), бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб,…

Тўлиқ ўқиш

Стенфорд

Стенфорд университети дунёдаги энг кўзга кўринган, обрўли университетлардан биридир. Кўп йиллардан бери турли академик рейтингларда юқори поғоналарни эгаллаб келади. АҚШнинг Калифорния штати Сан Франциско шаҳридан 60 километр жанубдаги Пало Альто шаҳарчасида жойлашган. Университет дунёнинг бошқа нуфузли таълим даргоҳи Ҳарвард университетида ўқиётган кезлари вафот этган Леланд Стенфорд хотираси учун ота-онаси томонидан 1891 йили ташкил этилган. Ҳар…

Тўлиқ ўқиш

IV. Зикрнинг фойдалари

Шайтонни қувади; Аллоҳ таоло розилигига эриштиради, У Зотга яқинлаштиради; қалбдан ғам-қайғуни кетказади, қувонч, хотиржамлик, кенглик бахш этади; вужудга ва юракка қувват беради; юзни, қалбни нурлантиради; ризқни чақиради; инсон сиймосини ҳайбатли, ёқимли қилади; илоҳий муҳаббатга сазовор этади; Аллоҳ таолодан қўрқувни орттиради; Аллоҳ таолонинг ҳам зокир бандасини эслашига васила бўлади; қалбни ғафлатдан уйғотади, гуноҳ кирларидан тозалайди, жилолантиради;…

Тўлиқ ўқиш

Никола Тесла

Тарихнинг энг атоқли ва машҳур олимларидан бири, буюк ихтирочи Никола Тесла 1856 йил ҳозирги Хорватия ҳудудида жойлашган Смилян шаҳрида таваллуд топган. У пайтлар Смилян Австрия-Венгрия империяси таркибида эди. Миллати – серб. 1891 йил АҚШ фуқаролигини олган. Кўп фазали ток, электр двигатель соҳаларига қўшган ҳиссаси билан машҳур. Магнит оқими зичлиги ўлчов бирлиги Тесла номига қўйилган. Никола…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: