2015 йил 4-сон

Ризқ калитлари Муҳим

1-калит. Аллоҳга тақво қилиш. Тақво – Аллоҳнинг буйруқларига бўйсуниш, ман этган ишларидан сақланиш. Аллоҳ таоло ўз Китобида марҳамат қилади: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, (У) унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур…” (Талоқ, 2–3). 2-калит. Аллоҳга таваккул қилиш. Ибн Абу Дунё ривоят қилади: “Бир киши ушбу оятларни ўқиди: “Кимки Аллоҳга таваккул қилса,…

Тўлиқ ўқиш

Бахтли турмуш истасак…

Жуфтлар орасида кичик тортишувлар бўлиши табиий ҳол. Бундай ҳолни асабийлик билан катта жанжалга айлантириб юбормаслик муҳим. Агар турмуш ўртоғингиз асабийлашаётган бўлса, сиз паст келинг. Кўнгилни синдирадиган, қайтариб олиб бўлмайдиган сўз ва ҳаракатлардан тийилинг! Тортишув асносида “у бақиряпти-ку!” дея сиз ҳам овозингизни баландлатманг. Шовқин солиш билан ҳеч нима ҳал бўлмайди. Агар тортишувда албатта кимнингдир ютиши керак…

Тўлиқ ўқиш

Темирчининг мақоми Муҳим

Ризқ талабида бўлиш фарз, лекин у банданинг аслий мақсади эмас, балки заруратдир. Шунингдек, одамларга ризқ талабида бўлишга ижозат берилган, ҳатто бу нарсага тарғиб этилган. Лекин инсон ҳаётининг асл мақсади Аллоҳ таолога бандалик, У билан боғланиш ва Унинг розилигини топишдир. Шунинг учун ризқ талаб қиламан деб, Аллоҳнинг ибодатини тарк этиш жоиз эмас ва биринчи даражали ибодатлар…

Тўлиқ ўқиш

Ўттиз муҳим нарса

Боязид Бистомий айтади: “Ўн иш инсонга фарздир: 1. Фарзларни нуқсонсиз бажариш; 2. Ҳаром қилинган нарсалардан тийилиш; 3. Аллоҳ учун тавозели бўлиш; 4. Мусулмон биродарларига озор беришдан сақланиш; 5. Яхши-ёмон ҳар банда учун эзгулик соғиниш; 6. Аллоҳ таолонинг мағфиратидан умидвор бўлиш; 7. Ҳар ишда Аллоҳ розилигини кўзлаш; 8. Ҳар он ўлимга тайёр туриш; 9. Нафсини тарбиялашга…

Тўлиқ ўқиш

Мусофирнинг бир куни

Талабалик йилларим. Оилам билан ижарада турамиз. Мусофирчилик осон бўлмаган. Буни бошидан кечирганлар билади. Битирув курсидаги воқеа эсимдан чиқмайди… Оқшом энг охирги егуликлар ҳам тугади. Эртаси нонуштага қолган-қутганларни амалладик. Уйдан чиқаётганимда икки кичкинтойим доимгидай буюртма беришди – ширинликлар олиб келишимни тайинлашди. Болаларга ҳолимни билдирмай “Хўп”, дедиму хаёлимда саволлар айланарди: “Болалар тушликка нима ейди?” “Уларга ширинликларни қандай…

Тўлиқ ўқиш

Фарзандингизни тарбиялаётганда…

Айтаётганингиз билан қилаётганингиз бир бўлишини таъминланг. Бола ҳамма нарсани кўриб, эшитиб, билиб туради. У барчасини эслаб қолади ва албатта, тақлид қилади. 3-5 ёшларида болани уришмасликка ҳаракат қилинг, чунки бу ёшда бола салга ранжийдиган бўлиб қолади. Унга сўз билан таъсир қилиб, тушунтиришга урининг. Ўзини қизиқтираётган нарсаларга чуқур ёндошсангиз, у ҳам тафаккур қилишни ўрганади. Саволларига юзаки жавоб…

Тўлиқ ўқиш

Ҳажжожни чўчитган ҳайбат

Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий Ироққа ҳоким бўлгач, ҳад-дидан ошди, адолатсизликка йўл қўйди. Кўфа билан Басра орасидаги Восит шаҳрида ўзига муҳташам уй қурдирди. Еб-ичиб, байрам қилиб, кейин ҳақига дуо этишлари учун одамларни чорлади. Ҳасан Басрий жамоат жам бўлган қулай фурсатдан фойдаланиб, йиғилганларга панд-насиҳат қилиш, Аллоҳни эслатиш, дунё зеб-зийнатларига ҳирс қўйишдан қайтариш ниятида йўлга чиқди. Қурилган бинони…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг карами кенг

Иброҳим (а. с.)нинг уйларига бир оташпараст келди. Халилуллоҳ (а. с.) унга: – Мусулмон бўлсанг, меҳмон қиламан, – дедилар. Одам қайтиб кетди. Шунда Илоҳий даргоҳдан у зот (а. с.)га ваҳий келди: – Эй Иброҳим, нега унга меҳмонингиз бўлиши учун динини ўзгартиришини шарт қўйдингиз? Мени танимагани ҳолда 70 йилдан бери унга ризқини етказиб келяпман. Агар уни меҳмон…

Тўлиқ ўқиш

Истиғфор баракоти

Ёнингда яхши дўстинг бўлиши, сени хайрларга йўллаб туришидан улканроқ саодат бўлмаса керак! Зеро, бундай дўст Аллоҳ таолонинг энг гўзал ҳадясидир. Шукр, менинг ҳам яхши кунимда йўлдош, ёмон кунимда дарддош бўлиб турадиган дўстларим бор! Улар бераётган энг гўзал совға – борликлари, эзгуликка бошлайдиган насиҳатларидир. Кўнглимга ҳаловат, касбу коримга барака киришига сабаб бўлган маслаҳатни ҳам улардан бири…

Тўлиқ ўқиш

Деҳқонга ким нон берди?

Россияда большевикларнинг давлат тўнтаришига илк ури-ниши 1905 йилда содир бўлди. Чор аскарлари бу ҳаракатни шафқатсизларча бостиргани учун ўша кун “Қонли якшанба” номи билан тарихга муҳрланди. Ана шу инқилобни уюштирган Ленин қочиб, бир сомон-хонага беркинди. Сомонхонанинг бошқа бурчагида эса очлик, ташналикдан икки букилган бир деҳқон ётарди. У таваккул ва таслимият билан ёлворарди: – Парвардигорим! Очликдан ўлар…

Тўлиқ ўқиш

Жумага тайёрмисиз?

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”. Жума кунининг суннат ва одоблари бор: Жумани пайшанбадан бошлаб кутиш. Масалан, янги ва тоза либосларни тайёрлаш; Жума намози учун ғусл қилиш; Тирноқларни олиш; Масжидга эртароқ бориш; Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат…

Тўлиқ ўқиш

Нечук жонман

Нечук жонман, паришонман, сару по айбу нуқсонман, Ёмонман, йўлдин озғонман, на инсонман, на ҳайвонман.   Абас умримни ўтказдим, гуноҳлар дафтарин ёздим, Маосий даштида оздим, тополмай йўлни ҳайронман.   Аъмолимдин уятқонман, гунаҳ лойиға ботқонман, Худойимни унутқонман, нечук дерман мусулмонман?   Олиб касби ҳалолим деб, ҳақи мардумни молим деб, Есун аҳли аёлим деб югурган қавли ёлғонман.  …

Тўлиқ ўқиш

Ажабтовур йўл ҳаракати қоидалари

Исландияда саёҳат мобайнида табиат инжиқларига дуч келиш эҳтимоли жуда юқори, бинобарин, фавқулодда ҳоди-саларга тайёр туриш керак. Бу ерда вулқон кули тарқалиши тез-тез рўй беради ва ўта кучли шамоллар эсиб туради. Оролнинг баъзи қисмларида фақатгина йўлтанламас (жип) автомобилларда юриш мумкин. АҚШда автомобилларнинг давлат рақами белгилари ҳай-довчи истаганидек бўлиши мумкин. Бунда давлат рақамида штат белгиларидан ташқари, ҳайдовчинининг…

Тўлиқ ўқиш

Муаллим Муҳим

Урушдан кейинги йиллар… Куз изғирини этни жунжиктиради. Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди…” У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай…

Тўлиқ ўқиш

Энг қийин савол Муҳим

Битта уйда турадиган тўрт талаба эрталаб ухлаб қолиб, математикадан имтиҳонга кеч қолишди. Ўтирган машиналарининг баллони ёрилиб, улгуриб келишолмагани, шу сабабли улардан қайта имтиҳон олишни илтимос қилишди. Ўқитувчи рози бўлди. Эртаси куни уларни бир синфга тўплади. Тўртовини хонанинг тўрт бурчагига ўтирғизди. Учта савол сўради. Биринчи ва иккинчи сўровнинг тўғри жавобига 15 баллдан белгилади. Учинчи ва 70…

Тўлиқ ўқиш

Қушга ризқ берган Аллоҳ…

Иброҳим Адҳам билан Шақиқ Балхий (рҳ. а.) Маккада учрашиб қолишди. Иброҳим Адҳам Балхийдан сўради: “Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди?” Балхий жавоб берди: “Бир куни чўлга бордим. Қум устида қаноти синган қуш ётарди. Ўз-ўзимга: “Шу ерда ўтириб, унга қаердан ризқ келишини кузатай-чи”, дедим. Бир пасдан ке-йин тумшуқлари орасида емиш олиб бошқа бир қуш келди. Тумшуғидаги…

Тўлиқ ўқиш

Илмга интилиш сўнмасин!

Ассалому алайкум, муҳтарам мухлислар! Вақтнинг учқур отига миниб, кўз очиб-юмгунча яна сизлар билан ғойибона учрашиб турибмиз. Илм йўлида ҳафсала билан китоб титкилаб, маълумот ахтарганингиз ва қимматли вақтингизни аямай бизга жавоб мактуби битганингиз учун ташаккур айтамиз! Сизлардан кўплаб жавоб мактублари олдик. Ёқутхон Кенжаева, Азизжон Жамолов, Саидакбархон Валиев, Ҳикматилло Эргашев, Мирзоҳид Аминжонов, Нодирбек Нишонов, Алишер Шаропов, Козимжон…

Тўлиқ ўқиш

Викторина

1. Гуноҳи кабира ва гуноҳи сағиранинг таърифларини айтинг. 2. Забурнинг қайси ояти бугунгача шак-шубҳасиз етиб келган? 3. Истибро нима? 4. Ҳадис имоми (мужтаҳиди) бўлишнинг қандай шарти бор? 5. Пайғамбаримиз (с. а. в.) Хадича (р. а.)га уйланганларида маҳрига нима берганлар? Ушбу саволларга 2015 йилнинг 15 октябрига қадар жавоб йўллашингиз керак бўлади; Жавобларни ушбу саҳифа ортидаги купон…

Тўлиқ ўқиш

Бошқалар ҳам эплайди

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Қилиши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Доктор сўради: “Бу ишларни бошқа бири қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?” – Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди. “Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз,…

Тўлиқ ўқиш

IV. Ризқ кенгайиб-тораядими?

Бу саволга “ҳа”, деб жавоб бера оламиз. Чунки Қуръони карим мазкур хусусда аниқ жавоб беради: “Аллоҳ (Ўзи) хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур…” (Раъд, 26); “Аллоҳ баъзиларингиздан баъзиларингизни ризқда юқори қилиб қўйди…” (Наҳл, 71). Аллоҳ таоло бандасининг қилмишларига кўра, мукофот сифатида ризқини кўпайтиради ёки жазо сифатида камайтиради:”Яна Раббингиз эълон қилган…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: