2015 йил 3-сон

Раҳматингни паноҳ қилиб келдим

Ё Худо, кўп гуноҳ қилиб келдим, Ҳар на кори табоҳ қилиб келдим.   Соч-соқолим сафид бўлгунча Дафтаримни сиёҳ қилиб келдим.   Доимо фисқ ила бўлиб машғул, Тоатинг гоҳ-гоҳ қилиб келдим.   Нафсимни подшоҳ билиб доим, Анга ўзим сипоҳ қилиб келдим.   Хайр ишига бирор қадам қўймай, Шар ишин раҳбароҳ қилиб келдим.   Энди даргоҳингга қилиб…

Тўлиқ ўқиш

Кундаликдаги гаплардан

Биз ҳар гал бошқаларни ёмонликдан қайтариб, яхшиликка ундарканмиз, аввало, ўз виждонимизни туртиб-турткилаб уйғотаётган бўламиз. *** Мағзи тўқ бўлса, тупроқ остига кўмсанг ҳам ёриб чиқади. *** Қаршимизда доим икки нарса кўндаланг: танлаш ихтиёри ва танловимиз оқибати. *** Бировнинг айбини кўрганда, ўзига айт – қусурини ёпасан. Бошқаларга гапириб юрсанг, айбингни очасан. *** Динимиз буйруқлари учишга қанот, қайтариқлари…

Тўлиқ ўқиш

Неъмат қўлимизда экан…

Саъдий Шерозий саёҳатга чиқди. У ўтирган кемада бир бой киши ва қуллари бор эди. Кема денгиз ўртасига келганида бундай катта сувни ҳечам кўрмаган қуллардан бири дод-вой солиб, йиғлаб йўловчиларнинг таъбини хира қилди. Саъдий бойга айтди: “Изн берсангиз, қулингизни тинчлантираман”. “Майли”, жавобини олгач иккита одам билан қўл-оёқларидан ушлаб сувга отишди. Бир чўкиб, бир қалқиб қулнинг оғиз-бурнига…

Тўлиқ ўқиш

Севимли бўлишни хоҳлайсизми? Унда…

Бошқаларни тинглашни ўрганинг. Суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг; Камтарин бўлинг. Чунки бу севимли бўлишнинг энг таъсирли йўли; Ҳадеб мақталиш истагингизни бир четга суриб, рағбат беришни, мақташни ҳам ўрганинг. Худбин бўлманг; Доимий хурсанд бўлиб юриш имконсиз, бу тушунарли. Бироқ қўлингиздан келганича ғамларингизни яшира билинг; Танқидни қабул қилишни ўрганинг; Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; Ҳамиша аввал салом…

Тўлиқ ўқиш

Инсон неъмат эмасми?

Бир олим: “Ерга тушган нонни босган одамни кўрмадим, бироқ инсонни оёқости қилган кишиларни жуда кўп кўрдим”, дейди. Кейин инсонга ҳурмат хусусидаги камчиликларимизни бундай баён қилади: “Бир-биримизни ҳурматлаш масаласидаги хатоларимиз асосан уч кўринишда намоён бўлади. Оврўпада яшайдиган ватандошимиз ўша жойларда ерга чиқинди ташламайди. Бироқ юртимизга келиб, самолётдан тушар-тушмас қўлидаги кераксиз нарсаларни дуч келган жойга ташлашдан тортинмайди.…

Тўлиқ ўқиш

Оналик

Курк товуқ босиб ётган тухумлардан бири ўрдакники экан. Маллаю олачипор товуқ жўжалари орасида таппоқ оёқчаларини ерга қапиштириб лапанглаб юрадиган оппоқ митти ўрдакча ҳаммани ажаблантирар, диққатни тортарди. Фақат она товуққина жўжаларининг атрофида бирдай парвона, уларнинг ҳаммасини қанотлари остига олиб хавф-хатардан ҳимоя қиларди. Айниқса, у митти ўрдакча орқасидан жонҳалак бўларди. Чунки таппоқоёқ истаган пайтида тўдадан ажралиб чиқарди-да,…

Тўлиқ ўқиш

Севгингда собит бўл!

Севги – гўзал, олий туйғу. Эгасини кечалари бедор, кундузлари муштоқ қиладиган ҳис. Шундай туйғуки, суюклининг биргина сўзига зор, битта нигоҳига интизор этади. Севгининг кучи шу қадарки, суйганингга ёқиш учун ўзингни ўзгартиришга тайёрсан, маъшуқинг хоҳлаган гапни айтасан, унга яқин бўлмоқ учун ҳамма нарсага рози бўласан. Муҳаббатнинг аломати – суйганинг учун нимаики қилмагин, барибир ўзингни унга лойиқ…

Тўлиқ ўқиш

Ичкаридан очиладиган эшик

Машҳур инглиз рассоми Уилям Ҳолман Ҳантнинг “Коинот нури” номли суратида боғ тасвирланган. Боғда файласуфнамо кишининг тунда бир қўли билан чироқ кўтариб, бўш қўли билан бир эшикни тақиллатиб, ичкаридан жавоб кутаётгани кўринади. Суратни тадқиқ қилган санъатшунос Ҳантга қараб: “Тўғриси, сурат жуда ажойиб, бироқ маъносини тушунолмадим, – деди. – Бу одам тақиллатаётган эшик очилмайдими? Сиз эшикка тутқич…

Тўлиқ ўқиш

Боғдан бўш чиқмайлик! Муҳим

Янги иш бошлаган хизматкорига хўжайини иш буюрди: “Мана бу менинг боғим, уни хоналарга бўлганман. Ҳар бир хонага кириб, мева узиб манави саватга тўлдириб келасан. Шунга яраша ҳақингни оласан”. Хизматкор: “Шу холосми? Ахир бу осон-ку!” деб ўйлади. Боғ эгаси буни сезгандек: “Шартим бор: бир хонага киргандан кейин олдингисига қайтиш йўқ!” деб уқтирди. Йигит буйруқни бажаргани кетди.…

Тўлиқ ўқиш

Адашмайсан

Йўл юрма бебисмиллоҳ, йўлингдан адашмайсан, Қўллагай қодир Аллоҳ, йўлингдан адашмайсан.   Саҳарлар қилиб нола, ишқингни эт ҳавола, Ибодат айла дилхоҳ, йўлингдан адашмайсан.   Отанг ризосин олсанг, онанг дуосин олсанг, Бу дунё ҳам у дунё йўлингдан адашмайсан.   Нафсинг кўйига кирма, шайтонга қўлинг берма, Раҳмон бўлса раҳнамо йўлингдан адашмайсан.   Аллоҳ берса, бой бўлсанг, сахий, ҳотамтой…

Тўлиқ ўқиш

Менинг янги “иш жойим”

Жума куни эди. Собиржон домла одатича масжидга эрта келди. Энди ишларига уннаб турганида олтмиш ёшлардаги отахон келиб: “Домлажон, Турсунбой амаким ҳақига дуо қилиб беринг!” деб қолди. Гарчи имом-домла Турсунбой амакини танимаса-да, илтимосни бажарди. Шундан сўнг отахон ҳар сафар масжидга келганида дуо сўрашни канда қилмайдиган бўлди. Бу ҳолат такрорланавергач, Собиржон домла Турсунбой амакининг кимлигига қизиқиб қолди.…

Тўлиқ ўқиш

Бамбук ўстириш ёки сабр дарси Муҳим

Хитойликларнинг бамбук ўстириш услуби бундай: олдин уруғ экилади, сув қуйилади, ўғитланади. Биринчи йили уруғда ҳеч қандай ўзгариш кўринмайди. Уруғ янгитдан суғорилиб, ўғит солинади. Иккинчи йили ҳам шу ҳол такрорланади. Учинчи ва тўртинчи йиллари ҳам шундай қилинади, бироқ қайсар уруғ шунда ҳам униб чиқмайди. Хитойликлар катта сабр билан бешинчи йили ҳам уруққа сув ва ўғит беришда…

Тўлиқ ўқиш

Кўприк

Муҳсин ота жума намозидан кеч қолди, боролмади. Ўзини койий-койий, ибодатни уйида адо этди. “Ҳамма бало йўлнинг тескарилигида! – ўйлади у. – Ана масжид, шундоқ кўриниб турибди. Кўприк борлигида бир қадамгина эди!” Чолнинг куюнганича бор. Катта йўл билан уларнинг маҳалласини ўртадаги зовур тўсиб туради. Илгаридан қолган бир осма кўприк бор эди, ёшини яшаб, узилиб йўқ бўлди.…

Тўлиқ ўқиш

Компьютерда узоқ ишлаганда…

Компьютер ишлаш вақтида ўзидан электромагнит тўлқинлар тарқатади, бу эса табиий равишда саломатликка зарар етказади. Шу сабабли мактаб ёшигача бўлганлар учун бир кунда ўн беш-йигирма, мактаб ёшидаги болалар учун бир-икки соат оралиғида компьютерда ишлаш меъёрга мувофиқ. Катталар эса 3-4 соат атрофида ишлаши мумкин. Россиялик олимларнинг аниқлашича, кунига 2-6 соат компьютер монитори олдида ишловчи аёллар асаб тизимидаги…

Тўлиқ ўқиш

Бировнинг ҳаққи

Сигиримиз бор эди. Тенгқур болалар билан жийдазорда мол боқардик. Адашмасам, ўшанда бешинчи синфда ўқирдим. Жийдазорда ўт кўп. Бекинмачоқ ўйнашга ҳам қулай жой. Фақат кун ботар-ботмас, ҳар ким ўз молини етаклаб уйига жўнар, жийдазорда ажина бор, ёлғиз юрсанг, оғзингни қийшайтириб кетади, деган ваҳимали гаплар юрарди. Менинг сигирим ювош бўлса ҳам, бир айби бор эди. Нуқул қозиғини…

Тўлиқ ўқиш

Вазифамизни чиройли бажарайлик

Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтаришга динимиз катта эътибор қаратади. Чунки у ер юзидан кўтарилса, тўрт томонни жаҳолат чулғайди, ахлоқсизлик, зулм ёйилади. Шафқат, марҳамат, адолат барҳам топади. Бу амалнинг тарк этилиши оммавий ҳалокатга сабаб бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) огоҳлантирадилар: “Нафсим Унинг измида бўлган Зотга қасамки, ё яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарасиз ёки Аллоҳ яқинда умумий бало юборади. Сўнгра…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар тонг…

“Ҳар тонг Африкада бир кийик уйғонади. Энг чопағон шердан ҳам тезроқ югуриши кераклигини билади, чунки шундай қилмаса, ўлиши аниқ. Ҳар тонг Африкада бир шер уйғонади. Энг югурик кийикдан ҳам тезроқ чопиши кераклигини билади, йўқса, оч қолади. Шермисиз ёки кийикми, муҳими бу эмас. Аҳамиятлиси, қуёш чиққанида ҳаракат бошлашингиздир” (Африка мақоли). Доимий фаолият, пешона тери тўкиб ишлаш,…

Тўлиқ ўқиш

Яхшилигингизни билишмадими ёки?..

– Қўни-қўшни, қариндош-уруғ ҳаммаси хабардор: мен унга ёрдам бермоқчи бўлиб гапирдим, индамади. Оиласининг аҳволи ҳаммага маълум, амаллаб тўй қиляпти. Энди… туяга янтоқ керак бўлса, бўйнини чўзади-да! Мундоқ олдимга келмайдими, овсиним ўзи яхшиликни билмайди! Шифокор қабулхонасида навбат кутарканмиз, аёллардан бири бор овозда айтган юқоридаги жумлалар хаёлимга елимдек ёпишиб қолди. Бу ўринда айтилаётган гаплар, аёлнинг баланд овозидан…

Тўлиқ ўқиш

V. Қош қўяман деб…

Амри маъруф қилиш учун гуноҳ ишларга қўл уриш, мисол учун, қарши жинс вакили билан кўришиш, интернет ва бошқа мулоқот воситаларида алоқа қилиш жоиз эмас. Ман қилинган ишлардан қайтиш буйруқларни бажаришдан устун туради. Масалан, кийимига намоз ўқишга тўсиқ бўладиган даражада нажосат теккан одамнинг аврат жойларини очмасдан кийимини поклаш имкони ҳам, бошқа либоси ҳам йўқ бўлса, ўша…

Тўлиқ ўқиш

Сукутдан фойда Муҳим

Мени ранжитишди, дилимни оғритишди: орқамдан аксарият рост бўлмаган гапларни айтишди, туҳмат қилишди. Бундан хабар топгач, кўзимга дунё қоронғу бўлди, кўзимдан уйқу қочди. Аламимдан чиқиш учун дардимни яқинларимга айтдим, мени ғийбат қилганнинг айбини бир-бир очдим. Бироқ аҳволим енгиллашмади. Чунки мен ҳам ғийбат қилаётгандим. Энди оғриқларим олдингидан ҳам ортди. Аллоҳ таолога муножот қилдим: “Қодир Эгам, ҳолимни Ўзинг…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: