2015 йил 2-сон

Илтижо

Илоҳи, ўзлук ёмонлигидин ўзлугум била ўта олмайдурмен ва яхшиларнинг этагин ёмонлиғим уётидин тута олмайдурмен. Илоҳи, йиллар ибодат қилғонни рад қилсанг, ҳеч ким дахл қила олмас ва қарнлар исён қилғанни қабул қилсанг, ҳикматин ҳеч киши била олмас. Илоҳи, иноятингға уммидворменким, гуноҳим беҳаддур ва раҳматингға сазоворменким, хатову саҳвум беададдур. Илоҳи, дарди ҳолимни ҳар кимга айтсам, рад қилса,…

Тўлиқ ўқиш

Эснаш ҳақида

Эснаш ва унинг физиологияси ҳали аниқлаштирилмаган. Эски замонларда эснаш тананинг чарчагани, руҳиятда диққат сусайиб, тана уйқуга ётишга тайёргарлик кўраётгани белгиси сифатида кўрилган. Илгари киши чарчаган пайти қондаги кислород миқдорини ошириш учун нафас тизимининг рефлекси деб тахмин қилинган эснаш, кейинчалик маълум бўлишича, нафас олишга бироз туртки бериши, бироқ унчалик аҳамияти йўқлиги маълум бўлди. Қизиғи шундаки, нафақат…

Тўлиқ ўқиш

Олам аҳли билингизким…

Шиддат билан ривожланаётган бугунги дунёмиз ғала-ғовур хаос (тартибсизлик)ни эслатади. Ҳаммамиз ўзимиз билан оворамиз, вақт йўқ, иш кўп деймиз. Ҳамма ўзи учун ўзи қайғуриши керак деган ақида билан яшаймиз. Кўплаб муаммоларимизнинг негизи асли шундадир, балки? Бир-биримизга ёр, дўст бўла олмаётганимиз, коримизга яраб, бир-биримиз учун вақт ажратмаётганимиз, эътиборсизлигимиз ва худбинлигимиздир? Динимизда ҳар бир масаланинг гўзал ечими бор.…

Тўлиқ ўқиш

“Хабарчи”ларнинг хатарлари Муҳим

Ноодатий савол билан мурожаат қилишга изн беринг: олов яхши нарсами ё ёмон? Жавоб оддиймас, лекин мураккаб ҳам эмас, тўғрими? Ким қайси мақсадда, қандай ишлатишига қараб олов унинг ҳожатини чиқариши ёки абгор қилиши мумкин… Замонавий фан ютуқлариниям шунга ўхшатаман. Хусусан, смартфонлар учун ишлаб чиқарилган хабарчи – мессенжер иловаларини оловга қиёслаш мумкин. Мессенжерларнинг пайдо бўлиши узоқдаги яқинларнинг…

Тўлиқ ўқиш

IV. Учинчи қўлнинг қилмишлари

ИШИД бузғунчиларининг ваҳшийликларини кўриб, бундай ишни мусулмон одам ҳеч қачон қилмаслигини англаб етилади. Бундай ёвузликлар ва унинг ортида дин душманлари тургани мақолада шундай ифода этилади: “ИШИД ғаразли мақсади йўлида инсон ҳаётига суиқасд қилиш ва турли вайронкор ишларни амалга оширмоқда. Масалан, Сурияда бўлаётган террор оқибатида юз мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмди, миллионлаб киши нотавон бўлди.…

Тўлиқ ўқиш

Фурсат – ғанимат

Қизил чироқ ёниб қолди. Ён тарафдан бурилиб келаётган автомашинани кўрсак-да, “лип” этиб йўлини кесиб ўтиб кетдик. Кечга қоляпмиз. Дўконда одам кўп экан. “Буёққа қараб юборасизми?” Сотувчи неча йиллик танишимиз. Юзимиз иссиқлик қилди – бошқа харидорларни қўйиб, бизга “қараб юборди”. Вақтимиз тиғиз. Шифокор қабулига кирадиганларнинг охири кўринмайди. Ҳамшира қиз билан қуюқроқ сўрашгандик, ичкаридан “гаплашиб” чиқди. Ишимиз…

Тўлиқ ўқиш

“Шарли Эбдо” ёки шайтон ҳийласига алданганлар…

Яқинда Францияда бўлиб ўтган террорчилик ҳаракати оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Шайтон васвасасига учиб, бу жиноятни амалга оширганларни мутлақо қоралаймиз. Бинобарин, Ислом таълимотларига кўра, бегуноҳ инсонлар ҳаётига таҳдид солувчи ҳар қандай хатти-ҳаракат қатъиян ман қилинади. Маълумки, бу хунрезликка дунё аҳолисининг 25 фоизини ташкил этувчи мусулмонлар учун суюкли бўлган Пайғамбар (с.а.в)ни мазах қилувчи карикатураларнинг “Charlie Hebdo”…

Тўлиқ ўқиш

Бугун меърож кечаси

Меърож кечаси Бақара сурасининг охирги икки ояти ва қуйидаги 12 та ҳукм нозил бўлди: 1. Аллоҳга ширк келтирмаслик. 2. Ота-онага итоат қилиш. 3. Қариндош ва муҳтожларга ёрдам бериш. 4. Молни беҳуда сарф қилмаслик. 5. Болаларни ўлдирмаслик. 6. Зинога яқинлашмаслик. 7. Етимларга яхши муомалада бўлиш. 8. Ноҳақ одам ўлдирмаслик. 9. Аҳдига вафо қилиш. 10. Ўлчовда тўғри,…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ҳимоя қилган ит қиссаси

Насронийлар мўғул қабилаларига даъватчиларини юборар эдилар. Золимлиги билан ном қозонган Хулокухон насроний хотини Зафархотун сабабли уларга даъват йўлини очиб берар эди. Бир куни мўғул амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирилган катта тантанага насроний бошлиқлар жамоаси ташриф буюрди. Насроний даъватчилардан бири Набий (с.а.в.)ни сўка бошлади. У ерда ов ити боғланиб турарди. Қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади.…

Тўлиқ ўқиш

Ота Муҳим

Қиз ҳамиша отаси билан фахрланиб юради. Чунки ота болаларини ҳам, аёлини ҳам жонидан ортиқ кўради. Бу оилага кўплар ҳавас қилади. Бугун у эрта тонгдан омборни тартибга келтиришга киришди. Бу ерда эски-тускилар, бир замонлар ишлатилиб, ҳозир кераксиз бўлиб қолган буюмлар қалашиб ётарди. Шу пайт чарм жилди чанг босиб кетган эски кундаликни топиб олди. Отасиники экан. Варақлашга…

Тўлиқ ўқиш

Хотира – муқаддас бурч

Муқаддас Ислом динимиз биз мўмин-мусулмонларни ибодатга чорлаб, солиҳ амаллар қилишга буюрар экан, ўз навбатида ана шу амалларимиз савобидан ўтганлар руҳига ҳадя қилиш ҳам мумкин эканини таълим беради. Зеро, дунёдан кўз юмган мусулмонларни хотирлаб, уларнинг ҳаққига дуои истиғфор айтиш тирикларнинг бурчидир. Қуръони Каримда: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари…

Тўлиқ ўқиш

“Ортиқча бир сўм” жумбоғининг жавоби

Бу масалани ечиш жуда оддий. Фаррошда қолган 3 сўмни ҳам маҳсулот таннархига қўшиб юбориш оқибатида хатолик келиб чиқди. Аслида, харидорлар 11,5 сўмдан эмас, 11 сўмдан пул сарфлади. Бунга фаррошда қолган 3 сўмни қўшсак, 25 ҳосил бўлади. Бошқачароқ йўлда ечиш ҳам мумкин. Денгизчилар этик учун 25 сўм пул тўлади (12,5+12,5=25). Сотувчи чегирма эсига тушиб, беш сўм…

Тўлиқ ўқиш

“Ғафлатда қолдим”

Қизим табиатан тортинчоқ. Олий ўқув юртига ўқишга киролмаганидан кейин ўзини тенгдошларидан умуман олиб қочадиган бўлиб қолди. Шунинг учун интернет орқали янги дугона орттирганини эшитиб, мамнун бўлдим. Қизим унинг ажойиб суҳбатдош экани, одоби, тақвоси ҳақида тўлиб-тошиб гапириб берди. Анора (қиз ўзини шундай таништирди) қизимга араб алифбосини ўргатиш баҳонасида уйимизга тез-тез келиб турадиган бўлди. Меҳмонимизнинг ёшгина бўла…

Тўлиқ ўқиш

Соданинг фойдалари

Натрий бикарбонат ёки халқ тили билан айтсак, соданинг фойдалари бисёр. Улардан баъзилари қуйидагилардир: • Иштаҳа очади. • Жиғилдон қайнашини тўхтатади. • Ошқозон ва ичаклардаги оғриқ ва дамни кетказади. • Қаттиқ таомларни пишираётганда бир чойқошиқ сода тезроқ пишишга сабаб бўлади. • Тишларни оқартиради, оғиздаги бадбўйларни кетказади. • Иссиқ сувга сода ва сирка солиниб, оёқлар ванна қилинса,…

Тўлиқ ўқиш

ИШИД – “Ироқ ва Шом ислом давлати” эмас, “Ироқ ва Шомдаги ислом душмани”

Азиз ўқувчилар! Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” номли китоби нашр этилди. Қабиҳ қилмишлари билан дунёни ларзага солаётган, бошқа халқларнинг Исломдан чўчишига сабаб бўлаётган “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) қўпорувчилик ташкилотининг кирдикорлари ҳақида атрофлича маълумот берувчи ушбу асар бу мавзудаги кўп масалаларга ойдинлик киритади. Қуйида ушбу китобдан парча берилмоқда.…

Тўлиқ ўқиш

Мустаҳкам қўрғон

Чегарада турган соқчи сарҳадни Қўриқлаганидай сергак ва ҳушёр Бугун маданият, маънавиятни Доим огоҳ бўлиб асрамоқ даркор.   Олдин қурол билан, лашкар, жанг билан Ёвуз мақсадларни кўзлаган душман Ҳозир турфа ҳийла ва найранг билан Онглар, юракларнинг пайига тушган.   Истарлар – аслини унутсин миллат, Муқаддас неки бор, қадрин йўқотсин. Кўтарилсин ҳаё, ор-номус, ҳиммат, Кўнгиллар, дийдалар тамом…

Тўлиқ ўқиш

Кун бугундир! Муҳим

Тонг отгач, тунни кутма. Яхши-ёмон ўтган кечаги кунни эмас, ҳали келиб улгурмаган эртани ҳам эмас, яшаётган бугунингни ўйла. Қуёш чарақлаётган бу кун сеники. Гўё шу бугун туғилиб, шу кунда ўладигандек, ҳаётингни бугунга бағишла. Шундагина ўтмиш ғам-ташвишлари, келажакнинг хатарнок шарпалари юрагингни сиқмайди. Барча ҳаракатинг, меҳнатингни бугунинг учун сарфла. Хушуъ билан ибодат қил, тадаббур билан тиловат қил; қазойи…

Тўлиқ ўқиш

III. Адашганларнинг издошлари

ИШИД ўз қарашларига танқидий муносабатда бўлган ва ўзларига эргашмаганни кофирга чиқариши билан энг биринчи адашган оқим – хорижийларнинг ботил ақидасига суянмоқда. Шунингдек, улар мусулмон диёрларида ўрнатилган тартибни куфрга чиқариш билан хорижийлар ақидасини қайта тикламоқчи бўлишяпти. ИШИДнинг даъвосига кўра, гўёки барча ислом диёрлари, ҳатто Макка ва Мадина шаҳарлари ҳам дорул ислом эмас, балки дорул ҳарб эмиш!…

Тўлиқ ўқиш

Қазо намозлари ва замсура ҳақида Муҳим

Савол: Қазо намозларни ўқишдан олдин ҳам азон айтилади, деб эшитгандим. Бир кунлик намозлар қазо бўлган бўлса, уларни адо этишда ҳар бир намоз учун алоҳида азон айтиладими? Жавоб: Қазо намозларида ҳам худди вақтида ўқилаётган намоздаги каби азон ва иқомат айтилади. Зиммасида бирдан ортиқ қазо намозлари бўлган одам уларни бир вақтда ўқимоқчи бўлса, биринчи намозга азон айтади,…

Тўлиқ ўқиш

Зулматдан нур излабман…

Кунларнинг бирида айримлар каби мен ҳам “чет элда ишлаб осон пул топиш ва тез бойиш” фикрига тушиб қолдим. Шу мақсад билан Санкт-Петербург шаҳрига бордим. Мени укам Шавкат кутиб олди. Ишга жойлашиб, оиламнинг моддий аҳволини яхшилашга иштиёқим кучли эди. Аммо у ердаги ҳаёт мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Укам ва атрофидагилар алланималарнидир режалаштирар, тундан тонггача суҳбатлашиб,…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: