2015 йил 1-сон

2. Қарз олиш ва қарз бериш ҳақида

Бировга қарз бериш садақа беришдан афзалдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар: “Бир кишининг муҳтожга қарз бериши садақа беришидан ўн саккиз даража афзалроқдир”. Рўза тутиш ва садақа беришни ўзига назр қилиш хавфлидир. Чунки ҳар иккисини бажара олмай қолиш эҳтимоли бор. Акс ҳолда назр соҳиби Аллоҳга нисбатан қарздор саналади. Ишлаган одамнинг ҳақини териси қуримасдан, яъни жуда…

Тўлиқ ўқиш

Эй фарзанд!

Боғбон бўлиб қир-адирда гул ўстир, Шохида сайрасин булбуллар, болам. Ҳайиқма, айт: Ҳақ бир, Расулуллоҳ бир, Ортингдан эргашсин юз, минглар, болам!   Вабодан қочгандек фитналардан қоч, Чунки аҳли Ислом тинчликка муҳтож, Ғарибларни тўйдир, сен қолсанг ҳам оч, Етимлар ҳотиржам ётсинлар, болам!   Ҳеч ишинг бўлмасин ғараз, кин ила, Бир карра сўйламай уч карра тингла, Одил Умардайин…

Тўлиқ ўқиш

Фитна-фасоддан узоқ бўлайлик!

Инсоннинг юрти ва миллатига хиёнат қилиши оғир гуноҳ бўлиб, зиммасидаги илоҳий омонатга амал қилмасликдир. Разил, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосидан келаётган катта-катта маблағлар эвазига қутураётган кимсалар хуружи юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги, фарзандларимиз келажагига тажовуздан ўзга нарса эмас. Террорчилик ҳаракатлари, зулм, зўравонлик муқаддас динимизнинг инсонпарварлик, меҳр-оқибатга йўғрилган таълимотига мос келадими? Йўқ, албатта. Бу мудҳиш жиноят ҳисобланиб,…

Тўлиқ ўқиш

Насиба

Бир йил олдин денгиз бўйидаги шаҳарга саёҳатга бордим. Айланиб юриб, бир масжид ҳовлисида тўхтадим. Курсига ўтириб, ҳовлидаги каптарларни кузата бошладим. Атрофда беш-ўнта катта-кичик мушуклар ҳам айланиб юрар, аммо уларга ҳеч ким парво қилмас, туришидан қоринлари оч эди. Бири ёнимга келиб, оёғимга суркала бошлади. У овқат сўраётгандек нола қилар, афсуски, ёнимда унга берадиган ҳеч нарса йўқ…

Тўлиқ ўқиш

Саховат

Муҳтож кишиларга беғараз, холис ёрдам бериш сахийлик дейилади. Бир жамиятда турли одамлар яшайди. Уларнинг ҳаммаси ҳам бир хил эмас. Ораларида кучлилари бор, заифлари бор, олимлар ва нодонлар бор. Инсон қанчалик бой, қанчалик куч-қудратли бўлмасин, бир ўзи яшай олмайди. У бошқа кишиларга эҳтиёжлидир. Шунинг учун ҳам динимиз ўзаро ёрдамлашишни фарз қилган. Ҳамдардлик ва сахийлик Қуръонда фарз…

Тўлиқ ўқиш

Билимдонлар сони ошди, совринлар ҳам!

Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз мухлислари! Сизлар билан яна учрашиб турганимиздан беҳад мамнунмиз. Бу сафар Сиздан келган жавоб хатлари кўпайди, янги билимдонлар сафимизга кўшилди. Энг қувонарлиси – тўғри жавоб топганлар сони еттитага етди! Бу эса ҳар хил юзаки, асоссиз ва фойдасиз ахборот манбалари урчиган бир пайтда икки дунё саодатига элтувчи билимларга иштиёқ ҳануз кучлилигини ва иншааллоҳ,…

Тўлиқ ўқиш

Викторина

1. Яхшилар билан ёмонларнинг имони бир хил бўладими? 2. Қушлар ва ҳайвонлар тилини билган пайғамбар ким? 3. Мазҳабимизга кўра, вожиб қандай амал? 4. “Мавсул” деб қандай ҳадисга айтилади? 5. Пайғамбаримиз (а.с.) неча ёшларигача амакилари Абу Толибнинг қарамоғида яшадилар? Ушбу саволларга 2015 йилнинг 15 январига қадар жавоб йўллашингиз керак бўлади; Жавобларни ушбу саҳифа ортидаги купон билан…

Тўлиқ ўқиш

Эзгу амаллар фазилати

Ислом ҳидоятида тарбия кўрган, унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон киши ўзи яшаб турган жамиятдагиларга наф келтиришга, улардан зарарни даф этишга ҳаракат қилади. Чунки у ҳақиқат, яхшилик, одоб-ахлоқ асосида тарбия олган. Эзгу амаллар ўзини икки дунё саодатига етказишини яхши англайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Руку қилинг, сажда қилинг ва…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ асрайман деса…

Бу воқеани иккинчи жаҳон уруши фахрийси сўзлаб берган. Оғир жанглардан сўнг, ёш аскар чодирига қайтиб келади ва қаттиқ ухлаб қолади. Туш кўради, тушида уйидан хат келибди! Бироқ айни ширин жойида уйғониб кетади. Ҳали тонг қоронғуси бўлишига қарамай қўшни дивизияга йўл олади. Уларнинг полкига хат олиб келишларини кутиб ўтирадими?! Ахир ота-онасини, яқинларини соғиниб кетди! Аммо афсуслар…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳ (с.а.в.)га итоат

“Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат қилинг, шояд, шунда сизларга раҳм қилинса” (Оли Имрон, 132); “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этинг!” (Нисо, 59); “Аллоҳга итоат қилинг ва Расулига итоат қилинг ҳамда (ман этилган нарсалардан) сақланинг!” (Моида, 92); “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг ва Пайғамбарга итоат этинг! Амалларингизни зое қилманг!”…

Тўлиқ ўқиш

“Сиз буюк хулқ узрадирсиз…”

“Фалончи ундай кийинади, фалончи бундай гапиради…” Шундай дея, кимлардандир андоза оламиз, уларга ўхшашга уринамиз. Бироқ кимга тақлид қиляпмиз, кимнинг ахлоқини ўрнак биляпмиз – у ёғини ўйламаймиз. Сизнинг одобингиз, ахлоқингиз, суннатингиз турганида, биз кимларга эргашяпмиз, ё Расулуллоҳ (с.а.в.)? Сизнинг ҳаётингизни қўйиб кимларнинг турмуш тарзига ҳавасмандмиз?.. Ҳолбуки… Мусаввир Зот Сизга энг гўзал сурат ва буюк ахлоқ ато…

Тўлиқ ўқиш

Қалбингни асрагин, болам

Музаффар яқинда мактабни тамомлайди. У ўзига тўқ оилада ўсди. Тенгқурларига нисбатан кўркам кийинди, катта еб-катта ичди. Отасининг-да қисиниб-қимтинганини кўрмади. Билимдонлиги, уддабуронлиги билан мақтанганларини эшитиб улғайди. Онаси ҳам эри билан фахрланар, кези келганда ҳаволанарди. Кичикларнинг эса доим катталарга ҳаваси келади. Хуллас, Музаффарнинг ўзига бино қўйиши учун сабаблар етарли эди. Мана, унинг бугунги қилиғига нима де-йиш мумкин?…

Тўлиқ ўқиш

Тилак

Сахийликни одат қилган бўлса ким, Элга сочган бўлса борини доим, Ҳиммати бор бўла туриб, илоҳим, Қўлидан давлати кетмасин унинг.   Ким умрида сира билмаган тиним, Меҳнатсиз бир лаҳза туролмаган жим, Ғайрати бор бўла туриб, илоҳим, Белидан қуввати кетмасин унинг.   Бир ишга қасд қилиб шоир ё олим, Хаёл суриб – кейин не бўлур ҳолим –…

Тўлиқ ўқиш

Нолигани уялмайсанми?

Бир камбағал киши донишмандлардан бирига фақирлигидан шикоят қилди. Арзини тинглаган донишманд сўради: “Икки кўзинг кўр бўлиб қолади, лекин ўн минг дирҳамга эришасан. Шуни хоҳлармидинг?”. Камбағал: “Йўқ! Асло!” деб жавоб берди. “Тилдан қолсанг-у, лекин ўн минг дирҳамга эга бўлсанг, севинармидинг?” сўровда давом этди донишманд. Камбағал яна ўша жавобини такрорлади. Шунда донишманд деди: “Яратган инъом этган эллик…

Тўлиқ ўқиш

Яхши одамлар маҳалласи

Адҳамжон ишдан қайтаётганди. Кўп қаватли уйлари эшигига ёпиштирилган эълон диққатини тортди: “Азизлар, кундуз 10:20 ларда шу ерда юз минг сўм пулим тушиб қолибди. Якка-ёлғизман, фақат нафақа билан кун кўраман. Ким топса, тўртинчи қават, йигирма тўртинчи уйдаги Меҳри холага учрашсин”. Ахир, бу уларнинг тепасидаги уйда турадиган аёл-ку. Адҳамжоннинг хотини ора-сира кампирнинг ҳолидан хабар олиб туради, овқат,…

Тўлиқ ўқиш

Севимли амал

Динимиз таълимотига кўра, етимларни ўз қарамоғига олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериб, ота-онаси йўқлигини билдирмаслик Аллоҳ наздида энг севимли амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримда: “…Етимга қаҳр қилманг!” (Зуҳо, 9) деб буюрилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) етим-есирлар, бева-бечоралар ва муҳтожларга ёрдамлашиш ҳақида жуда кўп гапирганлар. Чунки улар ёрдам ва марҳаматга бошқалардан кўра муҳтож. Бундай амалларда давомли кишилар улуғ…

Тўлиқ ўқиш

Хасиснинг довюраклиги

Бир хасисдан: – Кимни энг довюрак одам деб биласан? – деб сўрашса, у: – Уйида одамларнинг касир-кусир қилиб томоқ еяётган товушини эшитиб ўтакаси ёрилмаган одамни, – деб жавоб берибди.…

Тўлиқ ўқиш

Мол қадрини сахий билар

Бир вақт Андижон шаҳрида қаттиғ зилзила бўлуб, ҳамма иморатлар йиқилди. Кўп кишилар том ва деворларнинг остида қолуб, ҳалок ва мажруҳ бўлдилар. Кўп фақиру бечоралар уйсиз, жойсиз, оч ва яланғоч қолдилар. Буларнинг фойдалариға ҳар тарафдан ионалар (эҳсонлар) йиғилди. Ҳар шаҳардан ул бечораларға ақча, таом ва кийимлар юборилди. Ҳар ерда неча-неча кишилар иона йиғиб юбормоқға мутасадди бўлмиш…

Тўлиқ ўқиш

Тошлар

Бир киши бозордан полиз маҳсулотлари сотиб олибди. Уйга келиб қараса, сабзи-пиёз ўрнида бир уюм тош турган эмиш. Савдогарлар чув туширган экан. Лекин у қайтиб бориб жанжал кўтармабди, индамай қўяверибди. Орадан қирқ йил ўтибди. Бир куни бояги одамнинг дарвозаси тақиллабди. Чиқиб қараса, бўсағада мункиллаган чоллар турган эмиш. – Ассалому алайкум, – гап бошлабди улар. – Биз…

Тўлиқ ўқиш

1. Садақа беришнинг фазилати

Фақир ва муҳтожларга ёрдам берган, таомлантирган кишини Аллоҳ жаннат неъматлари билан сийлайди. Минг гуноҳини ўчириб, минг савоб ёзади. Муҳтожларга ҳар жиҳатдан мадад-ёрдам бериш зарур. Оила аъзоларига, қариндош-уруғларга, қўни-қўшнилар, дўсту биродарларга хасислик қилмаслик керак. Буларга сарфланган нарса садақа ўрнига ўтади. Абу Умома (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Бир кишининг оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, қўни-қўшниларига…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: