2015 йил 1-сон

Худовандо!

Санго ёзғон ёмонлардин ёмондурман, Худовандо, На қилғоним Санга аён, эрурсан Олими асро.   Мани тублис сароир рўзида сиррим аён айлаб, Илоҳи, қилмағил эл олдида шармандаи расво.   Ҳама бозори Маҳшарда ибодат рахтини ёзса, Мани рахтим гунаҳ бўлса, нетарман анда вовайло.   Ўқуб номам нетарман мундоғ ишни қилғоним йўқ деб, Нечук бўлғой манинг ҳолим тануқ бўлса…

Тўлиқ ўқиш

Ризқни кенг қиладиган амаллар Муҳим

Расулуллоҳ (с.а.в.): “Яхшилик ва садақалар билан ризқу насибангизни Аллоҳ таолонинг даргоҳидан тилаб олинглар!” деганлар. Эрта тонгда, бомдод намози вақтида кўп яхшилик ва баракотлар бор. Бу вақт муборакдир. Унда неъматлар зиёда ва мўл-кўл қилиб берилади. Бу пайтда қилинган дуолар ижобат бўлади. Халқимизда “Эрта турганнинг ризқини Худо етказади” деган мақол бор. Шунингдек, очиқчеҳралик, инсонларга жилмайиб боқиш ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Йодланган ош тузини қандай ажратиш мумкин?

•    Ош тузи оқ рангдаги кристаллардан иборат. Унинг қизғиш, кўкимтир ёки оқ рангдан бошқа рангларда бўлиши йодланганидан эмас, балки сифати пастлигидан далолатдир. •    Ош тузининг ранги оқлиги унинг тозалигига ягона кафолат эмас. Чунки унинг таркибида мел ёки гипс каби оқ рангдаги чет қўшимчалар бўлиши мумкин. •    Ош тузи тозалигининг кафолати Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда…

Тўлиқ ўқиш

Меҳмон – атойи Худо

Ҳотамтойдан, ўзингдан ҳам сахийроқ одамни учратганмисан, деб сўрашди. Ҳотамтой: – Ҳа, – деди. – Қаерда кўргансан? – Чўлда кетаётганимда узоқдан кўзимга икки хонали кўримсизгина кулба ва кулба олдига боғлаб қўйилган бир эчки кўринди. У ерга етиб борганимда от дукурини эшитиб, ичкаридан бир мўйсафид чиқди ва отдан тушишимга ёрдам қилди. Бир оздан кейин ўғли келиб очиқ…

Тўлиқ ўқиш

4. Қўшничилик ҳақлари ва одоблари

Дуч келганда салом бериб, ҳол-аҳвол сўрашиш, хаста бўлса, зиёратида бўлиш зарур. Зиёрат этиш учун рухсат олиш, изнсиз уйига кирмаслик лозим. Қўшнини хафа қилувчи ишлардан сақланиш керак. Бирор нарса сўраса бериш, иши тушса битиришга астойдил ҳаракат қилиш керак. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай марҳамат қиладилар: “Бир киши мўмин биродарининг ишига ёрдам бериб, битирса, Аллоҳ ўша кишининг 30 та…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар бир уйга керакли китоб энди янги кўринишда!

Мустаҳкам, фаровон оила қуриш истаги инсоннинг табиий ҳаққи ва энг гўзал орзуларидан бири. Аммо бунга орзу қилишнинг ўзи билангина етиш мушкул. Турмуш қуриш ҳар икки томон – йигит ва қиз елкасига катта масъулият юклайди. Яқинда “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган “Эр-хотинлик асослари” китобида оила фаровон бўлишида нималарга эътибор қаратилиши кераклиги ҳақида сўз боради. Аҳамиятли жиҳати шундаки,…

Тўлиқ ўқиш

“Бир умр шукр қилиб яшадим”

– Отахон, мана, тўқсон олти ёшга кирибсиз, сизнингча, узоқ яшаш сири нимада? – Нима дейди? – Узоқ яшашнинг сири нимада, деб сўраяптилар. – Ҳа-а… сирини билмайман. Парвардигор мани йўқ жойдан бунёд этди: қўл берди, оёқ берди, кўз берди, қулоқ берди, ризқу рўз берди, покдомон хотин насиб этди, ақли комил фарзандлар берди. Бир умр шукр қилиб…

Тўлиқ ўқиш

Соғликнинг баҳоси қанча?

Қадимда бир бадавлат киши оғир дардга чалинибди, давосини топа олмай роса қийналибди. Охири бир хизматчисига жар солишни буюрибди. Жарчи шаҳар кўчалари ва бозорларда юриб: “Кимда-ким хўжайинимизни дардидан халос қилса, хожам ўша кишига бойлигининг ярмини беради!” деб ҳайқирибди. Аллоҳнинг тақводор бандаларидан бири бу сўзни эшитиб, даволаш истагини билдирибди. Бойнинг ҳузурига келгач: “Мен сизни даволайман, аммо эвазига…

Тўлиқ ўқиш

Оила жанг майдони эмас Муҳим

Оилавий муносабатлар доимо икки тарафдан – эрдан ҳам, хотиндан ҳам маълум қурбонликларни талаб қилади. Лекин тарафлар худбинлик қилса-чи? Ҳеч ким қурбонлик беришни истамаса-чи? Унда оила жанг майдонига айланади. Эр-хотин “Ким кучли?” мусобақасига киришади. Эр улфатларига оилада эришган “ғалабалари” ҳақида оғиз кўпиртирса, хотин эса бу беллашувда қандай макрлар билан ютиб чиққанидан гапиради. Аҳвол шу тарзда давом…

Тўлиқ ўқиш

3. Бойликка ҳирс қўйма

Бойликка ҳавас қалбни қаттиқлаштиради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай дейдилар: “Сабрли фақир дин жиҳатидан бойдир. Илмига амал этувчи олимлар мажлисида қирқ кун давомли қатнашган кишининг қалби нурланади. Чунки илм – қалб жилосидир”. Аллоҳ бир кишига бойликдан насиба берган бўлса, буни имтиҳон учун қилган. Асло хасислик қилмаслик керак. Ер юзидаги барча жонзотларга шафқатли, марҳаматли бўлиш зарур.…

Тўлиқ ўқиш

Кураш фалсафаси

Шогирд сўфий устозидан сўради: – Агар йиқилганимдан хабар топсангиз, нима дер эдингиз? – Тур, дердим. – Яна йиқилсам-чи? – Яна тур, дердим. – Бу ҳолат қачонгача давом этиши мумкин: йиқиласан, турасан, йиқиласан, турасан? – Тирик экансан, йиқилавер, ўрнингдан туравер. Фақат ўликларгина йиқилиб қайта турмайдилар.…

Тўлиқ ўқиш

Икки қанот

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бўлиб, эшкакларининг бирига “ният”, иккинчисига “ҳаракат” деб ёзилган экан. Одамлар сабабини сўрашса, қайиқчи бундай жавоб бераркан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакдан фойдалансам, қайиқ бир жойда айланиб тураверади. Фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни эшсам ҳам, олдинга юриб бўлмайди. Иккаласини баравар ишга солсамгина, қайиқ манзилга етади”. Инсон ҳам фақат ният қилса-ю,…

Тўлиқ ўқиш

Ортиқча бир сўм Муҳим

Икки балиқчи этик сотиб олиш учун махсус дўконга борди. Пойабзал 25 сўм турар экан. Улар ўртага 12,5 сўмдан (12,5 + 12,5 = 25) ташлаб, этикни сотиб олди, сўнг чиқиб кетди. Бироздан сўнг сотувчи этикларга чегирма қўйилганини, уларнинг нархи 20 сўмга туширилганини эслаб қолди. Фаррошга 5 сўм берди-да, харидорларга етказишини тайинлади. Фаррош чопиб борар экан, фикри…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикматлар

Яхшилик гар айламасанг иш чоғи, Айламагил бори ёмонлиқ доғи. *** Асра ўзунгни биров озоридин, Кимсага озурдалиқ изҳоридин! *** Сажда гадо оллида эрмас карам, Билки карамдур анга бермак дирам. *** Кимки улуғроқ анга хизмат керак, Улки кичикроқ анга шафқат керак. *** Тамаъ этма, кўп ўлса эл моли, Кўрмайин Ҳақ хазинасин холи. *** Улки, санга элдин эрур…

Тўлиқ ўқиш

Дўст қандай танланади? Муҳим

Ислом олимларининг Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларига асосан дўст танлаш ҳақидаги тавсиялари қуйидагилар: Дўстинг ақлли бўлсин. Нодонлар билан дўстлашган одам ҳеч бир вақт балодан қутулмайди. Чунки бундай кишиларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Улар ниятлари яхши бўлганида ҳам, яхшилик қиламан, деб ёмонлик қилиб қўядилар. Ақлли кишининг душманлиги нодон одамнинг дўстлигидек зарарли бўлмайди. Ақлли душман зарар етказганида ҳам,…

Тўлиқ ўқиш

Биз билган-билмаган гаплар

Ҳозир ер юзида юз билан юзлашган юз мингдан ортиқ инсон бор. Олимларнинг фикрича, агар кўришмаса, одам синфдошлари исмини ва юз тузилишини мактабни тугатганидан йигирма икки йил ўтгач, батамом унутаркан. Инсоннинг асаб тизимида сигналлар 288 км/соат тезликда ҳаракатланади. Манфий сонлар ҳақидаги тушунчани илк бор 1202 йилда италиялик савдогар Пизано киритган, у мазкур сонлар ёрдамида ўз қарзлари…

Тўлиқ ўқиш

Сувники сувга…

Басралик бир бойнинг беҳисоб қўйлари бор экан. Ҳар кун совлиқларни соғдириб, сутига сув қўшиб сотаркан. Бир кун чўпон бу ҳолни кўриб: – Хўжайин, хиёнат қилма, оқибати ёмон бўлади, – дебди. Бой унга эътибор бермабди. Кунлардан бир кун қаттиқ сел ёғибдию тоғ этагида ўтлаб юрган қўйларни оқизиб кетибди. Кечқурун чўпон подасиз қайтибди. – Қўйлар қани? –…

Тўлиқ ўқиш

Ибрат

Отамизнинг вафотидан кейин, гарчи мерос қолган уй-жойларию ашқол-дашқолларидан умидим бўлмасаям, удумга кўра, ака-ука ва опа-сингиллар мерос бўлишишга ўхшаш маъракага йиғилдик. Кенжа укамиз ўзига қолаётган нарсаларни биродарлари олдида бир чўқим ош билан ҳалоллашни дилига туккани учун уй-жой устини отамдан қолган дўппи билан беркитмоқчидек уни ўзига олди. Катта опам отамнинг эски пўстинига эга чиқди: “Енгларини қирқтирсам, қиши…

Тўлиқ ўқиш

Соҳилдаги кампир

Оила дам олиш кунини соҳилда ўтказди. Болалар денгизда мириқиб чўмилди, қумда ҳаммомпиш ўйнади. Бир пайт узоқроқда шу тарафга қараб келаётган увоққина кампир кўзга ташланди. Кийимлари кир, йиртиқ-ямоқ эди. У қумдан нимадир ажратиб олиб, халтасига солар, ора-сира бир нарсалар деб тўнғиллаб қўярди. Ота-она болаларни чақириб, кампирга яқин йўламаслик-ларини тайинлади. Қария оила турган жой рўпарасига келди ва…

Тўлиқ ўқиш

Узоқ яшашни истасангиз… Муҳим

Америкалик олимлар яқинда ажойиб тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда сахийлик ва яхшилик қилишга мойиллик соғлик учун фойдали экани, бу хусусиятларга эга бўлган кишилар бошқаларга нисбатан кўп яшаши айтилган. Тадқиқот беш йил давомида ўтказилди. Унда 846 киши қатнашди. Иштирокчилар ўзлари қилган яхшиликлар,  жумладан, дўстлар, қўни-қўшнилар ёки қариндошларга ёрдам бериш, уловда хизмат кўрсатиш, болаларига қараб туриш ва…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: