2014 йил 4-сон

Ўзингдангина сўраймиз…

“Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар)” (Аъроф, 180). Раббим! Сен туширган китоблар, юборган элчилар ва улар орқали билдирилган илмлар бўлмаса, мавҳумлик, қўрқув ичида яшашга маҳкум эдик. Барча саволларимиз жавобини, мушкулларимиз ечимини муборак Китобингда кўрсатган, чорасизликдан қутқарган Зот Ўзингсан. Сен Ҳодийсан, бизларни ҳидоятдан айирма, Қуръони каримни қалбимизга жо қил. Раббим!…

Тўлиқ ўқиш

Ярми ёдланган қоида

Ўқитувчи дарсда бошланғич синф ўқувчиларига “Доимо рост гапиришинг ва ғазабланмаслигинг керак” деган қоидани ўргатди. Кейинги дарсда барча ўқувчилар уни ёдлаганларини айтишди. Ўқитувчи яна бошқа қоида ўргатди, уни ҳам ёдлашни топширди. Фақат бир бола олдингисини ҳали яхши ўрганмаганини айтганида аччиқланди: – Бир ҳафта ўтди. Ҳамма болалар берилган вазифани бажариб бўлишди. Битта сен қолдинг. Болакай ерга қаради.…

Тўлиқ ўқиш

Қибла қайси томонда?

Бир киши қазвинликнинг уйида намоз ўқимоқчи бўлиб: – Қибла қайси томонда? – деб сўрабди. – Кўчиб келганимизга бор-йўғи икки йил бўлди, қибла қай томонда эканини қайдан билай, – дебди уй эгаси. “Дилкушо ҳикоятлар”дан…

Тўлиқ ўқиш

Рассом ва онаси

Парижда доғистонлик рассомни учратиб қолдим. У инқилобдан кейин Италияга кетган, ўша жойда уйланган ва юртига қайтмаган. Тоғликлар анъанаси бўйича тарбия кўрган доғистонликнинг янги мамлакатга кўникиши қийин кечибди. Дунё бўйлаб кезиб чиққан рассом охири гўзал пойтахт шаҳардан қўним топибди. Аммо қайда кезмасин, соғинч ажралмас йўлдош бўлибди. Мен бўёқлар орқали суратларга кўчган соғинчни кўргим келди ва рассомдан…

Тўлиқ ўқиш

Сиёсий ҳушёр раис

1968 йили ҳазрат Навоий туғилганининг 525 йиллиги нишонланди. Меҳмонларга дастёрлик қилиш ўша кезлари университетни янги битирган бизга ўхшаш ёш қаламкашлар зиммасига юкланди. Менга Украина билан яна бир гуруҳ топширилди. Украинадан келган меҳмонларнинг бошлиғи таниқли драматург Яков Баш экан. Унга ажратилган хонага киришимиз билан мендан биринчи сўраган саволи бу бўлди: – Тошкентда нечта ўзбекча мактаб бор?…

Тўлиқ ўқиш

Касалликда ўқиладиган дуолар

Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”. Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган. “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла…

Тўлиқ ўқиш

Беҳининг фойдали хусусияти

Беҳини араблар “сафаржал”, форслар “беҳ” ёки “обий”, турклар ва руслар “айва” дейишади. Беҳининг нокбеҳи, қува-беҳи, нонбеҳи, ширинбеҳи, нордонбеҳи каби навлари бор. Улардан мураббо, қиём, мармелад тайёрланади. Қуритилган ҳамда пишган пайтда авайлаб осиб қўйилгани уй ҳавосини тозалаб, ёқимли ҳид таратиб туради. Баҳоргача сақланади. Беҳи меваси таркибида 12 фоизгача қанд, 5 фоизгача органик кислоталар, эфир мойлари, пектин,…

Тўлиқ ўқиш

III. Тилнинг жони бор

Ҳа, тилнинг жони бор экан. Бекорга жонли тил деб аталмас экан. …Тил – хазина. Улкан адибимиз Пиримқул Қодиров ёзганидек, эл ганжинаси. Ҳеч бир инсон, мен тилшунос ёки ёзувчи эмасман, деб ўзни четга олмаслигимиз керак. Бу ганж соҳиблари ҳам, посбонлари ҳам барчамиз. …Мустақиллик йилларида маънавиятимизнинг узвий қисми бўлган она тилимиз ривожи учун талай амалий ишлар қилинди.…

Тўлиқ ўқиш

Кенг тарқалган хурофот

Бидъат ва хурофот жамиятимизда илдиз отиб, ҳам диний, ҳам дунёвий урф – одатларимизга қоришиб кетган. Кўпчилик, айниқса, суннат билан бидъатнинг фарқини ажрата олмайдиган кишилар хурофий ишларни Ислом дини одатларидан деб биладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) хурофий мункар ишларни қоралаб, бундай деганлар: “Азайимхонлик, тумор тақиш ва сеҳру жоду билан шуғулланиш Аллоҳга ширк келтириш билан баробардир”, дейилган. Минг…

Тўлиқ ўқиш

Чет тилини тез ўрганишнинг бешта оддий усули

Чет тилини ўрганишда сабрсизлик қилмайдиган одам камдан кам топилади. Куф-суф десангу тилни ўрганиб қўя қолсанг. Лекин бу у қадар осон иш эмас, шу билан бирга, тасаввурдагидай қийин иш ҳам эмас. Исталган хорижий тилни ўрганишда муваффақиятни таъминлайдиган энг муҳим жиҳат бу қобилият ва истакдир. Қобилият масаласида қўрқмасангиз бўлади, чунки у ҳар бир одамда бор. 2006 йили…

Тўлиқ ўқиш

Ҳайронлик

Бир киши боғда айланиб юрган экан, қараса, ўғри бирталай пиёзни қоплаб қўйганмиш. – Бу боғда нима қилиб юрибсан? – дебди боғ соҳиби ўғридан. – Кўчадан ўтиб кетаётган эдим, қаттиқ шамол туриб, мени кўтариб шу ерга ташлади, – дебди. – Пиёзларни нега суғурдинг? – Шамол яна учириб кетмасин деб пиёзнинг бандидан ушлаган эдим, таги юмшоқ экан,…

Тўлиқ ўқиш

Кимга армон, кимга…

Узоқ йиллар ўтиб синфдош дугоналар учрашиб қолди. Бир-бирларига ўз ҳаётлари, туриш-турмушлари ҳақида сўзлай кетишди. Дугоналардан бири сўради: – Отанг билан онанг яхши юришибдими? Соғликлари яхшими? – Улар оламдан ўтган. Бир йил бўлди. Иккалалариям деярли бир пайтда ўлди. Бировга айтолмайман, лекин сенга айтаман, жонимдан ўтиб кетганди. Иккаловиям тўшакка михланиб қолганди. Худди чақалоқ боққандай бўлдим: ҳар куни…

Тўлиқ ўқиш

Онамга

Қадоқ қўлларингиз юзимга босиб, Қайноқ меҳрингизни сезаман унда. Фарзанд бўлолсам гар Сизга муносиб, Ўзимни армонсиз атардим шунда.   Фарзандларга фидо гарчи умрингиз, Миннат нималигин билмайсиз, Она. Биламан, Сиз оғир дардлар чекдингиз, “Яхшиман” деб, кулиб турасиз яна.   Оҳ, шифо билмасман ҳеч дардингизга, Ожизлигим кўриб, беҳол қоламан. Наҳотки етолмай мен қадрингизга Армонлар ичида тўзиб, толаман.  …

Тўлиқ ўқиш

Тил билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ваъда ва шу билан бирга огоҳлантиришлари бор: “Икки оёқ ва икки жағининг орасидаги нарсани асраганга жаннат кафолатини бераман”. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти 2006 йили чоп этган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмасини ўз ичига олган. Китоб 5 жилддан иборат. Алифболарда сақланиб қолган энг…

Тўлиқ ўқиш

Мушкулларнинг ечими Муҳим

Дам олиш кунларининг бирида пахта теримига ҳашарга айтишди. Саҳар туриб, бомдод намозини ўқиб, нонушта қилиб, таҳоратимни янгилаб, йўлга тушдим. Автобуснинг бир кишилик жойига ўтириб, ташқарига тикилганча тасбеҳ айтиб кетдим. Пахта даласи анчагина узоқ экан, икки соатча йўл юрдик. Далага бориб, эгатларга тушдик. Шунда ҳам ҳеч ким билан гаплашмай, ичимда тасбеҳ айтиб, пахтамни тердим. Ниҳоят тушликка…

Тўлиқ ўқиш

Дўст танлаш қоидалари

Имом Ғаззолий “Анворул ҳикмат” (“Ҳикмат нурлари”) асарида дўст, уни таниш ва танлаш ҳақида қимматли маслаҳатлар беради. Буюк олимнинг сўзларига қулоқ тутсак, уларга амал қилсак, бу борада қоқилмаймиз: • Агар бирор кишининг кўнглида сенга нисбатан хайрихоҳлик ёки душманлик борми-йўқлигини билишни истасанг, ўз кўнглингга назар сол – унга нисбатан хайрихоҳлик борми ёки душманлик. Шунга қараб хулоса чиқариб…

Тўлиқ ўқиш

II. Фуқаролар дейиш тўғрими?

Бамисоли уламо, фузало олиму фозилнинг кўплик шакли бўлганидек, фуқаро ҳам фақирлар, яъни камбағаллар, йўқсиллар демакдир. Қоидага кўра фуқарога ҳам –лар қўшиш хато бўлади. Илмий, мантиқий нуқтаи назардан ҳам, шаклу мазмун жиҳатдан ҳам бу ҳуқуқий атама устида турли баҳслар юради. Лекин замон кўзи билан қарасак, фуқаро ҳам меҳнаткаш атамаси билан қисматдош экан. Ҳар икки сўз мажруҳлик,…

Тўлиқ ўқиш

Гап ўзимизда қолган

…Кишида бирор касалликка чидам қобилияти камайса ё йўқолса, танаси ўша касалликка чалинувчан бўлиб, унга қарши курашолмай қолади. Тил ҳам худди шундай: ўзини сақлаш қобилиятини йўқотса, чеккадан бостириб кирган ҳар қандай ахлатни қабул қилиб олаверади. Тилга муносабатда тушкун кайфият шунинг учун ҳам хавфлидир, бундай ҳолатдан қанча тез қутулсак, шунча яхши. Аллоҳга шукр, тилимизда ўзини сақлаш қобилияти…

Тўлиқ ўқиш

Унутма

Бу дунёга меҳмонсан, меҳмонлигинг унутма. Мангуликнинг олдида бир онлигинг унутма.   Бу дунё бир тегирмон, дон қатори ҳар инсон, Тегирмоннинг дўлида бир донлигинг унутма.   Ўзингни тоғдек чоғлаб, ёру дўст бағрин доғлаб, Бугун борсан, эртага – гумонлигинг унутма.   Овласанг ҳам овингни, довласанг ҳам довингни, Қазо сайёди қувган жайронлигинг унутма.   Кўру зулмат-ёруғни, қурутмагин чоруғни,…

Тўлиқ ўқиш

Хатлар кўп, ғолиб битта!..

Ассалому алайкум, муҳтарам тақвимхонлар, викторинамизнинг қадрли мухлислари. Бу сафар ҳам сизлардан кўпгина мактублар олдик. Афсуски, яна “афсуски” дейишга мажбурмиз! Чунки шунча хатлар орасидан фақат биттасида саволларимизга тўғри жавоб ёзилган ва табиийки, ўша мактуб эгаси ғолибликни қўлга киритди. Жуда кўпчилик ҳажнинг вожиблари ва пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг набиралари ҳақидаги саволларга янглиш жавоб беришган. Демак, ғолиб билан танишинг: Ҳидоят…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: