2014 йил 3-сон

Сандин ўзга меҳрибоним йўқ

Гунаҳлик бандаман вақти такаллумда забоним йўқ, Сени лутфингга қочтим, Сандин ўзга меҳрибоним йўқ. Эшитдим, айди Пайғамбар тазаррулик керак уммат, Амалдин, илмидин бебаҳра қолдим, соябоним йўқ. Намозу рўзани бу йўлда ғафлат бирла ўткардим, Нечук эмин бўлурман, дил аро ҳаргиз гумоним йўқ. Эшитдим фазлидин «Лотақнату мин раҳматуллоҳни», Сани ваъдангга жон берсам мани ҳеч армоним йўқ. Илоҳо, вақти…

Тўлиқ ўқиш

Тарбиянинг замони

Тарбияни туғулган кундан бошламак, вужудимизи қувватландурмак, фикримизи нурландурмак, ахлоқимизи гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим. “Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур?” деган савол келадур. Бу саволга, “Биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи, мактаб ва мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур”, деб жавоб берамиз… Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё…

Тўлиқ ўқиш

Дардларга даво дуо

Абу Саид (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Бир куни Пайғамбар (алайҳиссалом) масжидга кирди ва у ерда ансорлардан Абу Умомага (розияллоҳу анҳу) кўзлари тушди: – Эй Абу Умома, нега намоз вақтидан ташқарида ҳам масжидда ўтирибсан?  – дея сўрадилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). – Менга азоб бераётган дардлар ва қарзларим сабабли шу ердаман, эй Аллоҳнинг расули”, –…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаёт ҳикмати

Ҳасан Басрий Умар ибн Абдулазизга (розияллоҳу анҳум)  хат ёзиб, бундай деди: “Дарҳақиқат, дунё бир тушдир, охират уйғоқликдир, ўлим эса ўртададир. Биз аралаш-қуралаш тушлар оғушидамиз. Ўзини ҳисоб-китобга тутган фойда қилади. Бундан ғафлатда қолган зарар кўради, ишларнинг оқибатини ўйлаган нажот топади. Ҳавои нафсига итоат этган залолатга кетади. Ҳалим табиатли ютади. Худодан қўрқиб иш қилган омонда бўлади. Ибрат…

Тўлиқ ўқиш

Ота-оналарга мурожаат

Аждодлар бир-бирларига бўлган ҳурмат-эҳтиромларини улар қошига кийиб чиқадиган либослари орқали ҳам изҳор қилганлар, илгаритдан рисоладаги оилаларда қизлар оталари, акалари ишдан келишига саришта, тиззаю иликларини ёпиб турадиган кийимлар кийиб олганлар. Ҳатто тунги кўйлакларининг енглари узун, тўкис бўлса ҳам, аёллар фарзандларига шу алпозда кўринмаганлар. Бу диний нуқтаи назар эмас, бизнинг азалий одоб ўлчовларимиз, миллий дидимиз, кўникмаларимиз шундай!…

Тўлиқ ўқиш

Қалбни ўлдирадиган тўрт нарса

гуноҳ устига гуноҳ қилиш; аёллар билан кўп гаплашиш; эси паст аҳмоқлар билан тортишиш; исрофгар бойлар ва қаҳр-ғазабли, бераҳм ҳукмдорлар билан бўлиш.…

Тўлиқ ўқиш

Укам калима айтишни ўргатди

Бу воқеа кузда бўлганди. Йиғим-терим палласи. Қишлоқ чеккасидаги кўздан пана ҳовлимизда катта бир ёнғоқ дарахти бор. Онам шу ёнғоқни қоқиб беришимни сўрадилар. Укам унинг бир шохини қоқиб-терган, ҳозир эса бошқа иши чиқибди. Узун ходани олиб, йўлга отландим. Дарахт ҳақиқатан жуда улкан. Қишда бировга ўтин керак бўлганми, шохлари анча сийраклатиб қўйилган. Ушлашга жой йўқ. Мева эса…

Тўлиқ ўқиш

Вужудимиз ҳам тарбияга муҳтож

Инсон учун саломатлик жуда муҳим. Агар соғлигингизни йўқотсангиз, ишлаш у ёқда турсин, ҳатто дам олиш ҳам кўнглингизга сиғмайди. Фан-техника тараққиёти ҳаёт тарзимизга жуда катта қулайликлар олиб келди, яшашимизни осонлаштирди. Лекин мана шу енгилликлар бизни камҳаракат, эринчоқ қилиб қўйди. Бугун ҳатто очиқ эшикни ҳам ўзимиз беркитгимиз келмайди, пульт бўлсаю ўтирган жойимизда ёпиб қўя қолсак. Бу кайфият…

Тўлиқ ўқиш

Яшаш учун…

Бир одам капалак тухумини кўриб қолди. Тухум ичидан тешик очилгач, у қизиқиб бир неча соат давомида капалакнинг қобиқни ёриб чиқишини кузатиб ўтирди. Капалакча танасини қобиқ ташқарисига чиқаришга уринарди. Бироздан кейин капалак тиниб қолди. Гўё у бор кучи билан ҳаракат қилди-ю, уринишлари зое кетгандек эди. Ҳалиги киши капалакка ёрдам бериб юборишга қарор қилиб, қайчи билан туҳум…

Тўлиқ ўқиш

Дунёда афзаллик

Инсоннинг бу дунёдаги афзаллиги ҳурмат-шарафи, илми ва адаби биландир. Бу борада мол-мулк, мартаба ёки насаб бирламчи эмас. Одам ахлоққа риоя этиши ва дин буйруқларга бўйсуниши билан чинакам ҳурмат топади. Ишхонада, оилада, жамиятда – ҳамма жойда инсон учун чегаралар бор. Агар ўша чегаралардан ташқарига чиқилмаса, бу ўткинчи дунё жаннатдай бўлади. Бутун жанжаллар, тушунмовчиликлар, ғавғолар ана шу…

Тўлиқ ўқиш

Айб кимда?

Ҳамроев кечки овқатдан кейин бирпас чўзилмоқчи бўлган эди, тўғри келмади: нариги уй тўполон – болалар бир-бирини ёстиқ билан уриб ўйнаётибди; соат саккиз яримда мажлисга бориш ҳам керак. Кеча Ҳамдам ота-оналар мажлиси бўлиши тўғрисида мактабидан қоғоз олиб келтирган. Ҳамроев ҳеч қачон мажлисга борган эмас, аммо фурсати бўлганда бир тайёрланиб бормоқчи ва бола тарбиялашни билмаган ёки бу…

Тўлиқ ўқиш

Диққат! Танлов!

“Ирфон” тақвими энг яхши ҳаётий ҳикоялар учун танлов эълон қилади. Ўзингиз гувоҳ бўлган ёки эшитган ибратли, таъсирли воқеаларни бизга ёзиб юборинг. Оригинал, маъно-мазмуни тақвим талабларига жавоб берадиган ҳикоялар чоп этиб борилади. Танлов бир йил давом этади ва ғолиблар келаси йил ёзида аниқланади. Ҳикоя муаллифи ўзингиз бўлишингиз ва у олдин бошқа нашрларда эълон қилинмаган бўлиши шарт.…

Тўлиқ ўқиш

Қайси бири муҳимроқ?

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин болалар нутқининг яхши ривожланмаслиги телевизор кўришга жуда-жуда боғлиқ. Олимлар фикрича, ҳар куни экран қаршисида вақт ўтказадиган болаларда нутқий нуқсонлар ва диққатни жамлолмаслик каби муаммолар кўп учрайди. Нега бундай? Ахир улар ҳар куни телевизор орқали турли мулоқотлар, суҳбатларни эшитади-ку? Бола мияси техника воситалари орқали ўрганишга мослашмаган. У яхши ривожланиши учун жонли мулоқот керак,…

Тўлиқ ўқиш

Ўғлим берган “тарбия”

Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…” Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб…

Тўлиқ ўқиш

Отам берган тарбия

Ёшим ўттиздан ошди…  Университетга кириб, олий маълумотли бўлдим. Оила қуриб, фарзанд кўрдим. Аллоҳга беадад шукр, ота-онам, жигарларим бахтимга соғ. Тотув ҳаёт кечиряпмиз. Оилада уч ўғилмиз. Отамизга бўлган ҳурматимиз чексиз. Падаримиз бизга тўкин, фаровон ҳаёт бермади. Лекин яхши тарбия берди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, отам шу пайтгача бирор марта сўкиниб, ҳақорат қилмади! Эсимни танибманки, отам айтган…

Тўлиқ ўқиш

Эҳтиёткорлик

Фойдасиз нарсалар ҳақида гапирма, душманингдан узоқроқ юр, ишончли дўстингдан бошқа дўстларингдан эҳтиёт бўл, ишончли киши Аллоҳ таолодан қўрққан ва буйруқларига итоатда бўлган инсондир. Бузуқ киши билан юрма, чунки у сенга ҳам бузуқликни ўргатади. Уни сирингдан воқиф қилма. Ишингда фақатгина Аллоҳдан қўрққанлар билан маслаҳатлаш.…

Тўлиқ ўқиш

Уй-рўзғор маслаҳатлари

Устма-уст қўйилган стаканлар бир-бирига ёпишиб қолганда устидагисига муз солинса, бироздан кейин осонгина ажралади. Пахтали кийимлар тортишиб қолмаслиги учун биринчи бор юваётганда бир кеча совуқ сувга солиб қўйиш керак. Картошкалар ичига бир дона олма солиб қўйилса, 8 ҳафтагача улардан куртак-бўртма ўсиб чиқмайди. Газ-печда товуқ пиширмоқчи бўлсангиз, яримта лимонни гўштнинг устига яхшилаб эзиб суртинг. Бринза (шўртанг пишлоқ)…

Тўлиқ ўқиш

Ишонч уйғотиш усули

Наполеондан “Қандай қилиб аскарларингда ишонч уйғотдинг?” деб сўралганида, бундай жавоб берган эди: “Уч нарсани уч нарса билан қайтарар эдим. Ким: “Қўлимдан келмайди, қодир эмасман”, деса, унга: “Уринавер, ҳаракат қил”, дердим. Ким “Билмайман” деса, унга: “Ўрган”, дердим ва ким: “Иложи йўқ”, деса, унга: “Қайта-қайта синаб кўравер”, дер эдим.…

Тўлиқ ўқиш

Барҳаёт даво усуллари

Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнгги кашфиётлар туфайли қанча янгиликларга эга бўлмасин, Сарвари Коинот Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) бундан салкам ўн беш аср муқаддам умматларига қолдирган тавсиялари олдида бош эгаверади, ҳайратда қолаверади. Чунки уларни замонавий фан ва тиббиёт бирма-бир тасдиқлаб келяпти. Ҳижратдан олдин Ясриб (Мадина) ва унинг атрофларида безгак касаллиги кўп учрар, минглаб одам шу туфайли…

Тўлиқ ўқиш

Фарзанд тарбияси ҳақида

Фарзанд Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир…” (Каҳф, 46). Фарзанд энг улуғ неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари,…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: