2014 йил 2-сон

Илтижо

Муҳтарама Улуғ   Поку ҳақ юзига қаролмадим тик, Дилим бир бошқа… тил – ёлғончи тилмоч. Фанойим бақодек жоним югурик, Илоҳи, қалбимнинг кўзларини оч.   Кундузим мисоли унут оролдир, Тунлари бошимда ғафлат тоғи тож. Руҳимга савоб ҳам заҳмат, малолдир, Илоҳи, қалбимнинг кўзларини оч.   Дунёга устунлик даъвойим борми? Бир сўзни тишласам, ҳукмим таранг, кож. Воҳ, менинг…

Тўлиқ ўқиш

V. Тавбанинг аҳамияти ва зарурати

Гуноҳдан сўнг дарҳол тавба қилиш вожибдир. Чунки гуноҳнинг ҳалокатли эканини англаш имон тақозосидир. Тавбани кечиктириш мумкин эмаслигини англаган киши дарҳол амалга ўтади, ўзини ёмон феъллардан тия бошлайди. Ҳар бир илм яхши амал бажариш учун ўрганилади. Модомики, илм амалга сабаб бўлмас экан, унинг масъулиятини тўла ҳис қилиш мушкул. Гуноҳларнинг зарарини билиш, англаб етиш илмдир. Мана шундай…

Тўлиқ ўқиш

Меърож кечаси намози

“Меърож” – кўтарилиш, юксалиш дегани бўлиб, бу кечада Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) осмонга кўтарилганлар. Унинг тафсилоти тарих китобларида баён қилинган. Бу кечанинг фазилати улуғ бўлиб, уни тиловат, қазо намозлари бўлса, уларни ўташ, зикр, дуо, тасбеҳ ва салавот айтиш билан ўтказиш марғуб саналади. Зиммасида қазо намозлари бўлмаганларга эса, 12 ракат нафл намоз ўқиш тавсия қилинади. У 2 ракатдан…

Тўлиқ ўқиш

Тавба намози

Қилинган тавбанинг қабул бўлиши учун икки ракатли нафл намоз ўқиш мандуб саналган ибодатдир. Гуноҳидан пушаймон бўлган киши Аллоҳ таолонинг фазлу карамига, тавбаларининг қабул қилинишига эҳтиёжманддир. Бунинг учун икки ракатли намоз ўқиб, мағфират сўраш мандубдир. Тавба намози ҳақида ҳазрат Алидан (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қилинади: “…Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) менга бир ҳадис ривоят қилди: “Расулуллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

Кўнгил хотиржамлигининг сири… Муҳим

Бугунни ўтмиш билан боғлаб қўйманг! Ўтмишингиз бугунингизни бузолмайди. Ўтмиш келажакни ҳам белгиламайди. Келажагингизни сизнинг ишончингиз ва хатти-ҳаракатларингиз белгилайди. Бошқалар сиз ҳақингизда нима деб ўйлаши сизнинг муаммонгиз эмас. Асосийси, сиз нимани муҳим деб билишингиз ва айнан сиз нима деб ўйлашингиз. Вақт кўп нарсаларнинг давоси. Оғриқлар тарқайди. Бизнинг вазифа – сабрли, кучли бўлиш! Ҳеч ким бахтимизни таъминлаб…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикоят

Сўфи Оллоҳёр   Эшитгил, фосиқи ёнди гунаҳдин, Пушаймон бўлди аҳволи табаҳдин. Қилур эрди ёмон нафсин маломат, Гуноҳдин муддати эрди саломат. Ёмон нафси тақозо қилди ёна, Ёмонлиғ орқасидин кетди ёна. Саҳаргоҳи уёнди ул гуноҳсоз, Пушаймон ўлди қилғон феълидин боз. Бўлуб эрди дилу жони била нарм, Ва лекин қилди бузғон аҳдидин шарм. Йўқ эрди заҳраси тавба қилурга,…

Тўлиқ ўқиш

Қаноат

Маълумки, Аллоҳ таоло барча инсонларни турли хил қилиб яратганидек, уларнинг ризқларини ҳам ҳар хил қилиб тақсимлаган. Бу эса инсонлар учун бир имтиҳон бўлиб, улар ана шу ризққа шукрона билан яшаб ўтишларига ишорадир. “Аллоҳ ризқда баъзиларингизни баъзиларингиздан юқори қилиб қўйди…” (Наҳл, 71). Қаноат – инсоний фазилатларнинг энг олийси. Бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, ҳасад, кўра олмаслик…

Тўлиқ ўқиш

Парвардигорим карамлидир

Бани Исроилда бир шоҳ бор эди. Кўп ибодат қилгувчи бир кишини унга сифатлабдилар. Уни чақириб: “Менинг суҳбатимда бўласан, уйимда турасан”, деб талаб қилибди. Ҳалиги обид: “Эй шоҳ, борди-ю, бир куни уйингга кириб, жориянг билан ўйнашиб ўтирганимни кўриб қолсанг, нима қиласан?” дебди. Шоҳ аччиқланибди: “Эй фожир, менга шу гапни айтишга қандай журъат этдинг?!” Шунда обид: “Менинг…

Тўлиқ ўқиш

Янги китоблар

Никоҳдан мақсад Никоҳ шарафли ва муборак ақддир. Аллоҳ таоло уни бандаларининг фойда ва манфаатлари учун, эзгу мақсадларга ва шарафли ғояларга эришишлари учун жорий қилгандир. Никоҳдан кўзланган муҳим мақсад зурриёт қолдириш ва ҳаромдан сақланишдир…   1. Зурриёт қолдириш Уйланишни истаган шахснинг биринчи мақсади Аллоҳ таолога ибодат қиладиган, ортидан ҳаққига дуо қиладиган, инсонлар ўртасида номини сақлайдиган солиҳ…

Тўлиқ ўқиш

“Ҳалок бўлибсан, ҳалок қилибсан!”

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Бир кеча хуфтон намозини ўқиганимдан кейин Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) олдиларидан чиқдим. Бир пайт йўл устида турган бир хотинни кўрдим. У: “Эй Абу Ҳурайра, мен катта гуноҳ қилдим, тавба қилсам бўладими?” деб сўради. “Нима гуноҳ қилдинг?” дедим. “Мен зино қилдим ва зинодан бўлган болани ўлдирдим”, деб жавоб берди. Унга: “Ҳалок бўлибсан, ҳалок қилибсан! Аллоҳга қасамки, сенга тавба йўқ!” дедим. “У қаттиқ қичқириб, ҳушидан кетди. Мен кетдим. Кейин ўзимга ўзим: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва…

Тўлиқ ўқиш

Девонанинг ҳикмати

Юрак-бағри эзилган бир девона бор эди. Кўчада юрса, ёш болалар орқасидан тош отиб, урардилар. Охири у бир ҳаммомнинг ўтхонасига бориб, бир бурчакда дарича остида ўтирди. Бирдан ҳавони булут қоплаб, дўл ёғди ва дўл дарчадан кириб, девонанинг бошига тегди. Хона қоронғи эди, дарича борлиги ҳамсезилмасди. Шу сабаб девона дўлни болалар отаётган тош деб ўйлади. Зеро, у…

Тўлиқ ўқиш

Инсонни “кашф этиш”нинг ўн усули

Психологлар фикрича, имо-ишораларни ва феъл-атворни “ўқий олиш” самарали суҳбат қуришнинг энг муҳим шартидир. Бу ажойиб илмни ҳар ким ўрганиши мумкин, агар бундай қобилият туғма бўлса, уни ривожлантириш жуда осон. Одамнинг қадам ташлаши, юз ифодаси, имолари, қараши, одатларига қараб у ҳақдаги илк хулосани чиқарамиз. Бу ҳолат онгости ҳодисаси ҳисобланади. Онгости жараёни дегани нимани англатади? Масалан, газета ўқиб ўтирибсиз. Кўчадаги машиналар, одамларнинг…

Тўлиқ ўқиш

Уч дарднинг бир давоси

Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир одам келиб, камбағаллиги, оиласи таъминотида қийинчиликларга дуч келаётганидан шикоят қилди. Ҳасан Басрий унга қисқа қилиб: “Истиғфор айтинг!” деди. Бироздан сўнг у зотнинг ҳузурига яна бир одам келиб, боғининг қуриб бораётгани, қандай чора қилса ҳам нафи бўлмаётганидан зорланди. Ҳасан унга ҳам биргина сўз билан: “Аллоҳга кўп истиғфор айтинг!” деб жавоб берди. Орадан…

Тўлиқ ўқиш

“Уялма маърифатни ўрганурдин…”

Инсон бирор нарсага одатланса, уни тарк этиши қийин кечади. Ўғрилик, хиёнат, ёлғон, таъмагирлик барчаси аста-секинлик билан бошланади. Ушбу ёмон иллатларнинг сабабчиси муҳитнинг ёмонлиги ва ялқовлик, дангасаликдир. Бундан қутулишнинг ягона йўли илму маърифатга интилишдир. Хатоларини тўғрилаб, билмаган нарсасини ўрганиб, яхшиларнинг насиҳатига қулоқ тутиш, Ҳақ таолонинг буюрганларини бажариш, қайтариқларидан қайтиш билан инсон ўзини ислоҳ қилади. Сўфи Оллоҳёр…

Тўлиқ ўқиш

IV. Насуҳ тавбаси нима?

“Насуҳ” тавбаси чин, самимий ва ҳақиқий тавба дегани бўлиб, уламолар унга қуйидагича таъриф беришган: Ҳазрат Умар, Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳум) таърифларига кўра, насуҳ тавбаси сут елинга қайтмагани каби, яна гуноҳга қайтилмаган тавбадир. Қатода айтади: “Насуҳ самимий ва чин дилдан қилинган тавбадир. Холис ҳам деб изоҳланган”. Ҳасан Басрий эса: “Насуҳ суйган гуноҳини ёмон…

Тўлиқ ўқиш

Тавба

Садриддин Салим Бухорий Сочларимга инибди оқ ранг, Оқ кафанни ҳозирлаш лозим. Басдир қора нафс йўлида жанг, Басдир қора таъмага таъзим. Оқ соч – ўлим хабари, бироқ Бехабарлар ўтдию кетди. Қора лаҳад ичида чироқ Ҳозирламоқ фурсати етди. Қора гўрнинг чироғи имон, Сочларимга инибди оқ ранг. Басдир фириб, бас эрур ёлғон, Басдир қора нафс йўлида жанг……

Тўлиқ ўқиш

Буюк бобомизни эслаб…

Дунё давлатчилик тарихида фақат яхши ном билан эсланадиган, адолатли ва кучли шахсиятга эга саркарда-ҳукмдорлар бармоқ ила санарли. Улар кучли марказлашган давлат тузишдан ташқари, турли миллатларни бирлаштира олган, илм-фан ва маданиятни оталиғига олган, оиласи ва мамлакатда хайрли ишларда шахсан ўрнак бўлганлар. Бобомиз соҳибқирон Амир Темурни нафақат Шарқда, балки Европада – Испания, Франция, Буюк Британия, Германияда ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Она раҳмининг чидамлилиги

Ахир, Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?! Сўнгра у (сув – нутфа)ни пухта қарор (топадиган жой)да қилиб қўймадикми?! (Яъни, она қорнида) маълум муддатгача (Мурсалот, 20-22). Оятда она раҳмининг соғлом, чидамли ва пухта яратилганига ишора қилинмоқда. Раҳм аёлнинг қуймич суяги бўшлиғининг ўртасида жойлашгани учун ғоят ҳимояли жойда турган ҳисобланади. Раҳм нок шаклида ва мускуллардан ташкил топган…

Тўлиқ ўқиш

Йўқолган бола

Кекса бир киши Жалолиддин Румий ҳазратларининг ҳузурига келди. Сочлари юлинган, ҳоли паришон, мажолсиз эди. Бор кучини тўплаб, Румий ҳазратларининг этагига ёпишди. Кўзёшларини оқизиб: “Етти фарзандим бор. Улардан бирини ўғирлаб кетишди. Неча кундан бери оч-наҳор, ялангоёқ кўзимнинг оқу қорасини ахтариб тинка-мадорим қуриди, аммо тополмадим”, деди. Румий надомат билан бошини тебратди: “Бутун мавжудот Аллоҳни унутган, Уни йўқламайди! Истаги…

Тўлиқ ўқиш

Қабрларни зиёрат қилиш ҳақида

Шайх Абдулазиз Мансур   Мозор ва қабристонларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга баробар жоиз, ҳатто савобли ишлардандир. Пайшанба, жума ва шанба кунлари зиёрат қилинса, маййитлар сезиб тураркан. Фақат зиёрат одобларига риоя қилиб, бидъат ишлардан сақланиш шарт. “Раддул-муҳтор” матни ва ҳошияси   Мозор ва қабристон зиёратининг одобларидан бири маййитнинг оёқ томонидан келиб, салом бергач, тик турган…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: