2014 йил 1-сон

Хожа Аҳмад Яссавий. Аро йўлда қолдим мано

Ақлим кетти, бошим қотти, нечук айтай? Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано. Умрум ўтти, вақтим етти, қайга борай? Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.   Во дариғо, тонг отқунча кўпуб ёттим, Шайтон билан ишрат қилиб, диним соттим, Бу оламда Ҳақни суймай беғам ўтдим, Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.   Гуноҳимдин тоғу тузлар ҳазар қилди,…

Тўлиқ ўқиш

Тили бузуқлик зарарлари Муҳим

Биз ҳаётда кўп учрайдиган маънавий жиноятлардан бири сўкиш, сўкиниш, ҳақоратлашдир. Бу одамнинг маданиятсизлигини, ахлоқсизлигини кўрсатади. Динимизда бу борада қатъий қайтариқлар бор. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Аллоҳ таолога ва Қиёмат кунига ишонган киши фақат яхши гапларни айтсин ёки сукут сақласин!” деганлар. Бироқ бу йўриққа ҳар доим ҳам амал қилавермаймиз. Тили бузуқлик инсон бошига нафақат бу дунёда, балки охиратда…

Тўлиқ ўқиш

Ўқинг, қизиқ…

Дунёда болалар фоизи энг кам мамлакат Германия – 15 фоиз. Энг баланди эса Кения – 51 фоиз. Дунёда энг кенг тарқалган исм – Муҳаммад, энг кенг тарқалган фамилия эса – Чанг. Қариялар сони бўйича Швеция (аҳолининг 24 фоизи) етакчи, энг паст кўрсаткич Қувайтга тегишли (2 фоиз). Иккинчи мингйиллик бошида (1000 йил) дунё аҳолиси 400 миллион…

Тўлиқ ўқиш

“Мусулмончилик – аста-секинлик”ми? Муҳим

Баъзи одамларнинг “Мусулмончилик – аста-секинлик” деганини эшитиб қоламиз. Аслида ҳам шундайми? Бу гапни қандай тушуниш керак? “Мусулмончилик – аста-секинлик” деган гап бор. Аммо уни ўз ўрнида қўллаш керак. Масалан, фарзларни адо этишда бу иборага амал қилинмайди. Дейлик, бир киши намоз ўқишни бошлади ва “Мусулмончилик – аста-секинлик” деб, олдинига икки маҳал, кейин уч маҳал ўқиб, секин-секин…

Тўлиқ ўқиш

Ёқимли-ю, бироқ…

“Ўзбек халқ мақоллари” китобини варақлаётиб “Хушомадгўйга қўй сўйдирма” деган мақолга кўзим тушди. Ўйланиб қолдим: нега бундай дейиляпти? Хўп, хушомад-ку ёмон одат, айтаётган одамни тубанлаштиради, номуссизлигини кўрсатади, эшитаётган одамни эса ғурурлантириб, ўзида йўқ сифатларга эгалигигига ишонтириб қўяди. Лекин бунга қўй сўйишнинг нима алоқаси бор? Агар лаганбардор одам қассобчиликка танланса, ишлаётган пайтида ҳам мақтовларини қўймайди, қўйдан бошлаб…

Тўлиқ ўқиш

Орамиздан парда кўтарилмасин Муҳим

Сўкиш ёки сўкиниш Исломда катта одобсизлик саналади ва гуноҳлар қаторига киритилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) ўз ҳадисларида сўкинишни қаттиқ қоралаганлар. Одатда одамлар сўкишга унча эътибор бермайдилар. “Сўкса сўкилиб қолармиди”, деб кетаверадилар. “Фалончи бўлганидан кейин сўкади-да”, деган ўринсиз мулоҳазаларни ҳам айтадилар. Аслида, сўкиш гуноҳ ва қабиҳ иш бўлиш билан бирга ўзидан кўра каттароқ…

Тўлиқ ўқиш

Дунёнинг етти мўъжизаси

Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди. Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди. Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашворайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани,…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ сиздан сўрайди…

Аллоҳ сиздан қандай машина ҳайдаганингизни эмас, шу улов ёрдамида неча кишининг мушкулини осон қилганингизни сўрайди. Аллоҳ сиздан кийим жавонингизда қанча либосингиз бўлганини эмас, қанча одамни кийинтирганингизни сўрайди. Аллоҳ сиздан мулкингиз қанчалигини эмас, шу мулкнинг қанчасини ҳақ йўлда сарфлаганингизни сўрайди. Аллоҳ сиздан қанча маош олганингиз ёки бойлик тўплаганингизни эмас, уларни қандай йўл билан топганингизни сўрайди.  Аллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

Кейин кеч бўлиши мумкин! Муҳим

Аллоҳ таоло буюради: “Аллоҳга ибодат қилинг ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманг! Ота-онага эса яхшилик қилинг!” (Нисо, 36). Барча пайғамбарлар ота-онага яхшилик қилишга чақириб, уларга оқ бўлишдан қайтарган. Бу масалага оид юздан ортиқ саҳиҳ ҳадис бор. Ота-онага оқ бўлиш гуноҳи кабирадир. “Оқ” сўзи араб тилидан ўзлашган бўлиб, “кесиш, узиш” маъноларини англатади. Яъни ота-она билан фарзанд…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаракатда гап кўп

Сиҳат-саломатлик, бардам-бақувват бўлиб юриш ҳар бир кишининг бир умрлик орзусидир. Агар бу истаклар амалга ошишини хоҳласангиз, кўпроқ ҳаракатда бўлинг. Мунтазам ҳаракатда бўлиш жисмоний қувват бериш билан бирга руҳиятга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан, табиат қўйнидаги сайр инсонга руҳий тетиклик бағишлайди. Тоғ ёнбағирларида, айниқса, дарахтзор оралаб сайр қилиш вужудимиз учун жуда фойдалидир. Биламиз, дарахт баргларидан биз…

Тўлиқ ўқиш

Савоб кушандаси

Энг катта ижтимоий дардлардан бири ҳисобланган ҳасад барча соҳаларда кўплаб зарарлар келтиради. Уламолар, ҳасад бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир, дейдилар. Ҳаётнинг энг майда икир-чикирларидан тортиб энг баланд чўққиларигача ҳар нарсада ҳасад бордир. Агар инсон бошқа бир кишига етган неъматдан севиниб, ўша неъматни ўз…

Тўлиқ ўқиш

Ёмонга ўзининг ёмонлиги кифоя Муҳим

Бир шоҳнинг икки вазири бор эди. Бири ақл-фаросати, тўғрисўзлиги билан эътиборга тушган, подшо кўп масалаларда ундан маслаҳат олар эди. Бу вазир бировга ёмонлиги йўқлиги билан ажралиб турар, унинг “Яхши одамга яхши муносабатда бўлинг, ёмонга ўзининг ёмонлиги етади” деган гапи эл орасида машҳур бўлиб кетган эди. Нариги вазир эса унинг саройдаги мавқеи ва одамлар орасидаги обрў-эътиборига…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳга яқин турай десангиз Муҳим

Чиройли муомала, одобу хулқ ва инсонлар ўртасидаги муносабатларга динимизда жуда катта аҳамият берилади. Чунки мусулмончиликнинг асосий мазмун-моҳияти ҳам худди шу одоб, ахлоқ меъёрларига риоя қилишдир. Бу сифат араб тилида “рифқ” дейилади. Салаф уламоларимиз уни турлича шарҳ қиладилар. “Мирқот” китобининг муаллифи Али ибн Султон Муҳаммад Қорий айтадилар: “Унинг маъноси барча қўполликларнинг зидди, ҳалимлик, одамлар билан муросаю…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ар-Рауф – бандаларига ўта марҳаматли ва шафқатли Зот. Раҳмати жуда кенг, кечиришни яхши кўради, кечирганни кечириш билан мукофотлайди. Бандаларини гуноҳлари туфайли дарров жазоламайди, пушаймонлик туйиб қайтишлари учун имкон беради. Маликул-мулк – Мулк-борлиқнинг ягона соҳиби. Бандаларнинг қўлларидаги ҳам Унинг мулкидир, ҳатто банданинг ўзи ҳам Унинг мулки. Борлиқнинг эгаси ҳам, ҳукмдори ҳам Ўзи. Мулкини истаганидек тасарруф қилади.…

Тўлиқ ўқиш

Жамиятимиз посбони Муҳим

Уят фақат инсонга хос туйғудир. Ҳайвон уят пайдо қилолмагани учун инсонга яқинлашолмайди, лекин инсон уятини йўқотиб ҳайвонга яқинлашиб қолиши мумкин. Оёғи ёки тили билан гандираклаб юрган мастга, қўлга тушиб ёки қўлга тушишдан қўрқиб эс-ҳушини йўқотган ўғрига, ҳийла-найранги фош бўлиб безрайиб турган товламачига, дуч келган аёлга эшак тили билан “муҳаббат” изҳор қилган махлуққа разм солинг, буларнинг…

Тўлиқ ўқиш

Профессорнинг сабоғи Муҳим

Профессор сув тўлдирилган стаканни олди ва қўлларини олдинга узатиб, талабалардан сўради: – Стаканнинг вазни қанча деб ўйлайсизлар? Синфга жон кирди, ҳар ким ўзича тахминлади.        – Икки юз грамм чиқар-ов. Балки уч юз граммдир. Бор-е, ана беш юз грамм бўлсин. – Тортиб кўрмагунча, аниқ вазнини барибир билиб бўлмайди. Лекин ҳозир бу муҳим эмас. Менинг сўрамоқчи бўлган…

Тўлиқ ўқиш

Вақтимизни ўзимизга сарфласак…

Аллоҳ таоло аёлга ато этган гўзаллик, нафосат, фидойилик, муҳаббат, марҳамат, шафқат каби неъматларнинг энг олийси оналикдир. Бироқ бу шараф, эҳтиром фарзандни дунёга келтириш билангина белгиланмайди. Ҳомиладорлик даври қанчалар машаққатга тўла бўлмасин, ҳақиқий масъулиятли палла бола туғилганидан кейин бошланади. Ҳадиси шарифда жаннат оналар оёғи остида экани айтилади. Бунга эришиш учун эса аёлдан катта фидойилик талаб қилинади.…

Тўлиқ ўқиш

Аъзам Ўктам. “Ишончли тоғ қуласа…”

* * * Ишончли тоғ қуласа, бирга қулар кийик ҳам – бултур бобом кетдилар, момом кетмоқда бу дам.   Билмас эдим оламнинг бу қадар торлигини. Лекин унда шунча кўп Хешимиз борлигини.   Шаҳарлик амакимга боқсам, кўзларим тинар. Йўқ, у одаммас, жонли, оёқ-қўлли шумхабар.   Шундан бери даҳшатга солади мени кўзёш Ва фақат ўлим бўлса келадиган…

Тўлиқ ўқиш

Викторина

1. “Имон” билан “Ислом” тушунчалари орасида қандай фарқ бор? 2. Қуръонда қабрлари бошида ёдгорлик ўрнатиш ҳақида баҳс қилинган зотлар кимлар? 3. Усули фиқҳ истилоҳида “Маслаҳатул мулғо” деб нимага айтилади? 4. Ҳадис истилоҳида “Муфтаро” нимани англатади? 5. Исмоил Сомоний тахтга ўтиргач, дин йўлида қилган хайрли ишларининг биринчиси нима эди? Ушбу саволларга 2013 йилнинг 15 январига қадар…

Тўлиқ ўқиш

Нечта дўстим бўлиши керак? Муҳим

Бир киши машҳур донишманднинг ҳузурига келиб, ундан сўрабди: – Устоз, сиздан бир нарсани билиб олмоқчи эдим. Одамнинг нечта дўсти бўлиши керак? “Юз тилланг бўлмасин, юзта дўстинг бўлсин” деган мақолни эшитиб қолдим. Лекин агар атайлаб дўст қидирадиган бўлсам, ишларим ўнгидан келишига ишонмайман. Ахир қаршингдаги одам аслида қанақалигини билиб бўлмайди. Бундан ташқари, у чинакам дўст бўлишга лойиқми-йўқми…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: