2013 йил 4-сон

Ҳикматлар сандиғидан

* * * Кўпинча тенглик тушунчасининг адолат билан аралашганини кўрамиз. Инсонга икки, қўйга тўрт оёқ берилишида бир тенгсизлик бордир. Аммо бу адолатсизлик эмас. Инсонга буниси, қўйга эса униси ярашади. Алоуддин Башар   * * * Ёмон, норасо эътиқод билан қилинган эзгу иш сароб ва кул каби ҳеч қанақа фойда бермайди. Абулқосим Замахшарий   * *…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Гуноҳим афв этиб, Сан мағфират қилғил, Худовандо, Ибодат айламай Санго, бўлубман осийи гумро(ҳ).   Абас бирла ўтиб умрум, юруб доим гуноҳ бирла, Ўзунг ёзиқларимни кечмасанг, ҳолим вовайло.   Жаҳонга келдим-у, тоат қилмай, исён этиб доим, Бу оламда манингдек пурхатодин бормукин асло?   Югурдим маъсиятга, жону дил бирлан қилурман деб, Ибодатдин қочиб доим, бўлубман эл ичра…

Тўлиқ ўқиш

Самолёт ҳақида ўн факт Муҳим

Самолётда учиш ва унинг хавфи ҳақида турли миш-мишлар юради. Аслида эса: 1. Самолёт энг хавфсиз транспорт туридир. 2. Дунёда ҳар уч секундда битта самолёт ерга қўнади. 3. Самолётнинг ҳалокатга учраш эҳтимоли 0,000001 фоиз. 4. Ҳар йили авиаҳалокатлардан кўра эшаклар одамлар умрига кўпроқ зомин бўлади. 5. Пиёдалар ҳудудида яшил чироқнинг ёнишини кутиб, машина уриб кетиши эҳтимоли…

Тўлиқ ўқиш

Ғаройиб ўн олтилик

Аллоҳ барчамизга ҳаёт бериб қўйган. У бизга омонат. Уни рисоладагидек, жамият ва оиламиз учун фойдали яшаяпмизми? Албатта, ҳаммамиз учун жон ширин, лекин доим ҳам тўғри йўл тутиш имкони бўлмайди. Қуйида ҳаётимизга мазмун ва ранг-баранглик олиб кирувчи, руҳан ва жисмонан саломатлигимизни мустаҳкамловчи 16 тавсияни сизга илинмоқдамиз: Танаффус қилинг! Қилаётган ишларингиздан бироз фориғ бўлиб, нимадир бошқача иш қилинг: ўқиган…

Тўлиқ ўқиш

«Адаштирадиган бойликдан… паноҳ сўрайман» Муҳим

Дуонинг сўзларига қулоқ тутаман: «Раббим, ожизликдан, фақирликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, дангасаликдан, ҳийлакор дўстдан, фойдасиз илмдан, қабр азобидан, йиғлай олмайдиган кўздан, ғам ва қайғудан, қўрқмайдиган қаттиқ қалбдан, ҳар турли касалликдан, ҳаётнинг фитналаридан, қарздорликдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафсдан, мункиллаб, бировларнинг қўлига қараб қолишдан, золимликдан, зулмга учрашдан, исёнга бошлайдиган фақирликдан ва адаштирадиган бойликдан, ўтмишдан афсусланишдан ва келажакни ўйлаб…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаётдаги уч нарса…

Ҳаётдаги уч нарса ишончли эмас: орзу, омад ва бойлик. Уч нарса эса ҳеч қачон ортга қайтмайди: вақт, сўз ва имконият. Уч нарсани йўқотмаслик лозим: хотиржамлик, умид ва ор-номус. Ҳаётдаги уч нарса жуда қимматлидир: севги, дўстлик ва ишонч. Уч нарса инсоннинг ким эканини кўрсатади: меҳнат, ҳақиқатпарварлик ва эришган яхшиликлари. Уч нарса инсонни нуратади: спиртли ичимлик, кибр…

Тўлиқ ўқиш

Асосийси қолиб…

Бир йигит мотоциклда постдан ўтаётган эди. Орқасидаги иккита катта сумкани кўрган нозир ичида нима борлигини сўради. “Қум”, жавоб берди йигит. Нозир уларни очиб кўрди, йигитнинг гапи рост эканига амин бўлгач, ўтказиб юборди. Бир неча кундан сўнг йигит яна ўша ҳолатда ўтди, нозир яна сумкаларни текширди, ҳеч нима тополмади. Бундай ҳол нозир нафақага чиққунча давом этди.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳазрат Алининг фазилати

Бир куни асҳоби киром Расулуллоҳдан (с.а.в.) ҳазрат Алини (р.а.) жудаям яхши кўришларининг сабабини сўрашди. Пайғамбар (а.с.) ҳазрат Алини чақириб келишни буюрдилар. Келгунига қадар саҳобаларга савол бердилар: – Сиз бировга яхшилик қилсангиз-у, у сизга ёмонлик қилса, қандай йўл тутасиз? Асҳоби киром (р.а.) яхшилик билан жавоб қиламиз, дедилар. Расули акрам (с.а.в.) яна сўрадилар: – Агар яна ёмонлик…

Тўлиқ ўқиш

Фойдали маслаҳатлар

•    Сабзавот шарбатини ҳар куни истеъмол қилиш кўздаги майда қон томирларини яхшилаб, кўз нурини тиниқлаштиради. Танага қувват бағишлайди. Сабзавотлар таркибида бириктирувчи тўқималар, минерал, антиоксидантлар ва бир қанча касалликларнинг олдини олувчи дармондорилар бор. Ҳар куни овқатланиш тартибига сабзавотлардан тайёрланган шарбат ёки бўлмаса янги узилган кўкатлардан овқатга қўшиб тановвул қилишнинг ўзи кифоя. •    Қон теккан буюмни олдин…

Тўлиқ ўқиш

Уйқу олдидан… Муҳим

Мисвок ишлатинг; Таҳоратли бўлинг; Ётоқ жойингизни кўздан кечиринг, кўрпангизни қоқинг; Қорин билан ётманг, чунки бу дўзах аҳлининг амали бўлиб, Аллоҳга маҳбуб эмас; Ўнг тарфингиз билан, ўнг қўлингизни юзингиз остига қўйиб ётинг; Фотиҳа, Оятал Курсий, Ихлос, Фалақ, Нас сураларини уч мартадан тиловат қилинг. Кейин қўлингизга дам уриб, баданингизга суринг; Қуйидаги зикрни ўқишни унутманг: “Парвардигоро! Сенинг номинг…

Тўлиқ ўқиш

Еб-ичишда ўртачалик

Кўп ейиш – ифрот, керагидан оз ейиш тафритдир. Эҳтиёж талабича ейиш – меъёрнинг чегараси. Дорақутний “Кўп еб-ичиш касалликларнинг бошидир”, деганмазмундаги ҳадисривоят қилган. Ислом мўътадиллик дини, танаси ва ақлига зарар берадиган даражада оч қолишни таъқиқлайди. Ҳаётини хавф остига қўйишни ҳаром қилган. Аллоҳ бундай марҳамат қилган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангизлар ва ҳаддан ошмангизлар!…

Тўлиқ ўқиш

Дуолар қабул бўлсин десак…

Гоҳида айримларнинг ёзғирганини эшитиб қоламиз: “Дуо қилаверамиз, бирортасининг қабулини кўрмадик!” Ахир, қонун-қоидасига мувофиқ ёзилмаган биргина ариза ҳам қабул қилинмас экан, шартларига риоя этилмаган дуо қандай ижобат бўлсин?! Оддий бандадан нимадир сўрашнинг ўзига хос йўли, одоби бўлганида, оламлар Парвардигоридан сўрашнинг одоби бўлмасинми? Дуо, таъбир жоиз бўлса, ҳузури илоҳийга юборилган арзнома. Инсоннинг ўз ожизлигини эътироф этиши. Одамнинг ўзи-ўзига…

Тўлиқ ўқиш

Ибодатда ўртачалик

Ибодат қилишда ҳам ифрот ва тафрит бўлади. Кечалари ухламасдан намоз ўқиш, кундузлари доим рўзадор юриш, жинсий ҳаётни буткул тўхтатиш – ифрот, ибодат қилмаслик ёхуд кам ибодат қилиш тафритдир. “Дин енгилликдир. Мўътадилликдан айрилиб ҳаддан ошганни дин мағлуб этади” (Насаий ривояти). “Исломда роҳиблик йўқдир. Гўшт енг, аёлларингиз кўнглини олинг. (Нафл) рўза тутинг. Тутмайдиган кунларингиз ҳам бўлсин. (Нафл) намоз ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Бошингга тушмагунча…

Бир куни Наполеон Бонапарт душман аскарларидан қочиб, баққоллик дўконига кирди. Баққол ҳукмдорни таниб, яшириб қўйди. Бир оздан кейин ҳаллослаб келган душман аскарларини “тўғрига қараб қочган бир кишини кўрдим”, дея чалғитди. Бир оздан кейин императорнинг одамлари келишди. Шу онни хаёлига келган саволни сўраш фурсат билган баққол деди: – Ҳукмдорим, бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир нарсани сўрасам,…

Тўлиқ ўқиш

Фикрлашда ўртачалик Муҳим

Катталаримиздан эшитиб улғайганим оддий, лекин пурмаъно сўзларни бот-бот эслаб тураман: “Меъёрни унутма!” Чин сўзим, авваллари бу ибора фақат еб-ичиш-у, ётиб-туришга тааллуқли деб ўйлардим. Ахир болаликда, ёшликда муаммолар асосан шу нарсалар билан боғлиқ бўлади. Ёш улғайиб, бироз тажриба пайдо бўлгач, “меъёр” тушунчаси анча кенгроқ қамровга эга эканини идрок қиляпман. Бу қораламада сал ноодатий йўналиш – фикрлаш, ақлни ишлатишдаги…

Тўлиқ ўқиш

Динда енгиллик

“Динда мажбурлаш йўқ” нима дегани? Ибодатлар оғир келса, уларни қилмай қўйса бўладими? “Аллоҳ Сизларни (шу дин учун) У танлади ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади” (Ҳаж, 78), деган. Бу бизга буюрилган фарз ва вожиблар агар, оғирлик қилса, қилмай қўяверса бўларкан, деган маънони бермайди. Асло! Фақат вақт ва жойига қараб, одамларнинг шароитидан келиб чиқиб баъзи рухсатлар берилган: Сув топилмасаёки бўлса ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Муносабатларда ўртачалик

Бир инсонга ортиқча меҳр бериб, барча сирларни унга айтиш – ифрот. Дўстига ишончи ва муҳаббатини билдирмай, яшириш тафритдир. Душманликда ҳаддан ошиш ҳам ифрот. Умуман, бировни ҳаддан ташқари яхши кўриш ёки ўта ёмон кўриш дуруст эмас. Зеро, ёмон кўрганимиз кун келиб дўстимизга, ҳаддан ошиқ меҳр қўйганимиз душманимизга айланиб қолиши мумкин. Бунга ҳаётий мисоллар жуда кўп. Мусулмонга, албатта, ишониш мумкин. Бироқ…

Тўлиқ ўқиш

Куз ҳақида ўйлар

Бир энциклопедияни кўздан кечираётиб куз ҳақидаги мана бу ёзувлар диққатимни тортди. Уни сизнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қиламан. Аммо сатр ораларига ўз фикрларимни ҳам қўшиб, бойитиб тақдим қилмоқчиман. Куз 22 сентябрдан 22 декабргача давом этадиган, ёз билан қиш ўртасидаги ўтиш мавсумидир. Яъни, ёшлик билан ўлим ўртасидаги ҳаётлик давримиз. Куз бу кексалик. Куз қишнинг хабарчисидир. Кексаликдан кейинги…

Тўлиқ ўқиш

Қурбонлик фазилати

Аллоҳ таоло инсонларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюради. Дарҳақиқат, ибодат Унга қурбат ҳосил қилишга ва Унинг розилигини топишга бир воситадир. Бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи молиявий ибодатлардан бири қурбонликдир. Қурбонлик учун сўйилган ҳайвонлар орқали мўмин киши Аллоҳ таолонинг амри билан ўз молидан воз кеча олиши имтиҳон қилинади. Қурбонлик қилиш бошқа ибодатлар каби Аллоҳ учун дейилса-да, аслида…

Тўлиқ ўқиш

Ўзини сақлолмаган…

Бир девона боғ четидаги деворга илинган эшакнинг бош суягини кўриб, нега бундай қилишганини сўради. Унга боққа кўз тегмаслиги учун осилганини тушунтиришди. Девона деди: – Тириклигида бошига тушаётган калтакни қайтара олмаган эшакнинг суяги энди боғингиздан ёмон кўзни қайтарармиди! …Баъзан, девона билган нарсага ўзини салкам даҳо ҳисоблайдиган одамларнинг онги етмаганига ҳайрон қоласан.…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: