2013 йил 3-сон

Маълумотлар

Исро-меърож кечаси Ражаб ойининг 27 кечаси Меърож кечасидир. Мазкур кечада ҳам қазо ва нафл намозлари, хусусан, ҳожат намозларини ўқиб, Аллоҳдан афв-мағфират ва тилакларни сўраш марғуб саналади.   *** Бароат кечаси Бароат – шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси. Ушбу кечани дуо-истиғфор, қазо ва нафл намоз, Қуръон ўқиш билан ўтказиб, ажру савобларга ноил бўлиш…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикматлар

* * *   Билингки, банда яхшиларнинг даражасига азиятлар ва машаққатларга сабр қилиш билан эришади.   Абу Лайс Самарқандий   * * * Эй қавм! Ўлик бўлсангиз – қабрга, телба бўлсангиз – жиннихонага, бола бўлсангиз, мактабга боринг! Аммо Аллоҳнинг бандаси бўлсангиз, бандалик шартларини адо этинг!   Шақиқ Балхий   * * *   Йўл иккидир:…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Илоҳий, бандаман, бечорадурман, Ҳавойи нафс ила оворадурман.   Эрурман барча нуқсонимға иқрор, Мусулмон ўғли қилмас ишларим бор.   Манингдек осий бўлғайму жаҳонда, Гуноҳим зоҳиримдан кўп ниҳонда.   Агарчи ман ёмон қул пой то фарқ, Бўлибман маъсият дарёсиға ғарқ.   Вале содиқ эрурман бирлигингга, Таёнибман Сани Ғофирлигингга.   Лаҳадга кирса бу ёлғуз ғариб бош, Ўгурса юз…

Тўлиқ ўқиш

Янги парвозлар сари Муҳим

Бургутларнинг бир тури жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади. Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини (эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар саволга жавоб бор

Саволларим кўп эди, лекин ҳеч кимдан қалбимга таскин берадиган жавоб топа олмадим. То ўтган тунгача. Бу тун мен уни топдим. У столим устида турган Мусҳаф эди! Бирма-бир саволларимни сўрай бошладим: – Нега доим синовларга дуч келавераман? Қуръони карим жавоб берди: “Одамлар: “Имон келтирдик”, дейишлари билангина, синалмаган ҳолларида қолдириладилар, деб ўйладиларми?! Биз улардан олдинги (имонли) кишиларни…

Тўлиқ ўқиш

Исломда ибодатнинг маъноси

Ибодат Аллоҳ таолонинг ҳар бир умматга бажаришга буюрган ва унинг қандай бажарилишини ўргатиш учун пайғамбарлар юборган ишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳмат қилади: “Дарвоқе, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқлашинглар” (деган ваҳий билан) пайғамбар юборганмиз” (Наҳл, 36). Ибодат сўзи арабча “таъбид” сўзидан олинган бўлиб, “итоат қилмоқ”, “бўйин эгмоқ” деган маънони билдиради. Аллоҳга…

Тўлиқ ўқиш

Кичкина муаллимнинг сабоқлари

Ҳали уч ёшга тўлиб-тўлмаган Иброҳим: “Китобингизни (унинг учун дафтар ҳам китоб, китоб ҳам китоб) беринг, менам ёзай”, дея хархаша қилди. “Йўқ, сен ёзолмайсан”, деганимга қўймай: “Ёзаман, беринг!” деб туриб олди… Қизиқ, менинг шу гўдакчалик ҳимматим йўқми, қўлимдан келадиган қанча ишларни журъатсизлик билан қилолмадим-ку!..   *** Бир куни дабдурустдан: “Дада, мен ҳамма нарсани биламан-а?” деб қолди.…

Тўлиқ ўқиш

VI. Ўзни Сенга топширганлар озоддир…

Аллоҳга буткул таслимият – ҳақиқий озодлик. Улуғлардан бири айтганидек: “Сенгагина ибодат қиламиз” дея олишдан буюк озодликни тасаввур қилиб бўлмайди”. Аллоҳ таоло бандаларига бир қатор чегаралар қўйган ва қатъий риоя қилишни буюрган: “Бу Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, демак, у ўзига зулм қилибди” (Талоқ, 1). Бу ҳам одамзотнинг мутлоқ эркка эга эмаслигини кўрсатади.…

Тўлиқ ўқиш

Энг тўғри савол Муҳим

Болакай ўзининг учоёқли велосипедида айланиб юрган эди. Ўриндиқлардан бирида ўксиниб йиғлаётган ёш аёлга ҳайрон қараб қолди. Кейин ёнига бориб, секингина сўради: – Холажон, сизга нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? Аёлнинг кўзлари қизариб кетган эди. Оғир “уҳ” тортганча: – Сен ҳали бу нарсаларни тушунишга кичкиналик қиласан, – деди ва аввалгидан ҳам баттар йиғлаб юборди. Боланинг ҳайронлиги ортди,…

Тўлиқ ўқиш

“Бисмиллоҳ” дейиш ҳукмлари

Ўрнига кўра “Бисмиллоҳ” айтиш ҳукмлари ўзгаради. Яъни, “Бисмиллоҳ” дейиш… …ҳайвон сўйилаётганда фарз (“Басмала”сиз сўйилган ҳайвон гўштини ейиш ҳаромдир; …намоздан ташқари Фотиҳа ўқилганида вожиб; …намознинг ҳар ракатида Фотиҳадан олдин, ғусл ёки таҳорат қилишдан, еб-ичишдан, мактуб ёзиш ва ҳар қандай фойдали ишни бошлашдан; намоздан ташқарида Фотиҳадан бошқа сураларни ўқишдан олдин суннат; …намозда, Фотиҳа ва зам сура орасида…

Тўлиқ ўқиш

Айём муборак бўлсин!

“Яхши кунлар тез ўтади”, дейдилар. Бугун Рамазонни кузатиб, янги ойни байрам ила кутиб оларканмиз, бу гапнинг қанчалар ҳақиқат эканини англаб турибмиз. Байрам шукуҳидан масрур кўнглимизда бир ойлик баракотли меҳмонимизни кузатганимиздан маҳзунлик туяётганимиз ҳам бор гап. Иншааллоҳ, келаси шу кунларга ҳам биргаликда ёруғ юз, мукаммал имон-эътиқод билан етгаймиз. Зеро, бугун улуғ кун, дуолар қабул бўладиган қутлуғ…

Тўлиқ ўқиш

Ибодат мавсуми етди

Аё дўстим, кел энди, бас, ибодат мавсуми етди, Залолат йўлини тарк эт, ҳидоят мавсуми етди. Этар нафс Одам авлодин йироқ йўли адолатдан, Йиқит шайтонниким, Ҳаққа итоат мавсуми етди. Берар ғофил умр нақдин ҳавойи давра-суҳбатга, Қолиб ёлғиз тафаккур қил, тиловат мавсуми етди. Суяксиз тил билиб-билмай деган сўзнинг жавоби бор, Дема беҳуда сўзларни, саловат мавсуми етди. Дилингни…

Тўлиқ ўқиш

Сиз менинг онамсиз!

Ассалому алайкум, онажон! Яхшимисиз? Мен яхшиман, туғилишимга жудаям оз вақт қолди. Сизга айтишим керак бўлган бир гапим бор: мен баъзи нуқсонлар билан, ёруғ дунё­дагилар тили билан айтганда ногирон бўлиб туғиламан. Аммо бунинг учун ҳеч кимнинг олдида бошим эгик бўлмайди, биргина сиздан ташқари… Сиздан узр сўрайман… Кутганларингизнинг ҳаммасига жавоб беролмаслигим учун… Қўшнилар болаларини мен билан бирга…

Тўлиқ ўқиш

V. Аллоҳга бандалик – шараф

Хоҳ тан олсин, хоҳ олмасин, ҳар бир инсон Аллоҳнинг қули-бандасидир. Қуръони каримда Пайғамбар (а.с.) эришган энг юксак мартаба бўлмиш Меърождан сўз бораркан, бундай дейилади: “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур” (Исро, 1). Оятда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг абд – банда,…

Тўлиқ ўқиш

Мўъжиза

“Кейинги келишингга, Худо хоҳласа, юриб кутволаман дегандим. Тўхта-тўхта, жойингда тур, ўзим бораман. Мана, қара, қизим…” Туппа-тузук юриб турган, йиқилиб, бир йилдан бери битта жойда бўлиб қолган амаким ёш боладай йиғлаб юбордилар. Юраётганлари учун, қадам босиб менинг ёнимгача келолганлари, кўча бошига чиқиб-қайтишни уддалай олаётганлари учун… Ҳар битта қадам босганларида шукрона учади тилларидан…   * * *…

Тўлиқ ўқиш

Раҳмат ва мағфират ойи

Рамазон рўза ойи бўлиши билан бирга, мўмин-мусулмонлар учун раҳмат, мағфират ва нажот ойи ҳамдир. Машҳур ҳадисларнинг бирида қуйидагича марҳамат қилинади: “…Эй мўминлар! Бу ой шундай ойдирки, аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан озод бўлиш ўн кунлигидир”. Рўзадорликда Аллоҳ таоло розилигини топиш нафс истагидан устун туради ва одам овқат ейиш, ичимлик ичиш, жинсий истаклардан ўзини…

Тўлиқ ўқиш

Бўш ўриндиқ Муҳим

Бола автобусга чиқди, бўш ўриндиқларни кўриб хурсанд бўлиб кетди. Улар гўё “хоҳлаганингни эгалла” деяётгандек, ўзларини кўз-кўз қилаётгандек эди. Тушиш манзили энг охирги бекат бўлгани учун бола ойна томондаги бир ўриндиқли жойга қулай ўрнашиб олди. Йигирма дақиқалардан кейин автобус тиқилинч бўлиб кетди. Бола эса бепарво, ойнадан ташқарини томоша қилиб борарди. Кутилмаганда катта ёшлардаги аёл елкасига туртиб:…

Тўлиқ ўқиш

IV. Яна бир иллат – шахсга cиғиниш

Шахсга сиғиниш мустабид ҳокимнинг қўли остидагиларни қул қилиши ва одамлар ҳам уни маъбуд деб қабул этишлари билан юзага келади. Бунга Фиръавннинг қилмишлари ёрқин мисолдир. У қавмини “Мен сизларнинг олий Парвардигорингизман” (Нозиот, 24), дея ўзига итоат қилишга чақиради. Бироқ дўппи тор келиб қолганда “худо”ликдан тушиб, “қуллари”га қулдек муомала қилишда ҳам ғайритабиийлик кўрмайди. Хусусан, ҳазрат Мусо (а.с.)нинг…

Тўлиқ ўқиш

Рўзага оид масалалар

Савол: Мен рамазон ойидан бошқа ойларда ҳам рўза тутмоқчиман. Лекин баъзи кунларда рўза тутиш макруҳ эмиш. Шу ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз. Жавоб: Рамазон ҳайитининг биринчи куни ва қурбон ҳайитининг тўрт кунларида, шак (шаъбон ойининг охиргисими ёки рамазоннинг биринчисими экани тўғрисида иккиланиб қолинган) кунининг ўзида, ашуро кунининг ўзида рўза тутиш макруҳдир. Шунингдек, рўза тутишдан қайтарилган кунларда…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: