2013 йил 2-сон

Муножот

Раббим! Гуноҳларимизни раҳматинг ила афв эт! Ўтганларимизни мағфират айла, қолганларимизга яхшиликлар эҳсон қил! Охирги нафасимизда тавҳид калимасини айтишни насиб эт! Раббим! Риёдан, нифоқдан, ҳар турли хасталикдан, бало-қазодан, дангасаликдан, ожизликдан, хорликдан, зулм қилишдан, зулм кўришдан, бахилликдан, исрофгарликдан, тўғри йўлдан адаштирадиган бойлик ва фақирликдан, шайтон ва нафс ёмонлигидан, душманнинг ғалабасидан, ёмон феъллардан, залолатдан, ихлос бўлмаган амалдан, ҳар…

Тўлиқ ўқиш

Мушкулкушод маросими

Мушкулкушод маросимини ўтказиш, унда «Биби Мушкулкушод» номли қисса ўқиш шариатимизда йўқ. Банданинг бошига тушган мусибатни аритувчи, оғирини енгил қилувчи, мушкул ишларини кушода (ҳал) этувчи зот Аллоҳ таолодир. Айрим тушунчасиз аёллар ўртасида кенг тарқалган ва тарқалишда давом этаётган бундай маросимларни ўтказиш исломдан олдинги ботил эътиқодларга бориб тақалади. Яъни, эски хурофий одатга исломий тус бериб, динимизга олиб…

Тўлиқ ўқиш

Нега зиёратга борамиз? Муҳим

Занги ота мақбараси зиёратига бордим. Одам ниҳоятда гавжум, турли вилоятлардан келган қариялар, хотин-қизлар кўп. Ихлос билан Занги отамиз зиёратига келган улар. Шу ўринда зиёратгоҳ мутасаддилари томонидан қабрдаги азиз зотнинг кимлиги, таҳсили, устоз ва шогирдлари, касб-корига доир ёзиб қўйилган маълумотларни ўқиб мамнун бўлдим. Ва ўша маълумотлар охирида қабрга сиғинилмайди, Аллоҳга сиғинилади, қабрдан бирор нарса сўралмайди, Аллоҳдан…

Тўлиқ ўқиш

Сура номларининг маънолари

Ҳуд. 11-сура, 123 оят. Сура Од қабиласига юборилган пайғамбар – Ҳуд (а.с.) номи билан аталган. Унда тавҳид, имон, ислом, шариат аҳкомлари, пайғамбарлар қиссаси, Қуръони карим васфи ва бошқа маълумотлар баён этилган. Юсуф. 12-сура, 111 оят. “Гўзал қисса” деб номланувчи ушбу сурада, асосан, Яъқуб (а.с.)нинг ўн иккинчи ўғли Юсуф (а.с.)нинг бошидан кечирган воқеалари акс эттирилади. Сурада…

Тўлиқ ўқиш

Мен сўрадим, у берди…

КУЧЛИ бўлишни сўрадим… Аллоҳ менга қийинчиликлар, синовлар юборди… ДОНО бўлишни тиладим… Аллоҳ ечиш мушкул бўлган муаммоларни йўллади… МУВАФФАҚИЯТ истадим… Аллоҳ менга ҳаракат қилишим учун ақл ва мушакларимга куч ато қилди… ЖАСОРАТ сўрадим… Аллоҳ уддасидан чиқишим зарур бўлган имтиҳонлар берди… МУҲАББАТ истадим… Аллоҳ ёрдамимга муҳтож бўлган инсонларни ёнимга йўллади… ЯХШИЛИК сўрадим… Аллоҳ менга фурсатлар инъом қилди……

Тўлиқ ўқиш

Маҳзун бўлманг

Дўстим, ҳеч қачон маҳзун бўлманг. Ожизликда, заифликда қолсангиз, сиқилманг, барча моддий ва руҳий ризқларни етказувчи Муқийт исмли Раббингиз бор… Оч қолишдан қайғурманг, чунки Раззоқ исмли Раббингиз  бор… Дуо қилаётганда иккиланманг, дуоларни ижобат қилувчи Мужийб исмли Раббингиз бор… Дўстга  муҳтожмисиз, хавотирланманг,  муҳаббат қилувчи, нусрат берувчи Валий  исмли Раббингиз  бор… Зулматда қолсангиз, умидсизланманг, гўзал исмларидан бири Нур…

Тўлиқ ўқиш

Қарздан вақтида қутулган маъқул Муҳим

Собиқ талаба ҳикояси Ўзим политехника институтини битирганман. Муҳандислик  дипломим бор. Ҳозир, тижоратчиман. Бозорда  уй-рўзғор буюмлари сотаман. Талабалик йилларим тунда бир ташкилотда қоровуллик қилардим. Бир тунлик  иш ҳақимиз ўша пайт 400 сўмга, ярим кило яхши қўй гўштининг пулига тўғри келарди, менимча. Бир куни зарур ишим чиқди. Навбатчи кампирдан бир тун менинг ўрнимда туришини илтимос қилдим. Кампир…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Ботин – Махфий Зот. Улуҳиятининг сирлари коинотнинг ҳар заррасида яширин ва У ҳар нарсадан огоҳдир.   Ал-Волий – Мулкини ва мулкида содир бўладиган ҳамма нарсани бир ўзи тадбир ва идора этувчи Зот. Аллоҳ таоло шундай Валийи аъзамки, яратган бутун махлуқларининг ишларига мутавалли бўлиб, ҳар бир нарсани азалий тақдир режасига кўра юритади.   Ал-Мутаъолий – Яралмишларга…

Тўлиқ ўқиш

“Арвоҳ шағам билан ўйнашади…”

Ўтган йили яқин қариндошимиз вафот этди. Дод-вой солишдан ҳеч кимни тўхтата олмадик. Бирпас жим бўлишади-ю, таъзия билдиргани одамлар келишса, яна айтиб-айтиб йиғлай бошлашади (кўпчиликнинг кўзида ёш йўқ, шунчаки овоз чиқариб туради). Тўғри, ўлим оғир мусибат. Яқинидан айрилса, ҳар қандай қалб ҳам маҳзун бўлади, йиғлайди. Бу – табиий. Бироқ ёқа йиртиб, дод-вой солиш, айтиб йиғлашдан қайтарилганмиз.…

Тўлиқ ўқиш

Буларни билишимиз лозим!

Ёмон бўлмайди… Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса; Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса; Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса; Олдидан қора мушук кесиб ўтса; Остонада кўришилса ёки ўтирилса; Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса; Хўроз бемаҳал қичқирса; Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса; Бойўғли сайраса; Дуо…

Тўлиқ ўқиш

Инсонийлик

2012 йилнинг декабр ойида Наварра шаҳрида енгил атлетика бўйича муҳим мусобақалар бўлиб ўтди. Ютуққа катта миқдордаги пул мукофоти қўйилди. Мусобақаларда дунёнинг энг кучли спортчилари, жумладан, Лондондаги Олимпиада ўйинларида 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича бронза медали совриндори кениялик Абал Мутаи ҳам иштирок этди. У барча саралаш баҳсларида ишонч билан ғалаба қозониб, финалга қадар етиб келди.…

Тўлиқ ўқиш

Остонада нима бор?

“Остонада ўтирманг, ёмон бўлади!” “Туришга остонадан бошқа жой тополмадингми?” “Ҳай-ҳай, остонадаям кўришадими одам…” Нега деб сўрасангиз, ҳар ким ўзича изоҳ беради: “Фақирлик келтиради”, “Одамнинг одамга меҳри остонада қолиб кетади”. Жуда топилмаса, одатдаги жавоб тайёр: “Ёмон бўлади!” Аслида-чи? Ўрта осиё халқлари Исломга қадар оташпарастликка эътиқод қилишган. Уларнинг урф-одатларига кўра, ўлган одам жасади тоғларга олиб чиқиб қўйилган.…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фатволар

Оятлар, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёзилган туморларни тақиш ҳанафий, моликий, шофиий ва ҳанбалий мазҳаби уламолари наздида жоиз саналган. Бу тўғрида тақиқ келган ҳадис ширк ёзилган туморларга оид, деб таъвил қилганлар. Аммо бунинг ўзига хос шартлари бор. Яъни тумор тақмоқчи бўлганлар унинг бирор зарар ёки касалликдан тўсади, деб эътиқод қилмаслиги, бу иши унинг Аллоҳга бўлган таваккулига…

Тўлиқ ўқиш

Тупроқ ва ойна

Тупроқ ойнага деди: – Сенга жудаям ҳавасим келади. чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос. Ойна жавоб берди: – Эй тупроқ, беҳуда ғам чекяпсан. Мен юзимга боққанларнинг бугунинигина кўрсатаман. Сен эса кишиларга эрталаридан хабар берасан. Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади. Бир оздан кейин яна гап бошлади: – Балки…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаммамизга фойдали

Ҳурматли “Ирфон” тақвими ижодкорлари. Мана, бир неча йиллардан бери мазкур тақвимни ўқиб, фойдаланаман. Унда чоп этилаётган мавзулар ўзининг долзарблиги, манбаларга асосланганлиги ҳамда замон билан ҳамнафаслиги ўқувчилардаги қизиқишни яна-да орттиради. Шахсан мен “Ирфон”ни ҳар гал ўқиганимда яқин дўст билан диллашганда қалбда жўш урадиган туйғуларни ҳис қиламан. Саҳифаларда берилган ўгит-насиҳатларга амал қилишда, билмаганларимни ўрганишимда менга ёрдамчи, суянчиқ…

Тўлиқ ўқиш

Ғайб Аллоҳга аён

Ғайбни ёлғиз Аллоҳ билади. Ғайбнинг сир-асрори, келажак ҳодисалар фақат Унгагина аён. Инсон зоти орзу-умидларга берилиши ёки келгуси ҳаёти учун ўзига турли режалар тузиши мумкин, холос. Аммо турмушда ақидамизга зид ишлар ҳам тез-тез учраб туради. Баъзи кимсалар эртанги кунидан фол очиб, “башорат” бериш билан шуғулланади. Имони заиф кишилар ўша фолбин ва “башоратчи”ларнинг гапларига ишонади ҳам. Баъзан…

Тўлиқ ўқиш

Янглиш ишончлар

Сеҳр Бу олдиндан энг кенг тарқалган хурофот бўлиб, баъзи кучлар ёрдамида кишиларга исталган шаклда таъсир кўрсатиш мақсадида қилинади. Бугунги кунда, кўпчилик, айниқса, аёллар сеҳр-жоду кучига ишонишади. Шу боис, бу ишга муккасидан кетганлар ҳам аксарият аёллардир. Ваҳоланки, мўминнинг ишониши керак бўлган нарса, борлиқдаги бирор нарса, жумладан сеҳр ҳам Аллоҳнинг изну иродасисиз, ўзича таъсир қилмайди (Қаранг: Бақара,…

Тўлиқ ўқиш

Хурофот

Хурофот – тўқима ривоят ва афсоналар, динда бўлмаган, кейин қўшилган, асоссиз бидъатлар, ирим-сиримлар, сеҳр, фолбинлик, қабр, тумор каби нарсалардан ёрдам тегишига ишониш ва шу сингари қатор янглиш тушунчаларни ўз ичига олади. Хурофотларнинг катта қисми дин билан боғлиқ бўлиб, уларнинг кўпчилиги болаларча, кўр-кўрона ишончлардир. Бу ишончлар инсонни куфргача олиб бориши билан хавф-ли. Бундай хатарли ақидалардан ва…

Тўлиқ ўқиш

Омад келтирса, нега..?

Қиш – кунлар совиса-да, гурунг қизийдиган палла. Бу фаслда тоғликлар суҳбати ё от, ё ов тўғрисида боради. Шундай гурунг-лардан бирида гап бўрилар ҳақида кетди. Ким кўрганини, кимдир эшитганини сўйлади. Бировнинг қўйини жондор олибди, бировнинг шундоққина ҳовлисидан бузоғини еб кетибди-ю, эгаси сезмабди ҳам. Фалон овчи бўри терисини бунчага сотибди. Фалон тижоратчи омад кетиради, деб тери, тиш-тирноқ…

Тўлиқ ўқиш

Бидъат нима?

Инсон Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун шариатда кўрсатилган бирор амални бажарар экан, унинг ихлосу муҳаббати кўпроқ савоб топиш мақсадида бу амални яна-да кўркамроқ адо этишга ундайди. Бироқ бидъат деган тушунча, билиб-билмай бидъат амалини қилиб қўйиш хавфи уни ўз хоҳиш-иродасини амалга оширишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун мусулмон киши бидъат сўзининг маъноси ва бундай амаллар ҳақида тушунчага…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: