2013 йил 1-сон

Мавлиди шариф Муҳим

Рабиъул аввал ойининг ўн иккинчи куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) таваллуд топган кунларидир. У зот (с.а.в.) милодий сананинг 571 йилида Маккаи мукаррамада араблар орасида обрўли саналмиш Қурайш қабиласида туғилганлар. Насаблари Иброҳим (а.с.)га муттасил ҳолда етиб борганлиги ҳақида марҳамат қилиб: “Аллоҳ таоло пайғамбарлик учун Иброҳим авлодларидан Исмоилни, Исмоилнинг авлодларидан Бани Кинонани, Бани Кинонадан Қурайшни ва Қурайшдан Бани Ҳошимни,…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикматлар сандиғидан

Ибн Масъуд айтдилар: “(Яхши) амал қилолмаган ҳар бир кунимда  қуёш ботганда пушаймон бўлганчалик надомат чекмадим. Чунки у кун ўтиб кетди, мен эса, (хайрли) амалларимни кўпайтира олмадим”. Ҳикмат аҳли айтади: “Буни эртага қиламан”, деган ҳалокатга маҳкум. Унутмайлик, эзгу ишларни қилаётиб “эртага қиламан”, дейиш иблиснинг аскарларидан биридир”.     *** Мусибат тўрттадир: жамоат намозида биринчи такбирдан кечикиш,…

Тўлиқ ўқиш

Холиқо!

Холиқо! Қойилман ўз нуқсонима, Кўб жафо қилдим ўзумни жонима. Зоти покингдан иноят бўлмаса, Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.   Холиқо! Қилдим фаоли кундани, Қилмоғил расво мани – шармандани. Сен агар раҳмат ниқобин ёпмасанг Айби кўб, нуқсони кўбдур бандани.   Холиқо! Қилдим гуноҳи беадад, Жон берар ҳолатда сан бергил мадад. Нафси шайтон илкидин қутқормасанг, Бўлди мушкул…

Тўлиқ ўқиш

«Иситиш» исломда борми?

Савол: Яқинда бир дугонамнинг фолбинга бориб, эрини ўзига «иситтириб» келганини эшитиб қолдим. Шунақа ишларга шариатда ижозат борми? Жавоб: Кўпгина кишилар сеҳр-жодуга қўл уриб, уни фақатгина ҳаром иш деб ҳисоблайдилар. Аммо унинг куфр эканлигидан огоҳ эмаслар. Шунинг учун аксари ширк ва нотўғри сўзлар билан кўзбоғлашларни, эрни аёлга (ё аксинча) иситиш, совутишни ва ҳоказоларни ўрганишга қизиқадилар. Ваҳоланки,…

Тўлиқ ўқиш

“Хом сут”

Ўзимизни баъзида ғалати тутамиз. Хатоларимизни гоҳида тан оламиз, гоҳида йўқ. Гоҳида эмас, кўпинча тан олмаймиз. Тан олгимиз келмайди. Турли баҳона ва сабаблар билан ўзимизни оқлашга ҳаракат қиламиз. Майли-да, кимдир айбдор бўлиши керак-ку, ўзимиздан ташқари. Ёмони, аксар ҳолларда Алини эмас, Валини эмас, яқинларимизни айбдор санаймиз. Орамизда кенг тарқалган бир ибора бор: “Хом сут эмган бандамиз-да…” Янги…

Тўлиқ ўқиш

Умри баракотли уламолар

Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.…

Тўлиқ ўқиш

Оқил учун вақт – олтин

Бир нарса аниқ – зое кетган вақтимизни  бор бойлигимизни бериб ҳам ортга қайтара олмаймиз. Зеро, бекор кетган вақт гугурт чақиб ёқилган қоғоз парчаси каби ҳавога учади-кетади. Вақтини зое кетказган одам пушаймонлик, надомат ва виждон азобига маҳкум. Чунки ўша бекор кетган вақтда қанча иш қилиш мумкин эди. Улуғларимиз ҳаётида бу борада ҳам бизга етарлича ибратлар бор.…

Тўлиқ ўқиш

Энг катта исроф

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофчилар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукр эди” (Исро, 26–27). Бандаларга берилган ҳисобсиз неъматлардан баҳраманд бўлишга ҳамма ҳақли, фақат бир шарт билан – исроф қилмаслик! Зеро, исроф шукрсизликдир. Шукр қилмаслик билан неъмат…

Тўлиқ ўқиш

Бир дақиқада…

…40 марта “Ла ҳавла ва ла қуввата”ни айтиш мумкин (мазкур зикрни қанча кўп айтсак, жаннатга кириш имконига шунчалик яқин келамиз). …60 марта “Астағфируллоҳ ал-азим”ни қайтарса бўлади (бу зикр ортидан Раббимизнинг афвига умид қилишимиз мумкин). …25 маротаба салавот айтиш имкони бор (Бир марта салавот келтиришда 250 савоб  мавжуд. Кўп салавот айтиш орқали Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шафоатларига ноил…

Тўлиқ ўқиш

Одимлардан топилган ҳикмат

“Юрган дарё, ўтирган бўйра”, дейдилар. Боиси, йўлдаги воқеа-ҳодисалар инсонни ўйлашга, тафаккур қилишга ундайди. Яъни, босилган ҳар бир одим ҳикмат бўлиб ёғилади дилга… Бозордан қайтардим. Аравачасида ширингина ухлаб ётган ўғилчамни қуёшдан асраш учун имкон қадар соялаб борардим. Йўлкани бир тўп одам тўсиб турар, дарахт кесаётганларни томоша қилишарди. Энг қисқа йўл шу ердан ўтгани сабаб уларнинг қаторидан…

Тўлиқ ўқиш

Ўрнига сарфланган сармоя

Салаф уламолардан бири айтган экан: “Агар кунимни Аллоҳга яқин қилувчи илм билан зиёда қилмай ўтказсам, шу куннинг қуёшида менга барака берилмабди”. Муҳаммад ибн Восеъ ал-Аздий айтади: “Абу Дардо (р.а.) Салмон (р.а.)га бундай хат ёзди: “Эй биродарим, сенга бирор инсон қайтаришга қодир бўлмайдиган бало келиб қолишидан илгари соғлигинг ва бўш вақтингдан фойдаланиб қол”. Демак, энг ғанимат…

Тўлиқ ўқиш

Кундаликдаги гаплардан…

Ишхонамизда маош олиш учун ҳамма навбат кутади. Насиба опани эса ҳисобчининг ўзи йўқлайди. У ҳам бошқалар қатори ҳисоб дафтарида белгиланган ҳақини шу куннинг ўзидаёқ олади. Бутун ой мобайнида меҳнат қилган Насиба опани ҳаракатсизликда айблаб бўлмайди, албатта. У ҳисобчининг остонасида қадалиб туришдан ҳаё қилади, холос. Ризқ шунақа, сабр қилсанг, иффатли бўлсанг, ўзи сени топиб келади. Чунки,…

Тўлиқ ўқиш

Вақтингни қандай ўтказсанг…

Вақт одамзот бисотида энг оз топиладиган, аммо энг кўп эҳтиёжи тушадиган нарса. Олтиндан ҳам қимматли бўлган вақт айни пайтда ҳовучимиздан тўкилган қум зарралари каби вужудимизда из қолдириб, умримиздан “тўкилиб” бораётган воқелик. Вақт устидан ўтиб кетиладиган йўл эмас, балки онгли равишда ва имкон қадар тўлиқ фойдаланиб қолиш керак бўлган сармоядир. Нажиб Фозил ўз мисраларидавақтни бундай ифодалаган…

Тўлиқ ўқиш

Қарзларимни уза оламанми?

Ҳаётимизнинг ўтаётган ҳар бир они, имконимизга қарамай қилаётган охири йўқ орзу-ҳавасларимиз бизни қарзларга кўмиб боради. Ким қарз кўтариб машина, ким уй олган, яна кимдир данғиллама тўй қилган. Шу сабаб кўпчиликнинг ўз-ўзига берадиган саволи ҳам умумийлашган: “Қандай қилиб қарзимдан қутулсам экан?!” Бу саволга ҳадеганда жавоб топилавермайди. Топилганда ҳам амалга ошириш мушкул.  Қарз сабаб ким ўзини ўтга…

Тўлиқ ўқиш

Кулфатми ё саодат?

Анча йиллар аввал яшаган шотландиялик Кларк ва оиласининг бир орзуси бор эди – АҚШга саёҳат қилиш. Бунинг учун Кларк ва хотини тинмай ишлаб, пул жамғаришарди. Ниҳоят етарли маблағ йиғилди. Кларк ўзи, хотини ва тўққиз фарзанди учун АҚШга кетаётган янги лайнерга билет сотиб олди. Улар бўлажак сафар завқи ва янги ҳаёт умиди билан кута бошлашди. Бироқ…

Тўлиқ ўқиш

Вақтдан таълим олсак…

У – одил устоз, оқил тарбиячи, ростгўй мударрис. Унинг тили аччиқ, аммо, на илож, у ҳақ… Энг яхши саналган аёл билан энг мукаммал ҳисобланган эркак қурган оила ҳам бузилади. Бу – тараққиётнинг янгича русумдаги ёзилмаган қонуни. Бу янгича яшаш русуми эр кишига аламзадаликни “тортиқ қилди”, уни бахтли оила посбони бўлишдек шарафидан айирди. “Натижа”га эришиш учун,…

Тўлиқ ўқиш

Дунё уч кундир

 Донишманлардан бундай сўзлар нақл қилинган: «Бу дунё уч кундан иборат: 1. Кечаги кун. У ўтиб кетди, китоби ёпилди. Энди сен қайғурсанг ҳам, қайғурмасанг ҳам уни ортга қайтаролмайсан. Шундай экан, кечанг ҳақида ўйлама.    2. Эртанги кун. Сен унга етмаслигинг мумкин. У сир. Эртага қандай ҳолатда бўлишинг номаълум.   3. Бугунги кун. У сеники,  сен унда…

Тўлиқ ўқиш

Бахт нимада?

Ёш мушук боғчада қуёшга тобланиб, ҳузур ичра думини ликиллатиб ётган дадасининг ёнига келди. Унинг қиёфасидан нимадандир қаттиқ хафалиги кўриниб турарди. Бир пас ёнида ўтирганидан кейин дардини дадасига айтди: – Биласиз, биз мушукларда ўз думини тута олса, бахтли бўлади, деган ишонч бор. Мен ҳам шундай ўйлайман. Аммо бугунгача қанча уринсам ҳам бу ишни уддалолмадим. Жудаям бахтсизман.…

Тўлиқ ўқиш

Фурсатни ғанимат билайлик!

Кўпчилик ғафлатда бўлган, қадрини билмайдиган, шукрини адо этмайдиган нарса вақт неъматидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу неъмат билан қасам ичган. Масалан, тун, кундуз, тонг, чошгоҳ, аср ва ҳоказо. Албатта, Аллоҳ таоло махлуқотларидан бирининг номи билан қасам ичиши унинг қанчалик муҳим нарса экани ва унга бандалар эътиборини қаратмоқчи бўлганидан далолат беради. Ҳақиқатан, вақт жуда қадрли неъмат.…

Тўлиқ ўқиш

Одам ўғли…

Одам ўғли, ётма ғофил, Тур-ҳо, тонг отмасдан бурун, Йигитликда тоат қилгил Қарилик етмасдан бурун.   Қарилик тоат қилдирмас, Ишинг абасдир, билдирмас, Фалак йиғлатар, кулдирмас, Сур даврон, ўтмасдан бурун.   Бандага айлама қасдни, Ранжитмагил ёру дўстни, Бир кун келиб ажал дасти Ёқангдан тутмасдан бурун.   Қардошларинг йиғлаб қолар, Енг-ёқасиз тўнга солар, Бир кун омонатин олар Сен…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: