2012 йил 4-сон

Севгиларнинг аввали…

Севгиларнинг энг олдда келадигани, энг кераклиси, энг гўзали, энг юксаги Аллоҳ таолони севишдир. Чунки Аллоҳ таоло энг гўзал сифатлар соҳиби, ҳар турли гўзалликларнинг мужиди-ижодкори, сониъи-санъаткори, фоили-бажарувчиси ва холиқидир. Инсон теранроқ ўйласа, ўзи севган барча гўзалликларнинг ортида мулкнинг мутлоқ соҳиби, бутун оламларнинг Парвардигорини кўради. Исломнинг моҳияти Аллоҳ таолога бўйсуниш ва Уни севишдир, бундан Расулуллоҳ (с.а.в.)га муҳаббат,…

Тўлиқ ўқиш

Англаш

Ўтаётган кунларим мени ҳолдан тойдира бошлади. Содир бўлаётган ҳар бир воқеа-ҳодиса, гап-сўз – барча-барчаси яшашдан бездирди. Ҳар куни янги муаммо, янги ташвиш! Ғалвасиз бош борми, дерсиз? Ҳар ҳолда ташвиши камроқлари бўлса керак. Шу тарзда кўнглимдаги юксак орзу-интилишлар, меҳр, муҳаббат туйғуларига дарз ета борди. Талпинганларим сароб, мени кутаётган фақат изтиробдек туюлди. Кун ўтгани сайин ҳаётимни қора…

Тўлиқ ўқиш

Сура номларининг маънолари

Анъом. 6-сура. 165 оят. Анъом – чорва моллари. Улар ҳақида бир неча оятларни ўзида жамлаган бу сурада Ислом ақидаси асослари, оилавий масалалар, ғайридинларга доир кўрсатмалар, қиёмат, охират, пайғамбарлар, дунё ва ҳаёт моҳиятига таллуқли маълумотлар ўз ифодасини топган. Аъроф. 7-сура. 206 оят. Аъроф – жаннат ва дўзахни ажратиб турадиган майдон, аросат. Бу майдонда савоб ва гуноҳ…

Тўлиқ ўқиш

Таваккулда тўғри бўлсак…

Зиёратга келган кишидан Расулуллоҳ (с.а.в.) сўрадилар: – Туянгни нима қилдинг? – Аллоҳга таваккул қилиб, ўз ҳолига қўйдим, – жавоб берди у. У зот (с.а.в.) айтдилар: – Туянгни боғлаб қўйиб, сўнг таваккул қил!.. Ривоятга кўра, Мусо (а.с.) хасталандилар. Дори берилганида рад қилдилар ва: “Шифо Аллоҳдандир”, дедилар. Аҳволлари оғирлашганида яна даволанишни тавсия қилишди, бу шифо усули тажрибадан…

Тўлиқ ўқиш

Ҳалол луқма

Ҳалол йўл билан топилган луқма инсонни камолотга эриштиради. Шунинг учун ҳам улуғлар бу борада ҳассос бўлганлар. “Оғизга кирган ҳар ҳалол луқма маънавий ҳисларни кучлантиради”, деганлар. Ҳалолга риоя қилган одам ҳам вужудини нопокликдан сақлайди, ҳам ибодатларда ғафлатдан қутулади. Бу билан Аллоҳ таоло ҳузурида алоҳида иззат топади. Унутмаслик керак, ҳаром луқма қалбни қаттиқлаштиради, қорайтиради. Дуолар қабулини тўсади.…

Тўлиқ ўқиш

Синовлар бахтсизликми? Муҳим

Эришиб бўлганларимизнинг завқи эскириб боргани сари эга бўлолмаганларимизга етишиш учун ҳаракат бошлаймиз. Наздимизда, хоҳлаган нарсаларимизни қўлга киритиш – бахтлиликнинг асосий шарти. Кўзлаган чўққиларимизга етишиш учун йўлимизда учраган ҳар нарсани босиб-янчиб бўлса-да, ўзимизга йўл очамиз. Чунки бахтсизликдан жуда қўрқамиз. Бошимизга келган, келадиган мусибатларни имтиҳон деб эмас, “Нега мен?” деган исён билан қарши оламиз. Ваҳоланки, ҳар мусибат…

Тўлиқ ўқиш

Мени кўрганингиздек танидингиз…

Луқмони ҳаким ҳазратларини қароқчилар асир олишди. Бегона шаҳарда қул қилиб, бир бойга сотишди. Хўжайин у кишига ғишт қуйиш каби қийин ишларни топширди. Луқмони ҳаким эса ишнинг қийинлигидан шикоят қилмай, ҳаммадан кўра яхшироқ ишлардилар. Вақт ўтгани сари хўжайин бу қулнинг меҳнаткаш, ҳалол ва қийин ишларга чидамли эканини билди. У кишига меҳри тушиб қолди. Бир куни бу…

Тўлиқ ўқиш

Йўлнинг энг зарур қоидаси

Кўчада автомобил тиғиз. Кимдир ишга, кимдир ўқишга шошади. Қизил чироқ ёнди-ю, пиёдалар йўлни кесиб ўта бошлашди. Бир автоулов эгаси машинасини йўлнинг қоқ ўртасида тўхтатди. На олдинга юради, на орқага. Одамлар уловнинг атрофидан айланиб ўта бошлашди. Ҳайдовчи эса эътиборсиз ҳолда пиёдаларни томоша қилар; одамларнинг йўлини тўсиб, ҳалақит бераётгани, ўзгаларга малоллик келтираётганидан заррача хижолати йўқ эди… Катталар…

Тўлиқ ўқиш

Пешонамда бўлса… Муҳим

“Пешонамда бўлса, ризқим оёғим остига келади”, дейди баъзилар таваккул ҳақида гап борганда. Бу – тўғри эмас. Ризқи оёғи остига юборилганлар ўз имконлари билан насибасини тополмаганлардир. Масалан, инсон ва бошқа мавжудотларнинг гўдакларида ҳаракат қобилияти чеклангани учун уларни ота-оналари боқади. Аммо соғ­лом, ақлли ва қувватли инсон ризқини ўз ғайрати билан топишга қобил қилинган демакдир. Бу – Аллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

Шоҳ Шужоънинг қизи

Шоҳ Шужоъ Кирмонийнинг бир қизи бўлиб, Кирмон волийлари унга талабгор эди. Шоҳ Шужоъ улардан уч кун муҳлат сўради ва бу вақт ичида масжидларни кезиб юрди. Бир масжидда намозини чиройли ўқиётган ёш йигитни кўрди. Ибодати тугагунича уни кузатди. Кейин ёнига бориб уйланган ёки уйланмаганини сўради. Йигит уйланмаганини айтди. – Қуръони карим ўқийдиган, тақводор, гўзал қиз билан…

Тўлиқ ўқиш

Табассум қил!

“Қара ва табассум қил!” Бу ёзувни мен уйимиз рўпарасидаги кўпқаватли бинонинг ёнидаги тошдан ўқидим. Гап шундаки, бино тагидаги кичкина, яхшилаб ишлов берилган, гуллар экилган томорқага болалар кириб ўтирса бўладиган кичкина уйча, очиқ айвон, қудуқ қурилган. Турли тошлар бўялиб эртак қаҳрамонлари, ҳайвонлар шаклига киритилган. Кичкина ариқча устига эса билакдек-билакдек келадиган юмалоқ тахталардан кўприкча ясалган. Бу ерни…

Тўлиқ ўқиш

Энг зарур ўлчовлар

  Ҳар бир нарсанинг ўз ўлчови, қоидалари бўлади. Шу маънода, инсонийлик ўлчов ва қоидалари борки, улар одамнинг икки дунёда ҳузур топишига воситадир.   Улуғлардан Фузайл ибн Иёз ҳазратлари бу ҳақида бундай дейдилар: “Шайтон инсонни уч васвасадан бири билан ўз тузоғига туширади:   1. Кишини ўзига ўзини яхши кўрдиради (яъни инсон ўзини ҳаммадан яхши санайди); 2.…

Тўлиқ ўқиш

Фарзандлик бурчлари

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзига қуллик қилишни ва Пайғамбарига (с.а.в.) эргашишни буюрди. Ундан кейин ота-онага итоат қилишни амр қилди. Зеро, инсон яралишининг ҳақиқий сабаби Аллоҳнинг иродаси, зоҳирий сабаби ота ва онасидир. Фарзанд ота-онаси олдида қуйидагилар учун вазифадордир: 1. Ота-онаси чақирганда дарров жавоб бериш ва гуноҳ бўлмайдиган буйруқларини бажариш. 2. Зарур бўлганда озиқ-овқат ва кийим-кечак билан…

Тўлиқ ўқиш

Севгининг ҳамроҳи

Бу – қадимда бўлган воқеа. Бир куни яхши ва ёмон феъллар тўпланиб ўтиришганида, Софликдан таклиф чиқибди: “Беркинмачоқ ўйнайлик”. Шу заҳотиёқ Телбалик сакраб ўрнидан туриб бақира кетибди: “Сизлар беркининг, мен топаман!” Бош­қа феъллар телбаликни ахтарадиган даражада телба бўлмаганлиги учун ҳам таклифга кўнишибди. У кўзларини беркитиб, санашни бошлабди: “Бир, икки, уч…” Шафқат Ой ўроғига осилибди, Хиёнат чиқиндилар,…

Тўлиқ ўқиш

Қадар ва ризқ

Аллоҳ таоло мавжудотга эҳсон этган ҳар бир нарса, хоссатан, егулик ва ичимликлар ризқдир. Ризқ ҳам бошқа барча нарсалар сингари қадарга боғлиқ. Чунки мавжудотнинг қаерда, қайси йўл билан насибасини олиши ва ундан қандай фойдаланиши азалда битилган. Махлуқотнинг егулик ёки ичимликдан бирор нарсага эга бўлиши ва истеъмол қилиши ҳаётидаги бошқа ҳодисалардан фарқли эмас. Фақат оғзига солиш учун…

Тўлиқ ўқиш

Иккиликлар

Ҳаваснинг юзлари ёруғ ҳамиша, Ҳасаднинг юзлари ёрилган шиша. * * * Енгилтак одамлар чангдан ҳам енгил, Одамсан, энг аввал, нафсингни енггил. * * * Дилингни ўртаса гуноҳинг ҳар он, Демак, вужудингда уйғоқдир имон. * * * Ногоҳ оёғингга кирган ул тикан, Билки, ўзинг эккан ёмонлик экан. * * * Гуноҳ – гуноҳкорнинг қўлин тутмакдир, Савоб…

Тўлиқ ўқиш

IV. Таваккулда энг муҳими…

1. Дангасалик қилмаслик. Бир мақсадга етишиш учун, азалдан инсонлар билган ва қўллаб келган тадбирларни татбиқ этиш вожибдир. Чунки Аллоҳ таоло бу оламда ҳар нарса, ҳар ҳодисанинг юзага келишини бир қатор сабаб ва чораларга боғлаган. Сабабларга боғланмасдан Аллоҳга таваккул қилишни “иттиқол” дейиш тўғри бўлади. Бу сўз арабчадаги маъносига кўра пассивликни англатади ва қораланган ҳолатдир. Шунинг учун…

Тўлиқ ўқиш

Қурбон ҳайитига тайёрмисиз?

Эртага бутун мусулмон оламининг байрами. Ҳайит куни қуйидагиларни бажариш тавсия этилади: 1.  Барвақт уйқудан уйғониш. 2.  Ғусл қилиш. 3.  Мисвок ишлатиш. 4.  Хушбўйлар суриш. 5.  Янги ёки покиза кийим кийиш. 6.  Урушганларни яраштириш. 7.  Қабрларни зиёрат қилиш. 8.  Очиқ чеҳра билан юриш. 9. Масжидга барвақт бориш. 10. Мўминларга салом бериш. 11. Мўминларни байрам билан табриклаш.…

Тўлиқ ўқиш

Арафа кунининг фазилати

Расулуллоҳ Арафа кунининг жуда муборак ва файзли кун эканлигини бир неча бор айтганлар. Жумладан, ҳадисларда шундай дейилади: «Арафа кунини ҳурмат қилингиз! Зеро, Арафа Аллоҳ қадрлайдиган кундир». Арафа куни рўза тутганларнинг икки йиллик — ўтган ва келаси йилги гуноҳлари кечирилади. Барча мусулмонлар (аёллар паст овоз билан) арафа куни бомдоддан то Қурбон ҳайитининг 4-кунидаги аср намозига қадар…

Тўлиқ ўқиш

Қалбимизга сафар…

Ҳаж. Ўз юртидан неча машаққатларга чидаб, бу улуғ сафарга чиққан инсон, аслида, қалбига саёҳат бошлайди. Бу сафарнинг биринчи озуқаси – сабр! Сафарга ҳозирланишдан то охирига қадар! Уйдан чиқаркан, ортимизда қолганлар соғинчига сабр, тайёргарликларимиз тугагунча сабр, барча тадбирларимизга қарамай, унутганларимиз учун сабр, сафар мобайнида йўлдошлардан етадиган машаққатларга сабр, борган жойимизда биз кутган, аммо тополмаган имконларга, ибодатга…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: