2012 йил 3-сон

Ҳикматлар сандиғидан

*** Мўмин киши худди шифокори ёнида юрган беморга ўхшайди. Беморнинг ёнида юрган табиб унинг дориларини билиб, кўнгли бирор нарсани тусаганида, «Зинҳор буни ея кўрма! Мабодо есанг, сени ўлимга олиб боради!» дея огоҳлантириб турганидек, мўмин кишининг кўнгли ҳам кўп нарсаларни истаб қолганида Аллоҳ таоло уни зарарлиларидан қайтаради ва жонини олиб, жаннатга боргунига қадар назорат остида тутиб…

Тўлиқ ўқиш

Қадр кечаси фазилатлари Муҳим

Рамазон ойини бизга севимли қилган хислатларидан бири, унда минг ойдан хайрлироқ бўлган Қадр кечаси мавжудлигидир. «Қадр» деб номланишидан мурод, мазкур кечада бу йилдан то келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажрларнинг миқдори ўлчанади, белгиланади (яъни, олдиндан белгилаш, аниқлаш, тақдир, қисмат деган маъноларни билдиради.) Баъзи уламолар «Қадр сўзи «тор» маъносида бўлиб, шу кеча тушган фаришталарнинг кўплигидан…

Тўлиқ ўқиш

Фитр садақаси Муҳим

Фитр садақаси ҳар бир озод, ўз ҳожати аслиясидан ортиқча молга эга бўлган мусулмонга вожиб. Унинг вожиб бўлиш сабаби эса, биринчидан рўза тутиш давомида йўл қўйилган баъзи хато-камчиликлар, кичик гуноҳларга каффорат бўлади. Бошқа томондан, сиз берган садақа туфайли ҳайит кунида камбағал учун ҳам бошқалар қатори байрам қилиш имкони таъмин этилади. Фитр садақасининг миқдори қуйидагича: 1. Буғдойдан…

Тўлиқ ўқиш

Сиҳат тиласанг, кам ухла!

Кўп уйқу азият, оз уйқу фазилатдир; Ортиқча уйқуни от, саҳарда тарқатилар мурод; Оз уйқу неъмат, кўп уйқу ғафлат; Оз уйқу қалбга жило, кўп уйқу бошга бало; Оз е – қалбингни покла, кўп уйқуни мозорга сақла; Уйқу ўлимга эшдир, ғафлат уйқусида ётганнинг охири оташдир; Ориф учун бедорлик саодат, кўп уйқу мусибатдир; Саҳар тўла барака, қутдир, унда…

Тўлиқ ўқиш

Ўзим билан қолганимда…

Бандаман… баъзан билиб, баъзан билмай яқинларимни, ён-атрофдагиларимни ранжитиб қўяман. Баъзан кибр отига миниб, ўзимни ҳаммадан ақллироқ, тақводорроқ, кучлироқ ҳис этаман. Кейин… тавба қиламан, бироқ яна хатоларга йўл қўявераман. Устозларим «инсон» арабча «нисян» сўзидан олинган бўлиб, «унутувчи» маъносида келади, деб таълим беришган эди. Дарҳақиқат, унутгувчи – ўзининг банда, ожиз эканлигини, ҳисобсиз неъматлар қадрини… Энг улуғ неъмат…

Тўлиқ ўқиш

Етти ҳақиқат

– Менга шогирд бўлиб келганингга қанча бўлди? – Йигирма йил бўлди, устоз. – Шу ўтган вақт мобайнида мендан нима ўргандинг? – Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзгармайдиган етти ҳақиқатни ўргандим. – Қани, гапир унда! – Биринчи ҳақиқат шу – ҳар бир инсон нимагадир, кимгадир кўнгил беради, боғланади. Аммо буларнинг ҳаммаси одамни ярим йўлда ташлаб кетади. Мен…

Тўлиқ ўқиш

Дуоларингизда унутманг

«Эй Раббим, Сенга етиш ё Сендан ажралиб қолиш учун қалб софлиги, мусаффолиги, БЕFУБОРлиги нақадар муҳим! Раббим, Сени алдаб бўлмайди. Адолатли ва Билгувчисан нақадар! Ўзимни-ўзим алдашим ё ҳеч нарсани билмай яшашим яна қанча давом этарди?.. Эй Раббим, агар раҳматинг сабаб бўлиб, хасталанмаганимда буларни билмасдим. Беадад шукр, қалби муҳрланганлардан қилмаганингга! Бошига тушганидан ибрат оладиганлардан қилганингга беҳисоб шукр,…

Тўлиқ ўқиш

Муваффақият гарови

Тарихга мурожаат қилиб, мусулмонларнинг муваффақиятга эришиш сабаблари таҳлил этилса, бунинг асосий омили динга итоат экани аён бўлади. Муваффақият даражаси ҳам илоҳий амрларга бўйсуниш даражасига боғлиқ. Чунки динимизда барча соҳа бўйича кўрсатмалар бор. Уларга хатосиз амал қилган кишининг ютуқлари ҳам катта миқдорда бўлади. Ислом гуллаб-яшнаган, мислсиз ютуқларга эришган давр­ларнинг мусулмонларига хос хислатлар қуйидагича эди: * Улар…

Тўлиқ ўқиш

Мўмин одам…

– Ҳар бир ишини «Бисмиллоҳ» билан бошлайди, ёмон ишларни тарк қилиб, эзгу амаллар ила машғул бўлади, энг кичик савобни ҳам бой бермайди, бутун мусулмонларни дўст тутади; – Ота-онаси, қариндош-уруғлари, қўни-қўшниларидан узилмайди. Аллоҳнинг дўстларини севади. Кераксиз тортишув, баҳс, ғийбатли мажлислардан узоқ туради; – Ўзига топширилган вазифани қаерда, қандай ҳолатда бўлмасин, албатта, бажаради; – Бир ўзи учун…

Тўлиқ ўқиш

Қутлов

Бу кунни йил бўйи кутдик. Ибодатда, яхши амалларда давомли, Рамазон рўзасини тутиб, гуноҳлари кечирилишидан умидвор бўлган ҳар бир мўмин-мусулмон каби интизор пойладик йўлини. Инсонларнинг энг ростгўйи – Расулуллоҳ (с.а.в.)дан етиб келган умидбахш хушхабарга ишонч, ихлос билан етдик бу кунга: «Рамазоннинг охирги куни Аллоҳ таоло рўза тутганларнинг гуноҳларини афв этади». Бугунги севинчларимиз Рамазон тугагани учун эмас,…

Тўлиқ ўқиш

Мавсум сабоғи

Бошда Расулуллоҳ (с.а.в.), сўнгра олимлар ва орифлар кам еганлар, бизга ҳам шуни тавсия қилганлар. Ошқозонни юрак остида қайнаб турган қозонга ўхшатганлар. Қозон қайнагани сари буғ юқорига ўрлаб, юракни беҳузур қилиши ва қорайтиришини таъкидлаганлар. Бу тавсиялар ва ўхшатишлар ҳикматини Рамазон мавсумида англаш осон кечади. Зотан, инсондаги барча нафсоний истаклар асосида кўп ейиш туради. Пайғамбар (а.с.) бундай…

Тўлиқ ўқиш

Бир қултум сув қадри

Кунларнинг бирида машҳур ҳукмдор Ҳорун ар-Рашид сафарга чиқди. Ёнида ходимларидан Ибн Саммок бор эди. Йўлда жуда чанқаган ҳукмдор сув сўради. «Худо ҳаққи, бироз сабр қилинг», деди Ибн Саммок. Кейин кўзада сув узата туриб қайтиб олди ва: «Фараз қилинг, ушбу сувдан ман қилиндингиз, уни ичиш учун нимангизни берардингиз?» деб сўради. – Бор мулкимнинг ярмини берган бўлардим.…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон

Қишлоқ Рамазонни кутади ойлаб, Бу ой бутун олам ҳайратда қолар: Улкан дуоларни кўнглига жойлаб Рамазон айтади митти болалар. Бўйлари баланд-паст – туришар қатор, Юзлари бўжалоқ, юраклари оқ. Жўр бўлиб энг эзгу қўшиқни айтар, Кўзлари қоп-қора, тилаклари оқ. Ёмон назарлардан асраб, яшириб Умид олиб келар эшигингизга. Ўзидай қоракўз, ўзидай ширин Ўғиллар тилайди бешигингизга. Сиз ҳам улашасиз…

Тўлиқ ўқиш

Бизга аталган кунлар

Элакни яхши биламиз, унинг хизматини ҳам – кераклини кераксиздан ажратиш. Рамазон ойи инсондаги яхши ва ёмон хислатларни бир-биридан ажратадиган, яхшиларини сузиб олиб, ёмонларига йўл бермайдиган элак мисоли. Ундан ўтарканмиз, гуноҳ қолдирган кирлардан тозалангандек, оғирликлардан қутулгандек бўламиз. Орттирган ёмон одатларимиз биздан узоқлашади, биз эса улардан. Қудратли бир қўл элакни силтаркан, елкаларимиздаги ҳеч қачон ажралолмаймиз деб ўйлаган…

Тўлиқ ўқиш

Дунё матоларининг энг яхшиси

Мўмина аёл васфида Аёллар ҳақида жуда кўп ёзилган ва уларнинг қандай бўлиши кераклиги бу ёзувларнинг катта қисмини ташкил этади. «Аёл қандай бўлиши керак?» Энг олдин мазкур сўровга жавоб сифатида «мажзуба» деган таъриф келади. Сизни бошқа бировдан сўраш ёки луғат қараш каби машаққатлардан қутқариш учун бу сўзнинг маъносини ҳам айтақолай: «Аллоҳ таолонинг буйруқларига бутун вужуди билан…

Тўлиқ ўқиш

Холис ният ила Муҳим

Рамазон ойи ёз фасли айни кучга тўлиб, авжига миниб турган пайтда бошланди. Ҳаво нон ёпишга тайёр тандирдай қизиб, жамики жонзот ўзини панага урди. Тош йўллар олисроқдан ялт-юлт этиб, сувга ўхшаб кўринади. Ойнадай жимирлаётган сув яқинлашганинг сари узоқлашади. Унинг ўрнида қуп-қуруқ, қайноқ дам ураётган тош йўл бўлади, холос. Бундай кунларда тутилган рўза ҳар доимгидан оғирроқ кечади.…

Тўлиқ ўқиш

II. Мўминнинг энг яхши қуроли

Ибн Ҳалликон юқоридаги ҳикояни шундай давом эттиради: «Бу йил Шомга Авс қабиласидан баъзи кишилар келди. Ораларида кўзи ожиз одам ҳам бор эди. Валид ибн Абдулмалик ундан қандай кўр бўлиб қолганини сўради. У киши жавоб берди: «Эй мўминлар амири! Қабиламизда менчалик моли кўп киши йўқ эди. Бир водийда тунашга тўғри келди. Ўша кеча келган сел битта…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фатволар

Бировнинг мажбур қилиши сабабли ёки рўзалиги эсида бўла туриб, эҳтиётсизлик билан (хатаан) рўзасини очиб қўйса, қазонинг ўзи вожиб, каффорат лозим эмас. «Оламгирия», «Қозихон», «Мухтасар» Тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ютса, улар нўхотдан катта бўлмаса, рўзаси очилмайди. Аммо оғзидан ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, нўхотдан кичик бўлса ҳам рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш-бўлмаслигида ихтилофли…

Тўлиқ ўқиш

I. Сабр ва ризо

Ибн Ҳалликон «Вафаётул-аъён» номли асарида бундай ёзади: «Урва ибн Зубайр ўғли Муҳаммад билан ҳукмдор Валид ибн Абдулмаликни зиёрат қилиш мақсадида Мадинадан Шомга йўл олди. Етиб боришганида севикли ўғли саркаш ҳайвоннинг тепкиси зарби билан вафот этди. Бу фожиадан ҳеч қанча вақт ўтмай Урва (р.а.)нинг оёғида қорасон бошланди. Хабарни эшитган халифа келди ва оёқни кесиш кераклигини, акс…

Тўлиқ ўқиш

Хуш келдинг, Рамазон!

Тарқалди қоронғулик, нурга ғарқ бўлди жаҳон, Хуш келдинг, сафо келдинг, эй муборак Рамазон! Марҳабо! Эй ойларнинг шаҳаншоҳи, султони! Марҳабо! Эй Аллоҳнинг тенгсиз лутфи, эҳсони! Шукрлар Раббимизга, етишдик сенга такрор, Рўза, намоз, ниёз-ла бахтиёрмиз, бахтиёр! Нур сочиб қуёш янглиғ, юртимизнинг бахтига, Хуш келдинг, сафо келдинг, кўнглимизнинг тахтига! Илоҳий файзинг ила тўлиб-тошади қалблар, Сенга талпинган банда яқин…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: