2012 йил 2-сон

Ҳикматлар

Ақлини ишлатган одам ақллидир. Бошқаларнинг ҳам ақлини ишлатган одам ундан-да ақллироқдир. Али ибн Абу Толиб     Ақида билмаган шайтонга элдур, Агар минг йил амал деб қилса елдур. Сўфи Аллоҳёр     Ҳикматлар тўплаш билан машғул бўлган бир зот тўрт минг сўз йиғибди, булар ичидан тўрт юзини ажратиб олибди, уларнинг ичидан ҳам қуйидаги тўрттасини танлабди:…

Тўлиқ ўқиш

Раббим!

«Ким Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман», дея марҳамат қилдинг. Ўзинг бизга ёрдамчи бўл, ҳар қадамимиз Сенга яқинлаштирсин бизни, вуслатга йўлласин. Ҳар бир иш, ҳар ҳаракатимиз Сенга бўлган муҳаббатдан куч олсин. Муҳаббатимиз, жўшсин, фақат жўшсин. Бир онимиз Сенинг ёдингсиз ўтмасин. Берган неъматларинг шукрини адо…

Тўлиқ ўқиш

Йиллар сабоғи

Бола эдим, яхши эслайман. Шўх эдим, ўқтин-ўқтин шўхликларимни қўмсайман. Бир куни кўчада ўйнаётган жойимда йиқилиб, уйга йиғлаб келдим. Бувим ҳарчанд уринмасин, овунмасдим. Сабаби, йиқилганимда ўртоқларим кулишди, ёрдам учун қўлларини узатишмади ҳам. Ваҳоланки, улар кўмагисиз тура олдим. Аламим дўстларимдан эди. Йиғлай-йиғлай ҳолдан тойиб ухлаб қолдим. Уйғонганимда анча енгил тортгандим. Ҳар қандай кўнгилсизликни бир муддат бўлса ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Фалажга олиб борувчи 10 сабаб Муҳим

Буюк Британиянинг «Дэйли Телеграф» газетасининг хабар беришича, Канаданинг Онтарио шаҳридаги Мак Мастер Университетида олиб борилган тадқиқотлар натижасида, олимлар фалажга олиб борувчи ўн сабабни аниқлашди: 1. Юқори қон босими; 2. Чекиш; 3. Семизлик; 4. Жисмоний фаолликнинг камлиги; 5. Холестерин юқорилиги; 6. Қандли диабет; 7. Спиртли ичимликлар ичиш; 8. Стресс; 9. Депрессия; 10. Юрак хуружи. «Ленсет» тиббий…

Тўлиқ ўқиш

Уч масала Муҳим

Имом Аъзам Абу Ҳанифа (рҳ.а.) ҳаж зиёратига чиқдилар. Мадинага етганларида Саййид Муҳаммад Боқир ҳазратлари билан кўришиб қолишди ва ўрталарида шундай суҳбат бўлиб ўтди. – Сиз ақл билан қиёс қилиб, бобом Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг динлари ва ҳадисларини ўзгартиряпсиз, – дедилар Саййид Муҳаммад Боқир. – Бундай иш қилишдан Аллоҳга сиғинаман. Менинг Расулуллоҳ (с.а.в.)га бўлганидек сизга ҳам ҳурматим чексиз.…

Тўлиқ ўқиш

Тарих такрорланди

Бир йигит дадасига деди: – Эслайсизми, бобом, яъни дадангиз машина олганларида биринчи куниёқ уриб олганингизни, янги улов расво бўлганини айтиб бергандингиз… – Ҳа, ўғлим, эслайман албатта. – Яна эслайсизми, тарих доим такрорланишдадир, дегандингиз? – Буни ҳам эслайман… – Унда, дадажон… бугун тарих такрорланди!…

Тўлиқ ўқиш

Дастурхон қатидаги «тарбия»

Биринчи воқеа – Буви, нега ҳамма холалар ширинликларни эгасидан сўрамай бўлишиб оляпти? – Одат шунақа-да, болам… – Лекин бу ёмон одат, тўғрими? – Вой, тили бурро болагинам-ей, нега унақа дейсан? Ёшингга мос гапларни гапирсанг-чи! – Унда нега ўзингиз бировларнинг нарсасини сўрамасдан олиш – ўғирлик, гуноҳ бўлади дейсиз? Холниса ая бир зум каловланиб қолди. Пинжига суқилиб…

Тўлиқ ўқиш

Хатосини тушунди

Куфада бир киши ҳазрат Усмон (р.а.)ни яҳудий экан деб гап тарқатди. Ҳамма бу гапнинг ассоссиз эканини уқтирмоқчи бўлса ҳам, у одам ҳеч тан олай демасди. Масала Имом Аъзамга етиб келди. Кишилар у зотга: «Сиз гаплашиб кўринг, бошқа ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмаяпти», дейишди. «Хўп», дея Имом Аъзам ўша одамнинг уйи­га бордилар. Бир пас гаплашиб ўтиришгандан…

Тўлиқ ўқиш

Мактуб

Ҳазрат Умар ибн Хаттобга Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳобни юлдузларга ўхшатиб, уларнинг қайси бирига эргашсак ҳам адашмаслигимизни айтганлар. Уларнинг бирини биридан устун қўйишга бизга ҳад қайда, жасорат қайда? Уларни севиш, ҳурматлаш лозимлигини биламиз ва шунга кўра ҳаракат қиламиз. Аммо… мен сиз ҳақингизда кўп ўйлайман, ё Умар. Сиздан ва сафдошларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, ҳамон бизга маънан мададсиз. Атрофимда…

Тўлиқ ўқиш

Олтин копток Муҳим

Икки қўшни бор эди – бири бой, бири фақир. Аммо ажабки, фақир хонадондан доимо хурсандчилик овозлари эшитилар, бойникида эса мол-давлат бисёр бўлса-да, қувонч кам эди. Айниқса, оқшом бўлиши билан камбағал қўшниникидан севинч, кулгу садолари девор ошиб, бойникига кириб борарди. Шундай кечалардан бирида бой қўшни хотинига дебди: – Ҳеч нимадан камимиз бўлмаса ҳам, тўрт девордан бош­қа…

Тўлиқ ўқиш

Ҳадис ровиялари

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадис, суннатлари бизгача етиб келишида саҳобия аёлларнинг хизмати катта. Айниқса, у зот (с.а.в.)нинг завжалари турли масалалар юзасидан ривоят қилган ҳадислар қимматли манба ҳисобланади. Улар ичида Ойша бинти Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) илмда энг бой ҳисобланади, кўп ҳадис ривоят қилганлар орасида зикр этилади. Ойша онамиз (р.а.) 2210 та ҳадис ривоят қилганлар. Умму Салама (р.а.)…

Тўлиқ ўқиш

Қишлоқнинг «улуғ»и

У қишлоқнинг улуғи эди. Молу мулк ҳам, ном ҳам отамерос; на сўзи, на йўлини биров кесолмасди. Олдида кимса юролмас, ортидан кимса гапиролмасди. Қишлоқ кичкина, аммо у «буюк» одам эди. Фақат унинг юрагини ғаш қиладиган, қишлоқнинг имоми билан боғлиқ бир ҳолат бор эди. Гарчи «улуғ»нинг намоз, масжид билан унчалик иши бўлмаса-да, Аллоҳни севишини кўп такрорларди. Намоз…

Тўлиқ ўқиш

Кимга маломат қиляпсиз?

Азиз мухлислар! Сизлардан кўплаб мактублар келади, қўнғироқлар бўлади. Улар орасида маслаҳат, тавсия сўраганлар, кўнгил дардларига малҳам излаганлар ҳам бисёр. Аллоҳ қодир қилганча ҳамдард бўлишга ҳаракат қиламиз. Тақвим воситасида инсонлар кўнглида бизга нисбатан ишонч, муҳаббат, самимият уйғотган Зотга ҳамду санолар айтамиз. Қуйида эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлганимиз ҳам мактуб орқали келган, бир инсоннинг дил дардлари. Унда ёзилганларни…

Тўлиқ ўқиш

Хаста ҳасрати

Кияман имон тўнин, Тутгум эътиқод қўлин, Топурман тақво йўлин Гар эртага уйғонсам… Ўзига келтириб ҳамд, Тилай фақат офият, Виждонга бермайин панд, Гар эртага уйғонсам… Висолин орзу билиб, Ризосин мақсад қилиб, Ибодат қилай қониб, Гар эртага уйғонсам… Қодир қилганча Раббим, Адо этайин фарзим, Йўқдир бошқа бир арзим, Гар эртага уйғонсам…   Хуршида Аҳмаджон қизи…

Тўлиқ ўқиш

Сабр

Сабр – дард ва фалокатлардан шикоят қилмаслик. Уч нарсага сабр қилган буюк мартабаларга эришади: 1. Бало келган онда қилинган сабр учун 300 савоб берилади. Балога қарши чора ва имкон қидириш, дуо қилиш сабр савобини камайтирмайди. 2. Исломий илмларни ўрганиш заҳматлари ва ибодат қилишга сабрли бўлиш орқали жаннатда 600 даражага эришиш мумкин. 3. Гуноҳдан сақланиш ва…

Тўлиқ ўқиш

Мунозара

Бир куни Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг уйларига кираётган эдилар, ҳазрат Али (р.а.) келиб қолдилар. Абу Бакр (р.а.) орқага тисланиб: – Эй Али, сиз киринг! – дедилар. – Йўқ, ё Абу Бакр, сиз биринчи киринг, хайрли ишларда ҳаммадан илгари юрадигансиз! – жавоб бердилар ҳазрат Али. Шу тарзда икки улуғ зот ўртасида бошланган, чин самимиятга…

Тўлиқ ўқиш

Қулоқ солинг, азон чақириляпти! Муҳим

Азон чақириш ҳижратнинг биринчи йили, Мадинада воқе бўлган. Динимизда азон чақириш суннат бўлиб, ислом аломатларидандир. Азон барчага билдириш, маълум арабча калималарни навбати билан ўқиш демак. Маъноси тушунилса-да, бошқа тилдаги таржимаси ўқилмайди. Азон масжид ташқарисида ёки минорада чақирилади. Эшитган кимса азон калималарини такрорлаши суннатдир. Аллоҳу акбар. Аллоҳ таоло буюкдир. У Зот ҳеч нарсага муҳтож эмас. Бандаларининг…

Тўлиқ ўқиш

Бувимдан қолган меҳр

Раҳматли бувимни кўп эслайман. Негадир доим хира тортиб қолган кўзларида ёш билан узоқдаги ёруғликка термулиб, тебранаётганлари кўз олдимда гавдаланади. Шу кўйи ўтириб бизга эртак, ривоят айтардилар. Баъзида бу ҳикояларнинг ҳаммаси бувимнинг бошларидан ўтган, шу сабаб доим кўзларида ёш деган ўй ўтарди кўнглимдан. Кейинроқ, улғайиб боргач, эътибор берсам, уларни йиғлатган ҳикояларнинг аксарияти саҳобалар ҳақида экан. Йиғи…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг муҳаббати – суннатга эргашишда

Аллоҳ таоло Муҳаммад (с.а.в.)ни пайғамбар қилиб юбориш билан мўмин-мусулмонларга катта инъом кўрсатди. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз суннатлари билан инсониятни Аллоҳ йўлига бошлаш учун келганлар: «Ўзларининг ичидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориб, Аллоҳ мўминларга меҳрибонлик қилди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар»…

Тўлиқ ўқиш

Улуғлар қаерда туғилади?

Марв шаҳри қозисининг бир қизи бор эди. Унга ўлканинг энг олди бойлари, мансабдор кишилар, молу мулк эгалари харидор бўлишди, аммо қози уларнинг ҳаммасига рад жавобини берди. Қозининг Муборак исмли қули бор эди. Келганига икки ой бўлган, бу орада боғдаги мевалар пишганди. Хўжайин Муборакка узум келтиришини буюрди. Аммо олиб келинган узумлар ранги чиройли бўлса ҳам, ҳали…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: